Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаевнинг шаҳар аҳлига Наврўз табриги
Азиз ҳамшаҳарлар!
Барчангизни юртимизга кириб келган гўзал баҳор айёми – Наврўзи олам билан табриклайман!
Оилаларингизга омонлик, дастурхонларингизга қут-барака тилайман. Бу хосиятли байрам барчамизга бахт-саодат, ҳаётимизга фаровонлик олиб келсин!
Дунёдаги аксар давлатлар каби коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Хабарингиз бор, вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказиш тўхтатилди. Шундай бўлса ҳам, баҳорий кайфият ва яхши кунлар умиди ҳеч биримизни тарк этгани йўқ.
Президентимиз таъкидлаганларидек, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошалар, тўй-тантаналарни эл-юртимиз билан биргаликда ҳали кўп ўтказамиз.
“Ортда қолгани рост бўлсин!” деган умидбахш сўзларни айтиш тез орада барчамизга насиб этсин. Наврўз айёми яна бир бор муборак бўлсин!