ревью. “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
Coca Cola Суперлига 7-тури доирасида севимли жамоамиз ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 46 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг “Навбаҳор” 23 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 83-56, “Навбаҳор”фойдасига. Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 75 очкони қўлга киритган бўлса, Жиззахликлар ҳисобида 57 очко мавжуд.
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда Навбахор Наманганда Жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:
2014 йил - “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” - 4:2
2015 йил - “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” - 1:0
2016 йил - “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” - 0:0
2017 йил - “Навбаҳор”- “Сўғдиёна” - 4:1
2018 йил - “Навбаҳор”- “Сўғдиёна” - 2:0
2019 йил - “Навбаҳор”- “Сўғдиёна” 🤔
Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омал тилаймиз.
https://t.me/NAVBAHOR_FANS24