Россия ноқонуний мигрантларга сўнгги имконият берилди
Россияда ноқонуний юрган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелига қадар регистрация ва патент расмийлаштириш учун ИИВ ҳудудий органи ёки “Паспорт-виза хизмати”га мурожаат қилиши керак.
Ана шудай ариза билан мурожаат қилган хорижликларга нисбатан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) ёки махсус ҳибсхоналарга жойлаштириш ва Россияга киришга тақиқ қўйиш чораси қўлланилмайди.
Мурожаат қилган фуқаролар белгиланган процедурадан ўтгандан сўнг патент олиши ва Россияда яна қолиб ишлаши мумкин.
2025 йилнинг 30 апрелига қадар ўз мақомини қонунийлаштирмаган хорижликлар мажбурий чиқариб юбориш чораси қўлланилади.
Бу ҳақида Россия президентининг 30 декабрда имзоланган
1126-сонли фармонида айтиб ўтилган.
Канал манзили📌
@NAVOIYDA_BUGUN