Соддалар учун "муҳим" маълумот:
"Айтишларича, бошланаётган ҳафтада мамлакатимизда жиддий, барчамиз учун муҳим саналган сиёсий тадбирлар бўлиши кутилмоқда.
13 январь, яъни бугун республиканинг барча ҳудудида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудуд раҳбарлари (ҳокимлар)нинг қайта сайлов-тайинлови бўлиб ўтади.
Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги шу муҳим воқеликда иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳукумат аъзолари бошқа ҳудудлардаги тадбирларда қатнашади.
14-15 январь кунлари эса республикамиз барча шаҳар ва туманлари ҳокимлари қайта сайлов-тайинловдан ўтади.
16-17 январь кунларида эса ҳудудларда Сенат аъзолари сайлови бўлиб ўтади".
Ҳокимларнинг тайинловини тайинлов дейиш керак, сайлов эмас. Сенаторлар масаласида ҳам шундай: ким сенатор бўлиши аввалдан маълум – шунчаки, халқ депутатлари кенгашларига йиғилганлар қўл кўтариб, "таклиф этилган номзодлар"ни бир овоздан тасдиқлаб қўйса, кифоя.
Ортиқча интрига қилмай, нарсаларни ўз номи билан атайвериш керак. Бизда ҳокимлар ҳам, сенаторлар ҳам тайинланади.
Балки, баъзи вилоят ҳокимлари ўзгарар. Бу ҳам бўлса, эртага, орадан 3-4 ой ўтиб бирон ҳоким ишдан кетса, сенаторларни қайтадан "сайлаб" юрмаслик учун қилинади. Чунки қоида шундай: вилоят ҳокими албатта сенатор бўлади.