Янги Ўзбекистон – фаол ва бахтли аёллар юртиҲаммамиз Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз тимсолида ҳаёт абадийлигини таъминлаб келаётган табаррук зотларни кўрамиз. Ер юзида ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзод мўътабар она сиймоси олдида ҳамиша таъзим қилади. Муборак ҳадислардаги “Жаннат – оналарнинг оёғи остидадир” деган сўзлар ҳам ана шу юксак меҳр ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.
Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз хотин-қизларига қарата:
“Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз”, деб айтган самимий эътирофлари меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимизга чексиз фахр-ифтихор бағишламоқда.
➡️ Батафсил | Batafsil 📱
www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube