Арафа куни ҳақида икки оғиз
Шариатдаги арафа куни атамаси зулҳижжа ойининг 9 куни, яъни қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида айтилган. Бу кунни байрам дейилгани, бу кун фазилатлари ҳақида келган ҳадислар 9 зулҳижжа, Арофот тоғида турилган кун ҳақида айтилган, Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кун ҳақида эмас.
Халқимизда қурбон ҳайитида арафа дейилгани сабаб Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунни ҳам арафа деб ўрганиб қолишган. Лекин бу билан 9 зулҳижжадаги арафа куни фазилати ҳақидаги ривоятларни бу кунга ҳам қўллайверамиз деганимас. Арафа куни байрам дейилгани, у кундаги зикрлар, у куни еб ичиш кунилиги (ҳадис шарҳга муҳтож бўлиб, хос ҳожилар учун арафа куни еб-ичиш кунидир), ва арафа куни рўзаси фазилати барчаси зулҳижжанинг 9 куни ҳақида. Уларни рамазон ҳайитидан олдинги кунга қўллайверамиз дейиш камида илмсизлик, кўпида бидъат. Биргина арафа куни деб айтилган ҳадисни кўтариб юрмасдан, арафа куни қайси кунлигини, фазилати, ва ҳадислар шарҳларини умумий ўрганиб чиқинг.
Ош пишириб тарқатиш, ва бошқа пишириқлар пишириш эса динга умуман алоқаси бўлмаган иш. Баъзиларда бу диний амал деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Агар буни динга алоқаси йўқлигини тушунтиргингиз келса амал билан даават қилинг, яъни ўша куни ош пиширманг, ва сизга ош беришган бўлса ош эмас бошқа нарса билан қайтаринг, ёки қайтармай туриб вақт ўтиб қайтаринг. Ҳа, бу иш берадиган усул, синалган) Умуман олганда эса хурсандчилик ва роҳмат улашиш учун бу амалларни қилиш яхши.
Бу ҳақида умуман ёзишни мақсад қилмаган эдим. Лекин шундай қарашли одамлар ҳали ҳам борлиги сабаб икки оғиз ёзиб қўяқолдим.
@NURvaSOYA
@MunisOnam
@Salomatlliik