⚡️
Ўзбекистонда энг кам ойликни ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни
ташкил этди (2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган). Ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақлари инобатга олинмаган. Акс ҳолда бу рақамлар сезиларли пасайиши мумкин эди.
“Фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган”, дея ҳисоботга изоҳ беради агентлик.
Ўтган йил январь—декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳрида кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.
Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.Иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (21,4 фоиз), Самарқанд (17,6 фоиз), Сирдарё (16,7 фоиз), Наманган (16,5 фоиз) ва Фарғона (15,1 фоиз) вилоятларида бўлган.Ўтган йили қуйидаги соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақи энг баланд даражада тўланган:
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 15,3 млн сўм;
Ахборот ва алоқа соҳаси — 13,1 млн сўм;
Ташиш ва сақлаш соҳаси — 8,1 млн сўм;
Саноат соҳаси — 6,4 млн сўм.
Мазкур миқдорлардаги иш ҳақлари ўртача ойликларга нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилган.Йил давомида таълимда 3,6 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 3,4 млн сўмлик ўртача иш ҳақи тўланган. Ушбу миқдорлар бошқа соҳалардагига қараганда энг қуйи поғоналарда бўлиб, ўртача иш ҳақи даражасидан сезиларли паст.
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy