Репост из: YKJ_NAVOIY_REGION | RASMIY KANAL
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Ҳозирги синовли даврда шифокор ва тиббиёт ходимларини замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари десак муболаға бўлмайди. Улар улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда жасорат ва шиддат билан қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишмоқда.
Ана шундай миллионлаб фидойи касб эгалари сафида хизмат қилаётган Навоий шаҳрида ташкил этилган саралаш, ташхислаш ва тақсимлаш пунктининг 40 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари меҳнати алоҳида таҳсинга сазовор.
Бугун мазкур ходимлар меҳнати эътироф этилиб, уларга Навоий шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Шоҳрух Шаропов ҳамда Сардор Ғаффоровлар томонидан миннатдорчилик рамзи сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй рўзғор буюмлари тақдим этилди.
Ушбу эҳтиром коронавирус инфекциясига қарши мардона курашаётган қаҳрамон шифокорларимиз учун рағбат ва куч бўлиши шубҳасиз.
Бизнинг расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram | Instagram| Facebook