Расулуллоҳ хулқлари билан хулқланамиз!
Давоми...👇
5). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимни урмаганлар ҳам, койимаганлар ҳам.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан ҳеч нарсани: аёлни ҳам, ходимни ҳам урмаганлар. Илло Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганларидагина урганлар. У зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Илло Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинсагина Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхши хулқлиси эдилар. Бир куни мени бир ҳожат учун юбордилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, бормайман”, дедим. Ичимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган нарса учун бораман, дедим-да, чиқдим. Бозорда ўйнаётган болалар олдидан ўтаётиб туриб қолибман. Бир вақт, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқамдан бўйнимни тутиб турибдилар. Мен у зотга назар солдим. Ул зот: “Эй Унайс, мен амр қилган жойга бордингми?” дедилар. Мен: “Ҳа! Мен бораман. Ё Расулуллоҳ”, дедим ва юриб кетдим (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).
Давоми бор...
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Muxlisuz