Репост из: Ufq.uz | Расмий канал
ФАРЗАНД
Совғанг шартмас асли онангга,
Кифоядир мавжудлигинг, ҳа.
Зўр сўзларни ёдлаб ўтирма,
Унга лозим эмас бадиҳа.
Ранглар ила безалган хатни
Тутма унга, ўчира олмас.
Кўзларида топилган ўтни
Бошқа кўзлар кўчира олмас.
Бўлолмайди бошқача, сенга
Бериб бўлган юрак парчасин.
Нимаики хислат бор сенда,
Муаллифи удир барчасин.
Ажиб, ажиб, кўздаги ёшинг
Оқмоқдаю, жойига эмас --
Етибди-да қуёшга бошинг,
Аммо онанг пойига эмас!!!
Ўйланма кўп дўкон олдида,
Кир, чўнтакда қолмасин танга.
Нималигин, қандайлигин қўй --
Совғанг жуда керак онангга.
Х.Хамидов.
@muxlisuz
Совғанг шартмас асли онангга,
Кифоядир мавжудлигинг, ҳа.
Зўр сўзларни ёдлаб ўтирма,
Унга лозим эмас бадиҳа.
Ранглар ила безалган хатни
Тутма унга, ўчира олмас.
Кўзларида топилган ўтни
Бошқа кўзлар кўчира олмас.
Бўлолмайди бошқача, сенга
Бериб бўлган юрак парчасин.
Нимаики хислат бор сенда,
Муаллифи удир барчасин.
Ажиб, ажиб, кўздаги ёшинг
Оқмоқдаю, жойига эмас --
Етибди-да қуёшга бошинг,
Аммо онанг пойига эмас!!!
Ўйланма кўп дўкон олдида,
Кир, чўнтакда қолмасин танга.
Нималигин, қандайлигин қўй --
Совғанг жуда керак онангга.
Х.Хамидов.
@muxlisuz