#Қиёмат_дахшатлари
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини баён қилишга ҳам аҳамият берган. Ўша кунда бутун дунёда ўзгариш рўй беради. Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади. Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади. Улкан тоғлар эса ҳавода учиб юради. Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанидан бир ерга ғуж бўлиб олади. Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади. Руҳлар жисмларга қайтиб киради. Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади. Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолган. Дўзаҳга қаттиқ ўт ёқиб қиздирилади. Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирланиб қўйилган. Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади. Яхши ишлар қилган бўлса - жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса - дўзахга йўл олади.
📚 «Иймон». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf