Muxlis.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!

🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.


♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


#duo

Аллоҳдан нима сўрай?

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.

🌐 h
ttps rel='nofollow'>://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🕌 Бу намозни (ҳеч бўлмаса) умрингда бир марта ўқи!

📚 Батафсил ўқиш учун: Тасбеҳ намози

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи”, деганлар.

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

5.2k 0 157 4 58

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🕌 ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

♻️ Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz

22k 0 1.5k 25

🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

9.2k 0 294 2 36

Мўмин ухласада, савобга эга бўлади

Умму Дардо розияллоҳу анҳо айтадилар: "Абу Дардо бундай деди: "Банда ухлаб ётганида ҳам гуноҳи кечирилади".

Мен ҳайрон бўлиб: "Эй Абу Дардо, қандай қилиб ухлаб ётганида гуноҳи кечирилади?" дедим.

У: "Биродари таҳажжудга туриб Аллоҳга дуо қилади ва Аллоҳ дуосини ижобат қилади. Биродарининг ҳаққига ҳам дуо қилади, Аллоҳ уни ҳам ижобат қилади", деди".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Шифо оятлари

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
1. "Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо беради" (Тавба, 14).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (Юнус, 57).

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
4. "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" (Исро, 82).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаро, 80).

هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
6. "У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат, 44).

🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Роббисини таниган инсон, бошқа бир инсонни ғийбат қилмайди!

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ
نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝🏾Кимни Аллоҳ яхши кўрса, унга Исломни ато этади.

🎤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🤲 АЛЛОҲ СИЗНИ МУКОФОТЛАСИН

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлади”, деганлар.

🔰 Ҳакимлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


📿 Мени ёд этинг, сизни ёд этаман

📖 Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ "Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман…" оятини "Банданинг Роббини ёд этиши тоат-ибодат билан, Аллоҳнинг ёд этиши эса бандасининг гуноҳларини мағфират этиши билан бўлади", деб тафсир қилган.

🌏 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи: "Ер юзи Саид ибн Жубайрнинг илмига муҳтож", деган.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


Дуо қилишда шошилди

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

6.1k 0 115 1 72

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

Показано 20 последних публикаций.