*СЕНИ ТОПДИМ ИЛК БАҲОР КУНИ*Сени топдим илк баҳор куни,
Кун ёришиб кетди офтобсиз.
Руҳ уйғонди, ишқ қамраб мени,
Сенга кўнгил қўйдим ҳисобсиз..
Сени топдим илк баҳор куни,
Дилга тушди оташли бир чўғ.
Ишон! Ўша баҳордан бери,
Мен ўзимни таниганим йўқ.
Сени топдим, илк баҳор куни,
Замин қадар бўй чўзди ҳислар.
Сароб эмас, ўнг бўлиб келди,
Мен хали умримда кўрмаган тушлар.
Сени топдим, илк баҳор куни,
Нигоҳлар тўқнашди лабларимиз жим,
Кўзлар сўзлашганда, юрак энтикиб,
Мухаббат-ла тўлди, қалбларимиз лим.
Сени топдим, илк баҳор куни,
Қалам, чорлайверди шеър ошиёнига.
Мисралар сўзлайди изҳорларимни,
Мен исмингни ёздим, исмим ёнига.
Сени топдим, илк баҳор куни,
Ёмғирлари ювар кўнглим ғуборин.
Баҳор келган билан, унутма шуни,
Сен олиб келгандинг бахор ифорин!
Қўшиқ учун муаллиф розилигини олинг➡️@abdumutalib9408
✍Абдумуталиб Эргашалиевhttps://t.me/Abdumutalib_ijodi✅
https://t.me/OLTIARIQ_TV👉
@OLTIARIQ_BOZORI