Воҳа ёшлари масаласига доир йиғилиш ва тақдимот ўтказилди
Вилоят ҳокимлигида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир Президентимиз белгилаб берган режалар ижросига доир йиғилиш ўтказилди.
Шунингдек, раҳбарлар масъулларнинг ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш тақдимоти билан танишишди.
Йиғилишда Президентимизнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов ва "Алоқабанк"нинг бошқарув раиси Каммуна Ирисбековалар ҳам иштирок этди.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X

Маълумки, жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, унда ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилган эди.
- Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди;
- Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади;
- Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.