Munajjimlar bashorati ⚡


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эзотерика


#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi
Yillik 👉 @Munajjimlar_yillik
ТикТок 👉 https://vm.tiktok.com/ZSJNvUB2t/


Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эзотерика
Статистика
Фильтр публикаций


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

2 февралда дуч келганга ҳақлигингизни исботлашга уринсангиз, охир-оқибат ўзингиз айбдорга айланасиз. Агар ҳақиқатан ҳақ бўлсангиз, кўзларингиз бундан дарак беради. Мартабангизни оширишга оид тадбирларда иштирок этиш муваффақиятли кечади. Тўғри, бирдан юқорилаб кетмайсиз. Ҳали керакли билимларни пухта эгаллашингиз лозим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Яқинларингизга нисбатан мулойимроқ муносабат юритинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Автобус бекати ёки супермаркетда анчадан бери кўришмаган дўстингизни учратиб қолишингиз кутилади. Учрашув ҳақиқатан ёқимли ва ҳаяжонли кечади. Айримларнинг саломатлиги билиб-билмай оғир нарса кўтариб қўйиши натижасида панд бериб қолиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Керак бўлса, оғир нарсаларни бировларга кўтартира қолинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан чиқмасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 феврал сиз учун асабий ва оғир кечади. Меъёрлар бузилиши мумкин. Ҳар бир ишни режа асосида амалга оширмоқчи эдингиз. Негадир бугун унутган чиқасиз. Янги танишувларни бошдан ўтказишга тўғри келса ҳам бегона одамлар сиз билан таниша олмай ҳалак бўлади. Тўғри қиласиз. Кайфият ёмон бўлса, танишувларни йиғиштира турган маъқул. Ҳатто, ўзингиз қаттиқ ишонадиганлар билан ҳам камроқ мулоқотга киришаверинг. Шуниси тинч.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ўзингиз билибми-билмайми, реалликдан чекиниб, иллюзия чангалида яшай бошлайсиз. Аммо билинг, бу нарса барча орзу-умидларингизни пучга чиқаради. Эрталабдан тадбирини кўрмасангиз, молиявий аҳволингиз ҳам жар ёқасида қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Даромадни сергаклик билан улгуржисига қидиринг. Майда-чуйдасини нари сура туринг. Бугун бировлардан қарз олманг ва банкдан кредит олиш деган нарсани унутинг. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

2 феврал куни уйқуга тўймайсизми нима бало, кўчада ҳам мудрай борасиз. Ахир бу аҳволда омад қўлдан кетади-ку! Ҳушёр тортинг, биродар! Иш, пул сиз учун жуда зарур. Муҳаббатда қуёш чарақлайди. Шундай экан, оила қурмаганлар сира иккиланмасдан учрашувга отланавериши мумкин. Ташқи қиёфангизга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Учрашувга чиройли бўлиб борсангиз, яхши-ку! Тўғри эмасми?

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ҳашамат ва мазали таомларни севадиганларнинг куни туғади. Сизни ресторанга таклиф этишлари кутилмоқда. Турмушга чиқмаган қизларимиздан кимларнингдир қўлини сўрашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оилалиларга эса бардош берсин. Рўзғор икир-чикирлари билан ўралашиб қолиш кимга ҳам ёқарди. Аммо мажбурсиз. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишни бошқа кунга қолдирасиз-да энди.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 феврал куни негадир жуфтингиздан шубҳалана бошлашингиз кутилади. Лекин пойлаб, жанжал кўтариб овора бўлманг. Иш чиқмайди. Чунки шубҳаларингиз асоссиз. Аксинча бугун энг яқин инсонларга янада яқинроқ бўлинг. Шунда ишингиз ҳам юришади, кўнглингиз ҳам ҳайитдагидек яйрайди. Мабодо сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўз вақтида муолажалар олишни унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун кун давомида оила аъзоларингизнинг қайсидир бири билан ёқимсиз суҳбатни бошдан кечиришингиз мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Муаммолар анчадан бери йиғилиб қолган. Уларни ҳам навбати билан бартараф этиш сизнинг чекингизда эканини ҳам унутманг. Айниқса, иш жойингиздаги муаммоларни кечга қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Шунда кечқурун хотиржам дам олишингиз мумкин бўлади. Ёлғизлар бугун романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

2 февралда дуч келган одам сиздан ниманидир талаб қилавериб хит қилиши эҳтимолга яқин. Хизмат сафарига жўнаб кетадиганларнинг омади келади. Сафар сизга моддий манфаат ҳам ҳадя этади. Кечга қадар энг зарур ишларни уддалашга улгурасиз ва ҳақини ҳам қўлингизга оласиз. Бел ва оёқларингизни эҳтиётланг. Жароҳат ўз йўлига, совуқ ўтиб касалланишига йўл қўйманг. Саломат бўлинг!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун шахсий автомобил ва жамоат транспортини пиёда юришга алмашинг. Ҳаракат, фаоллик ва спорт машғулотлари тонусни оширади. Маданий жиҳатдан такомил топиш учун ҳам бугунги кун қулай кечади. Бунинг учун театрга ёки концертларга тушинг. Афсусланмайсиз. Айримлар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Анчадан бери муносабатларингиз яхшилана қолмаётган кўринади. Бир қарорга келишингиз керак.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

2 феврал куни атрофга яхшироқ назар ташлашни унутмасангиз, бир дунё ёрқин таассуротларга эга бўласиз. Ҳатто, оддий сайр ҳам кўнглингизга шодлик ҳиссини олиб кира олади. Агар кечга бориб чарчаганингизни ҳис этсангиз, сира ташвиш чекманг. Бу ҳам фақат яхшилик учун хизмат қилади. Кўплаб янги хабарлар эшитганингиз, янги танишувларни бошдан кечирганингизнинг ўзи алоҳида олам. Ҳавонинг авзойи бузуқ бўлса, бугун ҳеч қаерга бормаганингиз маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун иссиқ кийинишингиз ва саломатлигингизни асрашингиз талаб этилади. Шошма-шошарлик, кўча овқати саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади. Демак, улардан ва эмоция қайсарлигидан сақланинг. Молиявий муаммолар бугун ажойиб тарзда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Мўмай даромад кўрасиз. Муҳаббатда эса жуфтингиз билан ҳадеганда суҳбатлашавермаганингиз маъқул. Жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Яхши дам олинг.


Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил 2 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий эркак 😁

Кимга юборишни биласиз

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрингиз ойлик олган куни шунақа кулиб кутиб олинг😁

Аёлларга юборамиз)

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
#Йил_Саволи

--Оилада нечта фарзандсизлар?
--4 та ўғилмиз,  холажон
--Жуда яхши, ҳаммаси ўғилми?
--Йўқ, катта акам қиз.

Шунақа савол берадиганлар ҳам учраб туради  😂

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорним тўқ, болам, ҳозирча борман,
Азиз фарзандим, меҳрингга зорман!😢

Бир онанинг айтгани, барча фарзандлар учун хулоса бўлсин. Ота-онани меҳрга, ширин сўзга зор қилманг. Тез-тез хабар олинг.

Яқинларингизга ҳам ибрат учун юборинг!

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Газ саправкага келорасизлар 😁

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
#Совғамисан_совға
Қайнонамнинг туғилган кунига нима олсам экан, деб дўкон айланиб юрган эдим, кўзим шунга тушиб қолди 😄

Нима дейсизлар, олсаммикан?

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёга машҳур  компаниясидан арзон VITEK🔥🔥🔥💥

Буюртма берасиз, қадоқни очасиз, ортиқча оворагарчиликларсиз деворга ўрнатасиз, ана қарабсизки, уйингиз қишда иссиқ!

✅Пулт орқали бошқарилади
✅25-30 квадратни иситади
✅1-2 КВ (Экономний)
✅Иситиши +40 🔥🔥🔥💎💎💎

❌Олдинги нарҳи 899 минг сўм❌

💥Супер Акция Нархи 297.000 сум! Акция вақти чегараланган⏰ Улгуриб қолинг🏃‍♂

🚗 + ЕТКАЗИБ БЕРИШ БИЗДА БЕПУЛ!
Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз👍🤝

🙋‍♂Буюртма бериш учун кўк линк  устига босинг👇👇
https://uztez.uz/stream/1975
https://uztez.uz/stream/1975

💎💎💎Атига 297 минг сўм шошилинг! Дўстларга ҳам улашинг! Катта акцияга дўстларингиз хам улгуриб қолишсин🏃‍♂🏃‍♂🏃‍♂

Буюртма беришга тушунмаганлар личкага ёзинг👇👇

📠 @Bepul_dostavka_Admini 👈

☎️+998932729202


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️Февраль ойида туғилган инсонлар ҳақида.

"Улар дўстларининг сонига қараб эмас, сифатига қараб танлашар" экан.

Февраль ойида туғилган танишларингиз борми?.)

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
📌Бугун 1-Февралъ қишнинг сўнги ойи.

Устоздан сўрашибди:
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради?
— Феврал ойида.
— Нега?
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да...

Кунингиз юқори кайфиятда ўтсин!

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ишончсизлик нималигини англаб етасиз. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз сиз ўйлаганчалик фаришта эмаслигини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Иш билан банд бўлинг. Чалғийсиз. Мана кўрасиз, яқин орада сизни тушунадиган, садоқатли жуфтни албатта топасиз. Қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилувчиларнинг саноғи бўлмайди. Демак, танлаш имкониятингиз чексиз. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 феврал куни шахсий ҳаётингизда росмана жанжалли лаҳзалар юзага келиши кутилади. Олдини олинг. Хотиржам тортинг. Жанжал рўзғордаги баракани учиради. Бажарадиган ишларингиз ҳам бугун жуда майдалашиб кетгандек. Бироқ сизни чарчатади. Агар иложи бўлса, табиат қўйнига чиқиб кетинг ва ҳаво алмаштиринг. Шу баҳонада фикрлайсиз, мулоҳаза қиласиз. Молия масаласини қатъий назоратда тутишингиз керак. Бусиз пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишингиз ҳеч гап эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 февралда эзгу мақсадларга етиш учун бор кучингизни бағишланг. Шундай ишлангки, бошқаларнинг ҳавасдан юраги ёрилай десин. Ана шунда бир ойга мўлжаллаган ишни бир кунда уддалаб улгурасиз. Суюкли инсонингиздан имконсиз нарсани сўраманг. Уни тушунишга ҳаракат қилинг. Кўча таомини истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Овқатланишда режим ва меъёрларга амал қилсангиз, ўзингизга яхши. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингиз жуда оғир кечиши кутилади. Бошқаларнинг муваффақиятларига қараб туриб ҳавасингиз келади. Аммо шундан бошқа иложингиз ҳам йўқ. Ёлғизлардан кимлардир тасодифан орзусидаги инсонни учратиб қолади. Афсуски, у одам билан илгари суҳбат қурган бўлиб чиқасиз. Демак, романтикадан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Фақат ўтмишнинг ширин хотираларигина қалбингизга меҳмон бўлади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

1 февралда эрта тонгданоқ кўзларингиз қувонч ёшларига тўлади. Ўзингиз ҳақингизда ўзгаларнинг ёқимли таърифлари қулоғингизга чалинади. Вужудингиз фахр ва шукроналикка лиқ тўлади. Бу дунёда шунчаки беҳуда яшаб юрмаганингизни идрок этасиз. Агар молиявий муаммоларни бартараф этишда минуслар кўзга ташланса, сира ташвиш чекманг. Уни плюсга айлантирса бўлади. Ҳаракат керак холос. Ҳаракат қилсангиз, кечқурунга бориб албатта даромадини оласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Атрофингиздагилардан кимлардир йўқ жойдан жанжал қидириб асабингизга тега бошласа, сира аччиқланманг. Майин жилмайиш қилинг-у кетинг. Шунинг ўзи жанжалкашлар учун арзирли жавоб бўлади. Пул ва рўзғор масаласида пайдо бўладиган муаммоларни вазиятга қараб бартараф этинг. Бартараф эта олмасангиз, маълум муддат ўша муаммоларни ташлаб қўйинг. Муҳаббатда жуфтингизга соф туйғуларингизни ошкор этишдан тийилманг.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 феврал куни сизни қизиқарли учрашувлар кутади. Миянгизга бир-биридан ажойиб ғоялар қуйилиб кела бошлайди. Уларни дарров блокнотингизга ёзиб олинг. Ишга борган кунингизоқ раҳбарларингизга кўрсатасиз. Оила қурмаганлар бугун қулай имкониятни қўлдан чиқармасликлари тавсия қилинади. Рўзғордаги икир-чикирларни ҳал қилишда яқинларингизни ҳам жалб этинг. Бир ўзингизга оғирлик қилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, дам олиш тугул нафас ростлашга ҳам вақт етказа олмай қийналасиз. Лекин сиз бажарадиган ишларнинг барчаси келажак билан боғлиқ. Яъни, улар келгусида мартабангиз, лавозимингиз юқорилаши, пулларингиз кўпайишига сабабчи бўлади. Молиявий муаммоларни ҳам бугун катта тезликда бартараф этишингиз талаб этилади. Катта пулга эга чиқмасангиз ҳам ҳар ҳолда киссангиз пулсиз қолмайди. Айримлар олис сафарга чиқади. Сафарда янги дўстлар орттиради.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

1 февралда эҳтиросли лаҳзалар рўбарў бўлса, улардан қатъиян воз кечинг. Эмоция ҳам сизга бўйсунишдан нари бўлиши мумкин. Ўз вақтида уни назоратга олмасангиз бўлмайди. Иш бажаришингиз давомида жуда эътиборли бўлинг. Телефон орқали камроқ гаплашинг. Жуда бўлмаса, танишлар, уйдагилар ва дўстларга қўнғироқ қилмай туришни тайинланг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимизнинг саломатлиги панд бера бошлаши кутилади. Кечқурун яқинларингиз сизни олқишлар ва совға-саломларга кўмиб ташлаши эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Муҳаббатда оила қурмаганларга чор тарафга олазарак бўлиб, дуч келганга кўз ташлайвермасликлари тавсия этилади. Бу сизга жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Қиладиган ишларингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Бошқаларнинг муаммоларига аралашманг. Балога қоласиз. Улар охир-оқибат сизнинг ҳаётингизга аралашади-ю, йўқ жойдан кўнгилсизликлар келиб чиқади. Кечқурун дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

1 феврал куни арслон буржи вакилларининг саломатлиги масаласида муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Сабаби аниқ. Шу кунга қадар туну-кун тинмасдан ишлагансиз. Мана оқибати. Энди дам олишга эътибор қаратинг. Овқатланишни режимга солинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир уйингизга келиши ва кайфиятингизни кўтарадиган хабар етказиши кутилади. Агар шахсий автомобилингизда олис сафарга отлансангиз, техник жиҳатларини яхшилаб кўздан ўтказиб олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Шахсий ҳаётингизда айрим кўнгилсиз вазиятлар кузатилади. Гўё кимнингдир кўзи теккандек. Куч ва имкониятларни фақат наф келтирадиган ишларга сарфлашга ҳаракат қилинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан тийилинг. Бу ҳам яхшилик келтирмайди. Бугун саёҳатга отланганлар йўлда жиддий ноқулайликларни бошдан кечиришлари мумкин. Саёҳатни бошқа кунга қолдиришингиз лозим эди. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактика ва муолажаларни унутиб қўймасинлар.


Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил 1 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/joinchat/AAAAAEOJuouWmyPRagAe6A


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Метан заправкаларни очилишини кутган ҳайдовчилар😂

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бунақа гўзалликни биринчи мартта кўришим 🤦‍♂🤣

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эх аёллар😁

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хақиқатми

Овсинлар бир-бири билан кўришганда...😂

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi


Репост из: Qashqadaryo e'lonlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Инновация
Мини-роботнинг биринчи намуналаридан бири - "нано-ари". Келажакдаги робот ва кибер урушлар қуроли. 😳🔥

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi

Показано 20 последних публикаций.