Университетнинг янги қурилаётган кампусида эҳсон оши тарқатилдиБугун эрта тонгдан Навоий давлат университетининг қурилаётган янги кампусида хатми Қуръон ўқилиб, мажмуани барпо этаётган қурувчилар, университет фахрийлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда нуронийларга эҳсон оши тарқатилди.
Мазкур хайрия тадбирида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, “НКМК” бошқаруви раиси Қувондиқ Санақулов, сектор ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят фахрийлари иштирок этишди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида ташриф буюрган меҳмонларга янги университет кампусининг замонавий ўзига хос меъморий лойиҳаси, олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4