Репост из: Navoiy shahar hokimligi
“МЕҲР БЕКАТИ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Навоий шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси Жамила Исамова томонидан уйда таълим олувчи ўқувчилар учун ташкил этилган “МЕҲР БЕКАТИ” акцияси давом этмоқда.
Энг эътиборлиси, бу хайрли ишга ҳисса қўшувчи, беминнат такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчилар сони ортиб бораяпти.
Бугун вилоят ЙҲХБ билан ҳамкорликда Навоий шаҳар ҳайдовчилари ўртасида лойиха бўйича тарғибот учрашуви ташкил этилди. Учрашув сўнгида, 20 нафарга яқин йўналишсиз транспорт воситалари хайдовчилари уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга беминнат такси хизматини кўрсатиш истагини билдирдилар.
Хайрли ва эзгу ишлар бардавом бўлсин!
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat