Репост из: Мишарий Ал Афасий бин Рашид
Аёллар тилидан осилган кундан
Юзларга тамғалар босилган кундан
Имдодлар кафтлардан кесилган кундан
Қўрқит, Аллоҳим!
Тил эмас, таналар тилган киргандан
Она боласидан юзин бургандан
Оёқлар танг қолиб, юзлар юргандан
Қўрқит, Аллоҳим!..
Бир нигоҳ ҳаққига берилса жазо
Беадад кўз олди қилинса сазо
Охирда охират ёнса беибо
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қўрқит, риёкорнинг асл ҳолидан
Кафтлар сув ичса гар етим молидан
Ғафлатда қолмоқдан ажал ёлидан
Қўрқит, Аллоҳим!..
Шивир шивир қилса ғийбат уяси
Бой учун сўйилса бойнинг туяси
Юзга қаро бўлса кўнгил куяси
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қиздан ҳаё кетса, йигитлардан ор
Топилмас бўлса гар номусдан шарор
Оналар паст кетса, қизлар – ҳукмдор
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қиз эрга айланса, эрлар - мулойим
Эркак рўмол ўраб юрса – гулойим
Гардиш терс айланса қиёмат қоим
Қўрқит, Аллоҳим!..
Нокаслар минсалар амал отига
Одамлар айланса тўнғиз зотига
Кунда бир келмаса Худо ёдига
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қўрқит! Хожасини туғса оналар
Номаҳрамга ишва тутса оналар
Ноҳалолдан фарзанд кутса оналар
Қўрқит, Аллоҳим!..
Тангрим, билмам дунё туради қанча
Ноҳақ ҳақ умридан юлади қанча
Каззоб мард ҳолидан кулади қанча
Қўрқит, Аллоҳим!..
🔮МАХЗУН БЎЛМА🔮
T.ME/ZIYONUR_KANALI
Юзларга тамғалар босилган кундан
Имдодлар кафтлардан кесилган кундан
Қўрқит, Аллоҳим!
Тил эмас, таналар тилган киргандан
Она боласидан юзин бургандан
Оёқлар танг қолиб, юзлар юргандан
Қўрқит, Аллоҳим!..
Бир нигоҳ ҳаққига берилса жазо
Беадад кўз олди қилинса сазо
Охирда охират ёнса беибо
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қўрқит, риёкорнинг асл ҳолидан
Кафтлар сув ичса гар етим молидан
Ғафлатда қолмоқдан ажал ёлидан
Қўрқит, Аллоҳим!..
Шивир шивир қилса ғийбат уяси
Бой учун сўйилса бойнинг туяси
Юзга қаро бўлса кўнгил куяси
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қиздан ҳаё кетса, йигитлардан ор
Топилмас бўлса гар номусдан шарор
Оналар паст кетса, қизлар – ҳукмдор
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қиз эрга айланса, эрлар - мулойим
Эркак рўмол ўраб юрса – гулойим
Гардиш терс айланса қиёмат қоим
Қўрқит, Аллоҳим!..
Нокаслар минсалар амал отига
Одамлар айланса тўнғиз зотига
Кунда бир келмаса Худо ёдига
Қўрқит, Аллоҳим!..
Қўрқит! Хожасини туғса оналар
Номаҳрамга ишва тутса оналар
Ноҳалолдан фарзанд кутса оналар
Қўрқит, Аллоҳим!..
Тангрим, билмам дунё туради қанча
Ноҳақ ҳақ умридан юлади қанча
Каззоб мард ҳолидан кулади қанча
Қўрқит, Аллоҳим!..
🔮МАХЗУН БЎЛМА🔮
T.ME/ZIYONUR_KANALI