Шу тилни кесиб ташласам қутиламанми?!
• Россияни босқинчи десанг, сиёсатини қораласанг -
кундалик рўзғор даражасида даромад қилиб турган миллионлаб мигрантларни ўйламаган хоин бўласан. Тилингни тиясан...
• Украинанинг ғарбга интилишини оқласанг, ғарбпарастсан. Ғарб деганда у ердаги илм-маданият, Ислом динимизнинг ҳам эркинлиги, демократия ва фаровонлик эмас, фақат гейлар кўз олдига келадиган ёпирилиб келади. Тилингни тиясан...
• Дунёнинг энг илғор ва қудратли давлати бўлган АҚШдан андоза олишни ўйлаб нимадир ёзмоқчи бўлсанг, америкапарастсан. Ҳар йили грин-картани бехато ўйнаб турадиганлар олдида бу давлатнинг мусулмонларга қилган зулмлари учун жавоб беришинг керак.
Тилингни тиясан...
• Хитойнинг камбағалликни бартараф этиб, шунча аҳолисини боқиш баробарида иқтисодда АҚШ билан беллашаётганини қаламга олсанг уйғурларни ўйламайдиган бадбинсан. Хитойнинг либосини кийиб, Хитой ишлаб чиқарган ноутбукда ёзганларича амалда эмас сўзда бу миллатни шу қадар ҳимоялайдиларки, беихтиёр “Уйғурларни мен лагерга тиқмаганмидим ишқилиб?” деб ўйлаб қоласан. Тилингни тиясан...
• Харитадан топиб бўлмайдиган Исроилнинг илм-фандаги ютуқларига ҳавас қилсанг яҳудпарастсан, Фаластинга ачинмайдиган олчоқсан. Яҳудий яратган телефон ва ижтимоий тармоқларда шу қадар талайдиларки, ҳайратдан ақлинг шошади.
Тилингни тиясан...
©Abror Zohidov