«Хитой хавфи» – ҳақиқий таҳдидми ёки психологик феномен?Сўнгги пайтларда
Хитой бизнесининг Ўзбекистондаги иштироки борасида турли хавотирли гап-сўзлар тарқатилмоқда. Ўтган ой, ҳали бу гаплар авжига чиқмасидан аввал, Хитойга қарши иқтисодий «уруш»нинг илк ниҳоллари бизда «кўкаряпти»,
деган эдим. Ўшанда океан ортида бир жинсли никоҳни тарғиб қилиш бўйича курсларни аъло баҳоларга битириб келган айрим «фаол»лар бизга салкам хоин тамғасини қўйишга уринганди.
Сезганимдек, ижтимоий тармоқларда «Хитой босди» деган нотўғри, фейк хабарлар урчиб кетди. Ҳатто «Яжуж-маъжуж» деб қарғаниб ётишибди. Конспирологик қарашлар сингдириляпти, манипулятив маълумотлар орқали
жамоатчилик фикрини бир томонлама шакллантириш, одамларда асоссиз қўрқув уйғотишга уринишлар кузатиляпти. Катта троллар армияси ташланганига қараганда, ҳомий камбағал эмас ва анча қудратли.
Хитойлик бизнесменлар Ўзбекистонни «босиб олайлик» деб югуриб келаётгани йўқ. Ҳар бир инвесторни жалб қилишда катта меҳнат ва музокаралар ётади (бу бўйича алоҳида пост ёзаман).
Ҳозирда 100 дан ортиқ давлатлар Хитой билан ҳамкорлик қилмоқда, аммо улардан ҳеч бири «хитойлашиб» кетмади.
Иқтисодий алоқалар мажбурий эмас – ҳар бир мамлакат ўз манфаатига қараб иш тутади. Шунингдек, биз фақат Хитой билан эмас, АҚШ, Европа, Россия, Туркия ва бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келаяпмиз.
Одатда, ошхона ва дўконларда хитойча ёзувлар хитойлик мижозлар учун мўлжалланган товарлар сотилаётгани билан боғлиқ. Ўзимизни қоракўзлар хитойлик мижозларни жалб қилиш учун уларга тушунарли тилда баннерлар ёпиштиряпти. Типа маркетинг.
Бу ҳолат дунёнинг бошқа давлатларида ҳам кузатилади. Варшава ёки Куала-Лумпурда «Ўзбегим» каби ошхоналар бор, уларнинг барча ёзувлари ўзбек тилида. Чунки мазкур ошхоналарга фақат ўзбеклар киради. Бу, шунчаки, бозор қонуниятлари, холос.
Агар биз ҳар бир давлатга негатив назар билан қарасак, тараққиётдан ортда қоламиз. Кучли давлатлар доим прагматик ёндашади. Биз ҳам шундай фикрлаб, тараққиётга эришамизми? Ёки ўз-ўзимизни чеклаб, хавотир ва шубҳалар билан яшашда давом этамизми?
Танлов – бизнинг қўлимизда.
Қуйидаги линкни босинг ва
Навоийликларга қўшилинг👇
https://t.me/+LQpMEIN9Sa02OWM6