Ko‘ngil kundaligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Менинг ишқим сўз дедим,
Менинг ашким сўз дедим,
Ё Оллоҳим, сўзима,
Тегмасина кўз дедим.
Енгмасина кўз дедим.
Murojaat uchun: https://t.me/MuxlisaCHAROS
22. 10. 2018

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Шоир йигит,
ҳисларингиз ўтлими ҳамон,
Ҳамон севасизми ўша шўх қизни?
Кимнинг қулоғига айтиб берасиз,
Унга ёзган шеърларингизни?

Шоир йигит,
Туннинг юрагига қадайсиз ҳанжар,
Ва унинг кўзидан оқар ёш бўлиб.
Бир куни нетасиз пойингиз узра,
Соғинган юраги кетса тўкилиб.

Шоир йигит,
Қаламингиз бунчалар қотил,
Қизнинг бағри узра ўйиб ёзасиз.
У қучиб кетади шеърларингизни,
Тамаки тутатиб, куйиб ёзасиз.

Шоир йигит,
Бугун кўксингизда тўла мукофот,
Лек севги тўлдирмас дилларингизни.
Қайси давраларда ўқиб берасиз,
Анов қизга ёзган шеърларингизни.

Мухлиса ТОШПЎЛАТОВА


Ассалому алайкум каналимиз аъзолари. Бугундан бошлаб каналимизнинг номини ўзгартирамиз☺️


Мен қайтиб келмайман, Тушуняпсанми?????

@Muxlisa_Tashpolatova




Менинг Мухлисам

Аллох берган синглим, жонимнинг жони,
Меҳру мухаббатнинг митти кўрғони,
Жажжи юрагида улкан туғёни,
Жонимнинг риштаси, менинг Мухлисам.

Қаламинг нафасдир, оташ - куйдирар,
Сўзларинг дардларга малҳам қўйдирар,
Нигохинг- жоду, вооооҳ кимлар куйдилар,
Ернинг фариштаси, менинг Мухлисам.

Шеърият кўкида буламиз яшин,
Сўзимиз сехридан сесканар замин,
Бир шеърлар ёғилар ёмгирдек майин,
Опасин эркаси асал Мухлисам.

Шеърларки парвозга шайланган лочин,
Дунёнинг кўзини куйдирар бу чин,
Курсатгин очунга буюк сўз кучин,
Халқнинг шоираси гўзал Мухлисам

Дилсора Нарзиева


Мухлис, Бухорода юрибману сени соғиняпман. Ҳаммани кўзига қарайман, сўзига қулоқ соламан... афсус ҳеч ким сендек қувноқ эмас. Телефон ҳам қилмай қўйдинг😔
Мен ҳам оввора қилмай деб қилмадим. Лекин сени соғиндим. Эсингдами кимдир сени хафа қилса(камдан кам хапа бўласану ўзи😅) ортингда мен турибман жигар дердим. Бугун мени сенсизлик, ёнингдамаслигим хапа қиляпти. Барииини ташиб ёнингга бораман. Иккаламиз қоламиз яна. Бошимизни бошимизга қўйиииб гаплашиб ўтирамиз. Китобингни ювасан лекин😃😃😃. Мен сени соғиндим синглим, Опа , бўлди қилингэээ, дейишингни соғиндим. Насиб қилса ёнингда бўламан тееез кунларда. Телефон ўлгурни ўчириб қўйиб гаплашамиз, Мухлис!!!

Опанг Ирода


@Muxlisa_Tashpolatova


***

Дилсора опамга

Опа, келинг, бирга йиғлайлик,
Қоқигуллар ухлаган маҳал.
Дил майсага айланиб кетди,
Соғинганман кўзларим маҳтал.

Жуда толдим, сабрим толиқди,
Аҳволингиз қандай билмадим.
Тушунмаслар юртини ташлаб,
Ёнингизга бекор келмадим.

Кўзларимда маҳзунлик ҳоким,
Умримга ҳам ҳоким бошқалар.
Бир севгини дардин тушунмай,
Томирларим Ишқсиз чайқалар.

Жонга тегди одамлик дарди,
Ришталар бу узилган тор-ку!
Нимасидан қўрқамиз, опа,
Ҳаққа элтар кўнглимиз бор-ку!

Мухлиса ТОШПЎЛАТОВА


Юрагимга тушса қайғу,
Юзларингни соғинаман.
Опа дея боллар томган,
Сўзларингни соғинаман.

Тўмарисфеъл қизалоғим,
Ориятинг тилло бўлсин.
Халқ ичида йиққан обрўйинг,
Дарё-дарё дуо бўлсин.

Мухлисажон, жоним қизим,
Кўзларингни кўзтуморман.
Кимдир аччиқ сўз сўзласа,
Мен ўшанга кўп ёмонман.

Дуо қилиб тиним билмай,
Сенга бахтлар сўрай болам.
Юзга кириб юрганингни,
Тирик бўлсам кўрай болам.

Олмалиқ шаҳридан
Гулжаҳон Ёрова


Тўмарисим - Мухлисам

Кеча мени ҳаётимда қувончли кун бўлди. Тўрт ўғил набирамдан сўнг қиз набирали бўлдим. Ҳамиша ният қилардим: қиз набирали бўлсам исмини Мухлиса деб қўяман деб. Чунки, Мухлиса Тошпўлатовага жудаям хавас қиламан. Кулишлари, самимияти, одамоҳунлиги, қарашлари... барчаси ўзбекона қизнинг Тўмариснинг нафасини беради. У жулаям шарттаки. Ҳеч қачон ёлғон, фисқу фосод қилмайди
Кимдир ёқмаса ундан дарров кетади. Ҳаётга чанқоқ қиз Мухлиса. Яратувчисини севади, ўзини, ота -онасини севади. Адашмасам Мухлисани мактаб давридан биламан. "Жилға" тўгарига келганида танишганман. Ўшандан бери қизимдек бўлиб қолган. Тўғри у билан йилда бир гаплашамиз. Ўша куни мен боладек беғубор, самимий бўлиб қоламан. Худди Мухлисадек.
Чин дилдан қилинган ният албатта амалга ошар экан. Энди бизнинг оилада ҳам МУХЛИСА бор. Орияти осмон, ғурури осмон, меҳри, самимияти осмон Мухлиса бизнинг оилада ҳам бор.

Гулжаҳон Ёрова


Assalomu alaykum. Ramazon hayiti muborak bo‘lsin.Oilangizga va Sizga Yaratganning rahmati yog‘lsin!




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХОТИРА

Қувонч ила талпинамиз қошингизга,
Жонлар фидо юзга етган ёшингизга,
Не синовлар тушган азиз бошингизга,
Мардликдан от ёниб чиққан боболарим.

Очу наҳор барчасига кўнгансиз-а?!
Бир майизни қирққа бўлиб егансиз-а?!
Ёшлигингиз ёвга ташлаб келгансиз-а?!
Жангоҳлардан ғолиб чиққан боболарим.

Тўлдирганда душманлари паймонасин,
Забт этганда Рейҳстагнинг остонасин,
Дийдорига тўёлмайин ўз онасин,
Кўзига ёш олиб чиққан боболарим.

Тинчлик сўзи номингизга эгиз бу кун,
Сиз бор учун кечалар ҳам кундуз бу кун,
Улуғ халқнинг қудрати ҳам тенгсиз бу кун,
Ватан дея ёниб чиққан боболарим

Қувонч ила талпинамиз қошингизга,
Жонлар фидо юзга етган ёшингизга,
Не синовлар тушган азиз бошингизга,
Мардликдан от ёниб чиққан боболарим.

Мухлиса ТОШПЎЛАТОВА


#Бизда_янги_қўшиқ

Мухлиса ТОШПЎЛАТОВА шеъри✍

Рустам МУҲАММАДИЙ мусиқаси

@Muxlisa_Tashpolatova


Сенинг ИШҚинг нафасим, ҳаво,
Бу ҳавосиз яшаб бўлмайди...


#ШЕЪРЛАШАМИЗ

Олдинги шеърларим ўзгача дард билан ёзилган экан😔

***
Мен Ишқингни истаб келдим-ўв,
Кўзим толиб ичикиб келдим.
Деразангни ёпмагин, тўхта
Бирозгина кечикиб келдим.

Дил уммоним саҳродир бу кун,
Бир нигоҳ-ла ёнади ростдан.
Эшигингга келдим гадодай
Сен хайдасанг қайтиб келмасман.

Кўнглим жуда чил парчин бўлган
Ҳеч уринма бутлаб бўлмайди.
Сенинг Ишқинг нафасим, ҳаво,
Бу ҳавосиз яшаб бўлмайди!

Мухлиса ТОШПЎЛАТОВА


Мен сизни соғиндим қақраган ердек,
Ёмғирдек тўкилиб ёғиб кетинг - да.
Агар ёғмасангиз, бир чақин бўлиб,
Садпора дилимни ёқиб кетинг - да.

Бир келинг...
тўкилиб кетганлигим рост,
Кўзингизни кўрсам, қаддим ростлайман.
Дарёман - жилғасиз. Оқмай қўйсангиз,
Дилимни суғормай қандай яшайман?

Ҳасратлар орзуга айланар кун бу,
Ҳаттоки нурайди қаҳрнинг тоши.
Бир келинг, шаҳд билан, шижоат билан,
Асло ботиб кетманг кўксим қуёши.


***
Ben seni özledım sık toprak gibi,
Yağmür gibi gelip, üstüme, çek git.
Madem yağamazsın, fırtına olup,
Tükenmış bü kalbim, yakarak çek git.

Yeterki gel...
Sensiz yorülmüşüm çok,
Gözüna bakarsam, kendim tutarım
Deryayım- kaynaksız. Meğer akmazsan,
- Gönlüm sulanmazsa, nasıl yaşarım.

Hesretler arzuya dönecek bir gün,
Bak bir gün düşecek, kahrımın taşı,.
Yeter gel, neşeyle ve de cesurca
Bir ömür batmayın, göğüsüm güneşı
.

Мухлиса Тошпўлатова шеъри
Сулаймон таржимаси


Икки дунёда ҳам қиёматли опа-сингил бўлишга аҳдлашганим жоним Мухлисажонга айтганим, (айтмай қолганим ҳам) дилимга ўйилган сўзларимни қаламда эмас, патқалам сиёҳи ила тўкмоқчиман...)) ❤️

СИНГИЛЖОН

Юракдан чиққан сўз жондур, сингилжон,
Юракдан чиқмас сўз қондир, сингилжон.

Сенга қалбим қатин парчалаб узиб -
Жой атаганим ўнг ёндур, сингилжон.

Масофа ҳадлари синар айни дам,
Юз кўрмасакда меҳр бонгдир, сингилжон.

Менга сўлим сочинг, силаб осуда,
Сабо сочиб кетган дондир, сингилжон.

Ёдимда, сен-ла илм, ишқни обидан,
Оҳ-оҳлаб ичганмиз жомдир, сингилжон.

Берган икки олам огоҳин бизга,
Афрўзим зиёси кондир, сингилжон.

Фаридам, Фариштам, бизга узатган,
Урфони дил поклар онгдир, сингилжон.

Ошиб ўтганимиз тоғ бўлар ҳали,
Бу меҳнат роҳати нондир, сингилжон.

Малъунлар бўйнидан боғладик қара,
Ҳижронни ўзидан тондир, сингилжон.

Муҳаббатли сўзлар оловин ёқиб,
Ҳалқимнинг қалбини ёндир, сингилжон.

ҲАҚ бизни «ОҲИМИЗ» суйди Мухлисам,
Олий севгимиз зўр ондир, сингилжон.


✍Шоҳиста ИСОҚОВА


@Muxlisa_Tashpolatova


Ғариб бошим кўксингга қўйсам, жоним😊

@Muxlisa_Tashpolatova


Нақадар ҳақсиз, Усмон Азим!

***
Устозим деганинг шеърфуруш чиқса,
Суйганим деганинг эрфуруш чиқса,
Подшоҳим деганинг элфуруш чиқса, —

Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Чин қолиб, ёлғонлар топса марҳамат,
Яхшимас, ёмонлар топса марҳамат,
Алдамчи замонлар топса марҳамат —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Амир ўғри бўлса, қози — риёкор,
Вазир — шуҳратпараст, ўғри — зиёкор
Ва улар халқингдан кулсалар беор —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин,
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Донолар қорани оппоқ десалар,
Шоирлар ҳаромни шу пок десалар,

Қўрқсалар, душманни ўртоқ десалар —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танинга жойлансин.
Чидагин, болам-ей, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Одамман деб турса темирлар, тошлар,
Десалар: дунёдан битди кўз ёшлар.
Туғларнинг устидан юрса молбошлар, —
Сен чида, болам-ей, сен чида.
Куйлагин — тўхтама бир нафас!
Сен куйла қиличнинг тигида —
Ўшанда эл-юртинг чидамас!



Усмон Азим
«Бахшиёна» туркумидан


Ҳар бир истагимнинг чорасин топган,
Менга тош отганга жонини отган,
Дард чексам ёнимда мўлтираб ётган,
Бу менинг онам, бу менинг онам...


@Muxlisa_Tashpolatova

Показано 20 последних публикаций.

13

подписчиков
Статистика канала