“Тўлқин” маҳалласига янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Айни кунларда тумандаги электр тизимидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, эски ва кам қувватли трансформатор алмаштирилиб, аҳолига сифатли электр энергияси билан таъминлаш даражаси оширилмоқда.
Туманнинг “Тўлқин” маҳалла фуқаролари йиғинида 159-сонли трансформаторни юкини енгиллаштириш мақсадида қўшимча равишда юқори қувватли 160 кВа трансформатори ўрнатилди.
Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 150 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.
➥
@NorinliklarLIVE ✅
❄️
ОБУНА БЎЛИНГ 👇🏽 👉🏼
https://t.me/NorinliklarLIVE