Ma'rifat_un Nafs


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌
Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.
https://www.facebook.com/MuzDalifa777

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшайсиз.

©Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


ҲАР СОАТГА ҚАРАГАНИНГИЗДА НИМАНИ ЎЙЛАЁТГАН БЎЛАСИЗ❓

ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ИШИНГИЗНИ ВАҚТИНИ БЕЛГИЛАЙСИЗ,

ТУШЛИК ТАЁРЛАШИМ КЕРАК, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

МЕХМОН КЕЛИШИ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

БОЛАМНИ УХЛАТИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

ИШГА БОРИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЧРАШУВИМ БОР, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

ИМТИҲОНИМ БОР СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЛГУРУШИМ КЕРАК❗️
ШОШАШИЗ~ПИШАСИЗ,
ЮГУРАСИЗ~ЕЛАСИЗ,
ҚАЕРГА КЕТЯПСИЗ❓
ҲАЁТИНГИЗДА БИР МАРТТАГИНА  СОАТГА ҚАРАБ;
СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ,
МЕНГА ҚАНЧА СОАТ ҚОЛДИ ДЕБ ҚАРАНГ❗️
ҚАРАНГЧИ НЕЧЧИ БЎЛДИ ЭКАН❓
ЮРАГИНГИЗ ОРҚАГА ТОРТИБ КЕТАДИ
ВАҚТ ОЗ~ЖУДА  ОЗ ҚОЛАЁТГАНИНИ КЎРИБ НАФАС  БЎҒИЗГА ТИҚИЛАДИ.
ҚАНДАЙ КЕТАМАН❓
НИМА ОЛИБ КЕТАМАН❓
ТАЁР ЭМАСМАН❗️
СОАТГА ҚАРАНГ,
ЎЙНАБ КУЛИШЛАРДАН ТЎХТАБ ЎЙЛАБ КЎРИНГ 
ҲАЁТИНГИЗНИ НИМАЛАРГА САРФЛАБ ЮБОРДИНГИЗ❓
БУГУН,
ФАҚАТГИНА БУГУН ОҲИРАТ УЧУН НИМА ҚИЛА ОЛДИНГИЗ❓
АЛЛОҲНИ ДИНИГА НИМА ҲИЗМАТ ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ИНСОНЛАР УЧУН НИМА ЯХШИЛИК ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ҲЕЧ БЎЛМАСА ТАВБА ҚИЛА ОЛДИНГИЗМИ‼️
УНДА ШОШИНГ‼️
ТАВБАГА УЛГУРИНГ‼️

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Agar allah istamasa, siz uni hidoyat qila olmaysiz, magaram allah kimni istasa unga oʻzi hidoyat beradi.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


☝️​​​​ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


САВОБ ДАРАЖАСИ БЕХИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Росулуллоҳ ﷺ:  “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

📌Маъноси:  «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим, йиғламайдиган кўздан, ҳиссиз юракдан, ҳушу билмас кўнгилдан, саховатсиз қалбдан, қабул бўлмас дуодан, фойдасиз илмдан, тингланмайдиган сўздан, тўймайдиган нафсдан, зарар келтирадиган амалдан паноҳ бер !!!

Номаи амалингизга хайрлар битиладиган кун бўлсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳв сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


ОЛТИ ДИНОРНИНГ ЮКИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим», дедим. «Уни олиб кел», дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан: «Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?» дедилар.

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Олимлар олам устунлари

Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Илмдан шарафлироқ хусусият йўқдир. Унинг зиёда бўлиши сабабидан Одам алайҳиссаломга сажда қилинди (яъни, Аллоҳ таоло амр қилди). Унинг нуқсони, камлиги сабабидан фаришталар (Одам алайҳиссаломга таъзим ила) сажда қилдилар. Бас, халқларнинг Аллоҳга энг яқини олимлардир", деди.

"Сойдул хотир" асаридан.

Изоҳ: Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи бор. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Ривоятларда келишича, бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз, деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири–илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсон илми ила борлиқнинг сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир.
   Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни-Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌




#Кун_ҳикмати

Қиёмат куни сизни энг кўп хафа қиладиган ҳолат:

Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз...

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


НИМА УЧУН ДУНЁДАН ВОЗ КЕЧДИНГ?

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

998 0 27 2 15

Гуноҳларнинг асл сабаби учта:
1. Қалбнинг Аллоҳ таолодан бошқага боғланиши;
2. Ғазабни жиловламай унинг йўриғига юриш;
3. Шаҳватга қул бўлиш;

Қалбни Аллоҳдан бошқага боғлангани ширкка олиб боради. Ғазабига мағлуб бўлиш зулм ва қатлга олиб боради.
Шаҳватга қул бўлиш эса, зинога элтади.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мазкур уч нарсани битта оятида жамлаб берган:
«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур».

(Фурқон 68)

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8.  Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

"Мусулмон учун 30 ваъз".

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


​​ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир. 

Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди.

Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар!

Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади:

«Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур»
(Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади. Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулакунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди:
— Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
— Ҳа.
— Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
— Ҳа, ғолиб қилди.
— Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
— Йўқ!!
— Нега?
— Қўй боқадиган подачини биласанми?
— Ҳа.
— Подасида итлар бўлишиничи?
— Ҳа.
— Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
— Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
— Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
— Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
— Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади.

Ақл эгаларига бу ҳодисада ибрат бордир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


ФБИнинг энг кўп қидирилаётган ўн нафар хакеридан бири, жазоирлик Бен Долаж Ҳамза АҚШ суди томонидан ўлимга ҳукм қилинди. Ёш хакер 217 банкига кирган ва 4 миллиард доллардан зиёдроқ пулни ўзлаштирган.

Жазоирлик хакер Африкадаги бир қанча нодавлат ташкилотларни молиявий  қўллаб-қувватлади ва Фаластин нодавлат ташкилотларига 280 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Бу хакер шу билан чекланиб қолмайди, у 8000 француз сайтларини ёпди, бир қанча ташқи ишлар вазирликларининг веб-сайтларини бузди, ва жазоирлик ёшларга европа давлатларига виза олишда ёрдам берди.

Унинг қисқа фаолиятидаги энг ёрқин омил Исроил ҳукумати веб-сайтини бузиб кириши бўлди, у ердан  Фаластин учун муҳим ва сирли маълумотларни олишга муваффақ бўлди.

Ушбу босқиндан сўнг, Исроил ҳукумати жазоирлик хакерни компьютер тизимларини кучайтириш учун, ФБИнинг барча айбловлар ундан олиб ташлаши шарти билан ишлашга таклиф қилди, у эса Исроил ва АҚШга ишламаслигини айтди.

Адиба Алимова

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


‏قال سفيان الثوري رحمه الله:

"إذا هممت بأمر من أمور الآخرة فشمر إليها وأسرع
من قبل أن يحول بينها وبينك الشيطان".

📙حلية الأولياء ٧/٨٣.

Sufyon Savriy rohimahulloh dedilar :

" Agar oxirat ishlaridan bir ishga himmat qilsang , Shayton seni va u amalni orasini to'sib qo'ymasdan oldin yengingni shimarda unga kirish va tezlash .. "

Haliyam ilm olishni kechiktirib yurganlar diqqatiga :

" Vaqti kelib qolar deyishadi .. aslida vaqt kelmaydi balki vaqt faqat ketadi..."

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Инсон ақли англашга ожиз сирли мавжудотлардан бири илонлардир. Бу совуқ ва қўрқинчли мавжудотлар орасида учраб турадиган ўзиданда даҳшатли бир ҳолат борки фанда буни “УРОБОРОС” дейишади. Илонлар баъзан ўлжани ютгани каби, ўз думидан бошлаб ўзини ея бошлайди ва бу ҳолат токи жонивор ҳалокатига қадар давом этади. Олимлар буни илон миясидаги бузилиш деб ҳисоблашади.

Инсон ўз хусусиятига кўра доимо бошқарилувга муҳтож. Асрлар давомида юқори турувчи элита бу хусусиятдан фойдаланиб, турли хил ғоялар ёрдамида жамиятни бошқаради. Аксар инсонлар тафаккур неъматидан бебаҳра бўлганлигидан, уларга нимани сингдиришса шуни ҳақ деб ҳисоблайди, базан бу ақл ва мантиққа тўғри келавермасада. Ўтган асрда босқинчилар халқимиз ҳақида айтган сафсаталарнинг бугун айрим миллатдошларимиз томонидан такрорланаётганлигини шундан деб биламан. Афсуски ғоя, фикр шундай даҳшатли кучга эга. Унинг таъсирига тушган оломон ўз жаллодини худо деб, сиғиниши ёки ўз отасидан нафратланиши мумкин. 

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Показано 20 последних публикаций.