Репост из: Namangan yangiliklari
Наманган вилоятининг Уйчи туманида жойлашган 38 мактабда Туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши, ҳамда Наманган давлат университети ҳамкорлигида, 22 февраль шанба куни 5 ташаббус доирасида тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида тумандаги бешта мактабдан йиғилган вакиллар ўзларининг 5 ташаббус доирасида амалга оширган ишларини ярмарка ва кўргазмали чиқишлар шаклида тақдим этдилар. Ушбу тадбирда Уйчи туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов ҳам иштирок этиб, ўқувчилар билан учрашиб, суҳбатлашди ва китоблар улашди. НамДУ нинг Маънавият бўлими бошлиғи С. Муталов ҳам сўзга чиқиб, барча ўқувчиларни келгусида университетда кўришни исташини таъкидлаб ўтди ва у ҳам фаолларга ўз совғаларини тақдим этди. НамДУ талабаси, ёш ижодкор Мирзоозод Мирзанеъматовнинг шеърлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди. Ушбу тадбирлар ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ташкил этилишига келишиб олинди.
👉 @Yoshlarmatbuoti
👉 @Yoshlarmatbuoti