Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир
Фиръавнга фолбинлари бани Исроилдан чиққан гўдак унинг салтанатини вайрон қилиб юборишини айтдилар. У ўз аскарларига бани Исроилда туғилган ҳар бир гўдакни ўлдиришни буюрди. Фиръавннинг золим қўшини ҳар бир гўдакни онаси қўлидан тортиб олиб, сўйиб юбораётган бир пайтда дунёнинг башариятга маълум қоидаларига кўра Мусонинг ўлими муқаррар бўлиб қолганди. Бироқ бандалар режа тузаверадилар, Аллоҳнинг режаси бор. Аллоҳнинг қадари бандаларнинг режаларини йўқ қилиб юборишини золимлар билмайдилар. Мусонинг онаси ўз гўдагини қандай қилиб Фиръавн зулмидан қутқариб қолишини ўйлаб изтиробда турган бир пайтда Аллоҳ унга жажжи чақалоғини дарёга улоқтиришни буюрди. Дунёнинг инсониятга маъқул бўлган қоидаларига кўра бу ечим ақлсиз ва мантиқсиз кўринади. Она Фиръавннинг олдига бориб, боласига шафқат қилишини сўраб ёлвориши, қочишга - яширинишга уриниши ёки аскарлардан ўтиниб, гўдагини истисно ўлароқ тирик қолдиришларига кўндиришга уриниши инсон ақлига тўғри келадиган ечимлардир. Бироқ сувга отиб юбориш дунёнинг қоидаларини четга суриб, холис Аллоҳга чинакам таваккул қилиш эди. Мусо алайҳиссаломнинг оналари айнан шундай қилдилар. Чақалоқ оқиб бошқа шаҳарга кетмади, минглаб бошқа оилалар эмас, айнан уни ўлдиришни истаган Фиръавннинг оиласига бориб қолди. Аллоҳнинг ишлари нақадар гўзал ва ҳикматли! Аллоҳнинг қўшинини Унинг Ўзидан бошқа биров билолмайди. Аллоҳ Фиръавн ва аёли қалбига гўдакка нисбатан муҳаббатни солиб қўйди. ”Кўзимизнинг қувончи" деди Фиръавннинг аёли. Гўдакни эмизиш учун аёллар келганда гўдак ҳеч кимни эммади. Юзлаб гўдакларни ўлдираётган оила энди ўзлари ўлдиришни хоҳлаган гўдакни севиб, унинг инжиқлигига қул бўлиб, унга у эмадиган аёлни топиш учун бутун шаҳарни оёққа турғизишди. Аллоҳнинг уларга қарши "қўшини" муҳаббат бўлди. Гўдакни севиб, унинг инжиқлигига бўйсунган Фиръавн оиласи барча аёлларни гўдакни эмизишга уриниб кўриш учун чорлар экан, ва ниҳоят навбат Мусонинг онасига келди. Аллоҳнинг қадари билан гўдак ўз онасини эмди ва Аллоҳ ваъдасини бажариб, ўлим хавфида сувга улоқтирилган гўдакни бир кунда ўз онасига барча хавфдан айнан уни ўлдирмоқчи бўлган золим душманлар томонидан ҳимоя қилинган ҳолда қайтарди. Аллоҳнинг ишлари қандай ҳам гўзал!
Бу қиссада ақл эгалари учун чексиз ҳикматлар бор! Бугунги муаммолар кўпайган, дунё ишлари қалбларни маҳзун қилган кунларимизда асло унутмайликки, бирор дарахт барги Аллоҳнинг иродасисиз ерга тушмайди. Қоронғу тунда улкан саҳронинг қоқ ўртасида заррадек бир ҳашаротнинг қанот қоқишини Аллоҳ ёзиб қўйган ва билиб туради. Гоҳида муаммоларнинг ечими биз кутган шаклда, биз кутган йўллар билан бўлмай, Аллоҳ ҳар бир ишга энг гўзал хотималарни тайёрлаб қўйган бўлади. Банданинг иши эса Аллоҳга ихлос билан дуо ва таваккул қилиш, Аллоҳ қодир қилганича хайрли – савобли амаллар билан яшаб, мўмин ҳолида омонатини топширишдир.
Аллоҳ барчамизни хайрли ишларга муваффақ қилсин! Юртимизни исломобод қилсин! Бухорийлар, Термизийлар фақатгина ўтмишимиз эмас, келажагимиз ҳам бўлмоғини насиб айласин!
@quranuz_kanali
@muhsiniyn_official