МАЛОҲАТ МИРЗАЕВА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Хуш келибсиз "МУШОҲАДА"каналига

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




МАЖНУНТОЛ

Сой сувига ташлаб кокилларини,
Сўнгсиз сукут ичра турар Мажнунтол.
Саволга тутаман, сўраб ҳолини,
- Нечун бошинг эгик, нега
қаддинг дол?

Сенсан оғочларнинг эрка, сулуви,
Сочларингни силар сойларнинг суви,
Дилимни ўртамай, бош эгиб беҳол,
Кимдан ранжиганинг айтгил, мажнунтол!

Ёки, ўпкалайсан дайди
Шамолдан,
Айланиб келганда, бағрингни очган,
Эркалаб, маст бўлиб ширин висолдан,
Қўйнинг пуч ёнғоққа
тўлдириб қочган.

Балки, ранжитгандир, рангин
камалак,
Кўзларинг қувнатиб жилва
ранг билан.
Ишқдан эртак сўйлаб, сўнг
айлаб ҳалак,
Бир зумда йўқолган, мисоли
туман.

Ўкинма мажнунтол,
қаддингни кўтар,
Кўзларинг яширма, тик қара нурга!
Ишонгин , олдингда чин
Бахтинг кутар,
Қалбинг тўлар ҳали завққа - сурурга!

Малоҳат МИРЗАЕВА




Sevirəm

Məm səni sevirəm nə qədər?
Necə ki, sevilir qönçələr.
(şeirdən)

Sevirəm, könlüm də genişdir,
Gəl Aytək eşqimin xoşuna.
Bilirsən, sevirəm, baxmadan,
Qismətin bahar, ya qışına.

Sevirəm, baxıram yoluna,
Gəlməsən, gözümə yaş dolur.
Eşqi qəlbə hədiyyə deyib
Tutub qismət, dediyi olur.

Sevirəm, bu sözlə qəlbində,
Eşq ayağına düşmək asan.
Dəli say məni sən hicrində
Deyiləm zərrəcən peşiman.

Sevirəm, bəlasız eşqim saf,
Yozma heç sən bunu röyaya.
Mən sənsiz yaşasam inan ki,
Boş yerə gəlmişəm dünyaya.


***
Мен сизни қанчалар севаман,
Энг ойдин кунчалар севаман!
(шеърдан)

Севаман, кўнглимнинг юзи кенг,
Тўлин ой ҳавасда ишқимга.
Севаман, қарамай, гар билсанг,
Қисматнинг баҳор-у қишига!

Севаман, илҳақман йўлинга,
Келмасанг кўзимда ёш қалқир.
Ишқингни ҳадя деб дилимга,
Тутқазиб қўйибди бу тақдир.

Севаман, бу сўзни қалбинга,
Муҳаббат пойига тўшайман.
Телбадай санғийман ҳажрингда,
Кўнглимда зарра йўқ пушаймон!

Севаман, малолсиз ишқим чин,
Йуймагин сен буни рўёга.
Ишқингсиз яшасам ишонгин,
Келганим бекордир дунёга!

Малоҳат МИРЗАЕВА






ВАТАНИМ

Янграётган куй-қўшиқ йўғрилган тинчлик, бахтга,
Ҳовучлар очилгандир гўзал дуо, тилакка,
«Лазги» янграр, садоси завқ берар ҳар юракка,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Ўзбегим фарзандларин ардоғида кексалар,
Қўшнисига илинар
тансиқ таом қилсалар,
Оқибатли элимдан дилда фахрим юксалар,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Қадриятин осмон қадар қўйган ҳақгўй Ўзбегим,
Дўппилари хўп ярашган, илиқ, бўғдой юзлигим,
Бошига тош ёғилганда йўқотмаган ўзлигин,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Бокира боғларингда булбуллар сайрар бийрон,
Хиром айлар шаббода нозланиб кезиб ҳарён,
Гўё, олам ёшарар бўлиб ўктам, навқирон,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Қадриятин осмон қадар қўйган ҳақгўй Ўзбегим,
Дўппилари хўп ярашган, илиқ, бўғдой юзлигим,
Бошига тош ёғилганда йўқотмаган ўзлигин,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Бокира боғларингда булбуллар сайрар бийрон,
Хиром айлар шаббода нозланиб кезиб ҳарён,
Гўё, олам ёшарар бўлиб ўктам, навқирон,
Беминнатим, ҳокисорим, озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Бободеҳқон қадоқ қўлин изларида Ватан бор,
Гўдакларнинг ҳайрат тўла кўзларида Ватан бор,
Кексаларнинг дуосида, сўзларида Ватан бор,
Беминнатим, ҳокисорим озод Замин Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним, Ватаним!

Боғларингдек ҳимматлидир ҳар ўзбекнинг юраги,
Сенсиз менга чаманлар чўл, ҳаётнинг йўқ кераги.
Онамдайин тафтинг оташ, қайнар меҳр булоғинг,
Беминнатим, ҳокисорим озод Замин, Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним, Ватаним!

Разолатдан минг азобда бош кўтардинг- озодсан,
Нураган ул деворлар йўқ, чирой очдинг- ободсан,
Эрксевар эл боболарнинг яловидан бунёдсан,
Беминнатим, ҳокисорим озод Замин, Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Минг хил гул-у гиёҳ унар сенинг тошу тоғингда,
Кўйлаб кўкка сув отади фавворалар боғингда,
Фарзандларинг эмин-эркин яйрашар қучоғингда,
Беминнатим, ҳокисорим озод Замин, Ватаним,
Томиримда оқаётган асл қоним Ватаним!

Малоҳат МИРЗАЕВА


.......
Гоҳида бесабаб асабим таранг,
Меҳрибон ёргинам кўнглимга қаранг,
Эркалигим, нозим менинг ранг-баранг,
Ишқни кўйлагувчи созу торимсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.

«Жоним бегим» дея тотли каломим,
Бошингизда ҳалак ўргилиб жоним,
Менинг суянчиғим, ҳам меҳрибоним,
Юракдаги ширин оҳу зоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.

Аёл макри дерлар қирқ туяга юк,
Ахир ҳеч ҳам бунинг ёмон жойи йўқ,
Ёримизга нозлансак бўламиз суюк,
Сиз ҳам сеҳр этган зўр «маккор»имсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.

Сочдан товонгача ишқим товланар,
Сизга ўзга боқса нигоҳ ёвланар,
Сўнг, жанжалга бирон сабаб «кавланар»
Қалбимда бўй чўзган номус-оримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.

Макрим менинг сулув ўзимга ўхшар,
Нозим билан ишқим эгизга ўхшар,
Сизга бўлган меҳрим кун сайин жўшар,
Ишқимиз таратган бўй, ифоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо Ёримсиз.

Сокин сойман, гоҳ-гоҳида қизиққонман,
Кўксимда бир оташ ёнар сўнмайдиган.
Сиз яхшига ишқи тушган бир «ёмон»ман,
На иссиққа на совуққа кўнмайдиган.

Чирмовуқдай чирмашса гар ўткинчи ишқ,
Узиб отай тишларимла ҳар томонга,
Айтиб қўяй,, ишқим билан рашк қоришиқ,
Омон қолмас, дуч келмасин мен «ёмон»га.

Хаёлингиз кетса ўзга саболарга,
Ҳис этмасам агар сизга керагимни.
Музтар кўнглим сочилсин-ей саҳроларга,
Товонтешар тошлар тешсин юрагимни.

Бегим, қўлларимиз маҳкам тутайлик,
Бор ташвишни бугун бир унутайлик,
Келинг, чаманларга сингиб кетайлик,
Чўққида товланган оппоқ қоримсиз,
Суйганим ўзингиз, танҳо ёримсиз.

©Малоҳат МИРЗАЕВА




#Изҳор
......
Мен сизни қанчалар севаман,
Энг ойдин кунчалар севаман!
(шеърдан)

Севаман, кўнглимнинг юзи кенг,
Тўлин ой ҳавасда ишқимга.
Севаман қарамай гар билсанг,
Умримнинг баҳор-у қишига!

Севаман, илҳақман йўлинга,
Келмасанг кўзимда ёш қалқир.
Ишқингни ҳадя деб дилимга,
Тутқазиб қўйибди бу тақдир.

Севаман, бу сўзни қалбинга,
Муҳаббат пойига тўшайман.
Телбадай санғийман ҳажрингда,
Кўнглимда зарра йўқ пушаймон!

Севаман, малолсиз ишқим чин,
Йўймагин сен буни рўёга.
Ишқингсиз яшасам ишонгин,
Келганим бекордир дунёга!

Малоҳат МИРЗАЕВА




Қора қош-у кўзларингдан айланайин болам-а,
Ўзинг мурғақ , қўлинг қадоқ, аччиққина алам-а,
Шу куйларга сени солган касни инсон санамам,
Узатганинг қоқиўтинг юрагингдан андаза,
Бу дунёнинг бир бурчи тўй, бир бурчидир ғам, аза...

Золимларнинг зулми битмас, юраги тош қотди-я,
Бойлик дея иймонини, виждонини сотди-я,
Маъюсгина жилмайишинг юрагимга ботди-я,
Устинг юпун, ҳилвирайсан, ютган ошинг бемаза,
Бу дунёнинг бир бурчи тўй, бир бурчидир ғам, аза...

Қароғингда меҳр кўрдим, кўрмадим ҳеч қаҳрни,
Эритмоқчи бўлдингми ё гул тутиб тошбағирни,
Оллоҳ берсин жазосини хўрлаган сен сағирни,
Буғзим қирар бир ҳақиқат, аччиқ алам, хулоса,
Бу дунёнинг бир бурчи тўй, бир бурчидир ғам, аза...

Меҳр гули қоқиўтинг кўзларимга сурай ман,
Юзларингда бахтиёрлик алангасин кўрай ман,
Яратгандан сенга ёруғ, нурли кунлар сўрайман,
Селдай оқди кўзда ёшим бу шеърни ёза- ёза,
Бу дунёнинг бир бурчи тўй, бир бурчидир ғам, аза...

Қора қош-у кўзларингдан айланайин болам-а...

Малоҳат МИРЗАЕВА




ТУРНАЛАР

Висол истаб ўртанаман бу аламли фироқларда,
Изтироблар қора қуйқум сочар кўзу қароғларга.
Оқ булутлар арғамчисин қучган ўшал турналарга
ёлвораман, мени олиб кетинг бундан йироқларга.

Йўқ демасдан олиб кетинг узокларга, жон турналар,
Юрагимни адо этиб ҳижрон отлиғ дард тирналар.
Шўрлик дилим охир толди муросалаб ҳижрон билан,
Қўл силтадим ҳасратларга, сизла кетай, мард турналар.

Куюк кўнгил нажот истаб, илинжларга айланди-ей,
Муздай совуқ кўп озорли занжирларга бойланди-ей.
Олиб кетинг, ҳур қушларим, муштоқ қилмай, висол деган
ўлкаларга интиқ кўзин тикиб кўнглим шайланди-ей.

Мовийликка чирой берган тизимингиз бузилмасин,
Гўзалликка элчи бўлган арқонингиз узилмасин.
Ёмонларга айро бўлсин кўкка уйғун парвозингиз,
Қанотингиз зинҳор менинг армонимдай тўзғимасин.

Узолмайман қурбим етмас ҳажр солган сиртмоқларни,
Адоғини кўрмаяпман дард аталмиш сўқмоқларни,
Кўзим кўкда, турналарим, сафингизга қўшиб олинг,
Кўзларимга сурай сизлар тизган жонли мунчоқларни.

Жон Турналар, ола кетинг
йироқларга...

Малоҳат МИРЗАЕВА








Ёмғирсиз момоқалдироқдан ўт-ўлан ўсмайди. Худди шунингдек, ихлоссиз иш ҳам хайрли самара бермайди дейишади. Қадрли дўстимиз, қардошимиз, қадрдонимиз Шоҳмамед ака, сизнинг бу амалга ошираётган хайрли ишларингиз замирида буюк эзгулик, инсонпарварлик, яхшиликка ихлос бор! Кўпчилик ижодкорларимиз, мухлисларимиз номидан қолаверса юртимиз аҳли номидан сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Яхши ният амалдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорларкан. Яхшиси, юракда яхши ниятни барпо қилсак, Аллоҳ амалимизни ҳам яхши томонга йўлларкан.
Дунёда сиздек инсонлар бор экан, дўстлик, эзгулик, аҳиллик, меҳр-оқибат, қадр қиймат ўлмайди ИншаАллоҳ! Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, доимо қуёшга муштарак қалбингизни самимият тарк этмасин, ижодингиз гуллаб яшнасин дея тилак билдираман! Яна бир бор ташаккур!


*
Səyyahıq dünyada, hələ yoldayıq,
Gah güllü bağdayıq, gah da çöldəyik.
Enişdə, yoxuşda, sağda soldayıq,
Yolumuzu uğurlu et, Sən özün qoru!

Əl var ki, uzundur, yetər Aya da,
Birininki qısa, yetməz paya da.
İstər uzun olsun, qısa olsa da,
Əlimizi halallıqda Sən özün qoru!

Utancdan qızarıb, gah da baş çəkib,
Bəzən şaddır ürək, bəzən də qərib.
Günahları bizdən kənara verib,
Üzümüzü fərəhli et, Sən özün qoru!

“Mən”liyimiz ayna kimi, bizi göstərər,
Ürək dərddən yanar, amma ki, gülər.
Gah kədər, gah odlu sevgi üfürər,
Gözümüzün nurun Sən özün qoru!

Gah aciz, gah da ki, tamam kamilik,
Gah bilən, gah nadan, gah da cahilik.
Gah varlı, gah kasıb, gah da səfilik,
İmanı tam elə, Sən özün qoru!

Azərbaycan dilinə çevirən: Şahməmməd Dağlaroğlu

*

Сайёҳдирмиз бу дунёда, ҳамон йўлдамиз,
Гоҳи гулгун боғдамиз-у гоҳи чўлдамиз.
Ўнқир-чўнқир сўқмоқлар-у ўнг-у сўлдамиз,
Йўлимизни ёруғ қилгин, Ўзинг асрагил!

Бировининг қўли узун, етар Ойга ҳам,
Бировники қисқа, етмас пастқам жойга ҳам,
«Узун» бўлсин, хоҳ, майли, «калта» бўлса ҳам,
Қўлимизни ҳалолликда Ўзинг асрагил!

Гоҳ уятдан қизаришиб, гоҳи гезариб,
Баъзан шодонмиз-у, баъзан дил ғариб.
Гуноҳларни ўзимиздан нари итариб,
Юзимизни ёруғ қилиб, Ўзинг асрагил!

«Мен»лигимиз ойинадай кўрсатиб турган,
Дил аламдан ёнганда ҳам у кулиб турган,
Гоҳо қаҳр, гоҳо ёниқ меҳр уфурган ,
Кўзимизнинг зиё - нурин Ўзинг асрагил!

Гоҳи ожиз бўлсак, гоҳо бетимсол «зўр»миз,
Гоҳ донишманд , гоҳо нодон, гоҳида ғўрмиз,
Гоҳо ҳушёр, гоҳо басир, гоҳида «кўр»миз,
Иймонимиз бутун қилгин, Ўзинг асрагил!

Малоҳат МИРЗАЕВА


#ТАБРИК

Ассалому алейкум азиз дугоналар, опа-сингиллар, гўзал ва лобар қизларимиз! Гўзал баҳорнинг илк байрами 8-март арафасида дийдорлашиб турибмиз. Барча соғинган қалбларга якинлашаётган БАҲОРнинг чиройли байрамлари муборак бўлсин! Энг аввало, барчамизни шу кунларга етказган Оллоҳга ҳамду-санолар бўлсин! Барчамизни шу кунларга еткатганига шукр! Фасллар келинчаги, оппоқ орзулар беланчаги баҳорнинг барчамиз учун нурли тонгданоқ қадами қутлуғ келсин! Осмонимизга мусаффолик, хонадонларингизга файзу-барокат ва тинчлик-хотиржамлик тилаб, баҳорий кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин дейман!
Баҳор гўзал муҳаббат фасли, илиқлик фасли дейишади, Илоҳим ҳаммамизга севиб-севилиб юриш насиб этсин! Оллоҳим барча қалбларга илиқлик, меҳр-муҳаббат ва ниҳояси йўқ бахт ато этсин. Келаси йил баҳорларга, байрамларга ҳам сиҳат-саломатликда етишайлик! Барчангизга баҳорий илиқлик, аъло кайфият, чинордек умр ва гўзал бахт тилаб қоламан, Азиз ва дилбар аёллар! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
.......
ЎЗБЕКНИНГ АЁЛЛАРИ

Жамолига боқсанг кўзинг қамашар,
Қалбларида эзгулик жой талашар,
Кўлларига асл хино ярашар,
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Фариштадай покдир, оддий либоси,
Юз-кўзидан бўй сочади ибоси,
Садоқат, Бахт эрур дил муддаоси
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Балдоғига осиб Бахтнинг туморин,
Ёнида ҳамроҳдир вафоли ёри,
Мунаввар ёғдудир иффати- ори,
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Дугонаси Вафо қўлидан тутган,
Қанча жафо бўлса ичига ютган
Аллоҳим кўнглини мунаввар этган
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Бисотлари меҳрдир, қалблари мавжланган сой,
Улар бешик қучганда оламни чулғар чирой,
Қўшиқлари алла-ю, чироғи кўкдаги ой,
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Ўз ёрини «Қалбим султони» деган,
Доим жигарбандлар ғамини еган,
Муҳаббати Садоқатга пойдевор экан,
Ўзбегимнинг сулув аёлларининг!

Малоҳат МИРЗАЕВА

Показано 20 последних публикаций.

52

подписчиков
Статистика канала