#Ҳадис_1209📘
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим!
Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».✍(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
🔷 Биз
«ғам» деб таржима қилган сўзимиз арабчада «ҳамм» дейилади ва кутилаѐтган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради. Маҳзунлик эса, бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
🔶
Ожизлик сўзининг луғавий маъноси бир нарсадан кеч қолиш ва заифликни лозим тутишдир.Яна бир нарсани қилишда камчиликка йўл қўйишни ҳам билдиради.
Умумий маънода қудратсизликни англатади.
🔷
Дангасалик луғатда бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб, баданининг роҳатини кўзлаб, тарк этишини билдиради.
🔶
Кўрқоқлик ҳам энг ѐмон сифатлардан биридир. Қўрқоқ одам ҳар қандай пасткашликка боради.
Ҳатто шариатга, динга хилоф иш қилиб қўйиши мумкин.
Шунинг учун Аллоҳ таолодан қўрқоқликдан ҳам паноҳ сўраш керак.
🔷
Бахиллик ҳам жуда ѐмон хислат. Кўп одамнинг бошига бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифат.
Бахил кишини қариндош-уруғи ҳам, аҳли аѐли ҳам ѐмон кўради.
Ўзининг охиратдаги аҳволи ҳам ѐмон бўлади.
Аллоҳ булардан Ўзи сакласин.
🔶
Қарздорликнинг кучайиб кетишидан мурод унинг оғирлашиши ва шиддатлашиши бўлиб, қарздорнинг ноилож қолишидир.
Ўтган азизларимиздан бирлари:
«
Агар қарзнинг ғами қалбга кирса, албатта, ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқаради», деганлар.
🔷
Одамларнинг ғолиб бўлиши иборасида эси паст ва таги пастларнинг устун бўлиши кўзда тутилган. 🔶Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади.
☑️Зотан, разолат уч турли бўлади:
нафсоний, жисмоний ва хорижий.
🔶Нафсоний разолат инсондаги нафсоний қувватларга боғлиқ бўлади. Ғам ва маҳзунлик ақлий қувватга, қўрқоқлик ғазаб қувватига, бахиллик шаҳвоний қувватга боғлиқ бўлади.
✅
Жисмоний разолат бадандаги қувватга боғлиқ бўлади.🔷
Ожизлик разолати бадандаги аъзоларда нуқсон борлигида кўпроқ юзага келади. 🔶
Дангасалик разолати эса, кўпроқ бадандаги аъзолар соғсаломат ва қувват баркамол пайтида бўлади. 🔷Хорижий разолат ноўрин шиддат ва бошқаларга устунлик қилишдан иборат бўлиб, бири молга, иккинчиси мансабга боғлиқ бўлади.
✅
Ушбу дуода разолатнинг барча турларидан паноҳ тиланмоқда.📚https://t.me/+yr9xcvcJvP5jMGQ5