#ТАҲЛИКА
• Бугун иқтисод дунёсида доллар қоғози ҳаддан зиёд кўп босилгани сабабли капитализм хатар ёқасига келиб қолган.
• Бу хатардан чиқиш учун иқтисодчилар кўп таклифлар беришмоқда.
• Таклифларнинг деярли барчаси сунъий иқтисодий инқироз бўҳронини яратишга қаратилган.
• Ҳозирги кунда бу муаммонинг ечими учун энг самарадор фаолият биткоин қиморидир!
• Бой отанинг пулини эритишнинг энг самарали йўли, унинг ўғлини қиморвоз қилиш!
• Ҳар уч ёки тўрт йилда етмиш фоизгача биткоин нархида тушиб-чиқиш кузатилади.
• Мисол учун минг долларлик биткоин сунъий шаклда ўн минг долларга чиққанида ҳамма бор пулини тикиб, биткоин сотиб олади.
• Сўнгра маълум адад биткоин сотиб олингач нарх уч минга тушиб кетади.
• Натижада битта бикоиндан етти минг доллар пул эриб, йўқ бўлиб кетади.
• Бугун сунъий нарх юз минга чиқарилди, катта эҳтимол билан ушбу муз тоғи ўттиз минга тушиши мумкин.
• Натижада битта биткоиндан етмиш минг доллар эрийди.
• Капитализмнинг бу макри қимор устига қурилган бўлиб, қиморда доим ўйнаган эмас, ўйнатган ютади.
• Бошига дўппи кийволиб, қиморни ҳалол деб ўтирган айрим ёлғончи қиморвозларга алданиб юрганларни огоҳлантираман!
• Биткоин мавзусида икки-учта инглизча гапни ёдлаб олиб, қилаётган ҳаромхўрлигига шариатни ниқоб қилиб ўтирган сохтакорларга алданманг!
• Кейин чув тушиб қолсангиз нимага айтмагандингиз, деманг!
• Иқтисодий маданияти ривожланмаган жамоаларда айнан шу каби «аҳмадбой» проектлари ривожланади, бошида ютганга ўхшаб туради, охирида эса капиталистларнинг макрига алданади!
• Бу хатардан яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!
©️ Аброр Мухтор Алий
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
📱 Telegram 🌐 Instagram
📹 Youtube ✅ Tik Tok
📝 Facebook 🌐 Umma life
📱
ВКонтакте🎞
Rutube
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy