Репост из: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни нега яхши кўрамиз?
Росулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк саҳобий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу сўрадилар: "Эй Росулуллоҳ, сиз учун энг севимли инсон ким?" Росулуллоҳ ҳеч иккинланмай, тараддудланмай жавоб қилдилар: "Ойша".
Амр ибн Ос росулуллоҳ учун энг севимли инсон мен бўлсам керак, деб ўйларди, сабаби, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир одамга шундай гўзал муомала қилардиларки, ҳар бир одам у зот учун энг севимли инсон менман деб ўйлар эдилар. Амр Ибн Ос умидини ёқотмаганди. Саволида давом этди: "Эркаклардан-чи?" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна тараддудсиз жавоб қайтардилар: "Ойшанинг отаси!"
Росулуллоҳнинг мана шундай кучли муҳаббатига эриша олган Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар:
Кунларнинг бирида росулуллоҳнинг жуда хурсанд пайтларини топиб у зотга айтдим: “Эй росулуллоҳ, мени дуо қилинг.” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига энг севимли бўлган зот – Ойша онамизни дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ, Ойшанинг ўтган ва келажакда бўладиган, ошкора ва махфий гуноҳларини кечиргин.” Ойша онамиз бу дуодан шунчалик қувондиларки, хурсандчиликдан нурли юзлари кулгига тўлди, қандай қувонмасинлар, ахир дуоси қайтарилмайдиган зот уларни бундай дуо қилаётгани?
“Дуоим сени бунчалар қувонтирдими? - дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, дедилар Ойша онамиз. Шунда Росулуллоҳ жавоб қилдилар: “Аллоҳга қасамки, бу менинг умматим учун ҳар бир намозимда қиладиган дуоимдир!”
Мана шу учун биз Росулуллоҳни яхши кўрамиз! Ўзлари учун энг севимли аёлларига қилган дуоларини биз учун ҳар намозда қиладиган, бизни – умматларини она фарзандларини яхши кўргандан кўпроқ яхши кўрган зотга қандай қилиб муҳаббатимиз бўлмасин!?
Маҳмуд Усмон
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
➡️Каналимиз:👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИДА ҚОЛИШ УЧУН АЪЗО БЎЛИШ ТУГМАСИНИ БОСИБ ҚЎЙИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!🤲