🇷🇺 Россияда нима гап?
23 июнь Россия тарихида бир нечта терактлар билан эсда қоладиган бўлди.
Кеча Доғистон Республикасида бир нечта терактлар содир бўлди. Жангарилар Дербент ва Маҳачқалъа шаҳарларида иккита православ черкови, синагога (яҳудийларнинг ибодатхонаси) ва йўл-патрул хизмати ходимларига ҳужум қилди.
Терактни бартараф этишда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, 25 киши жабрланди. 6 нафар террорчи йўқ қилинди, деб хабар берди Доғистон раҳбари Сергей Меликов.
Ҳозирда теракт уюштирилган ҳудудларда террорчиларни қидириб топиш ишлари давом этмоқда.
Муҳим! Доғистондаги муҳожирларни эҳтиёткорликка ва имкон қадар айни вақтда жамоат жойларида юрмасликка чақирамиз.
Қолаверса, Россиянинг Севастополь шаҳрига Украина томонидан ҳужум амалга оширилган. Севастополнинг икки курорт жойлари – Любимовка ва Учкуевкаларга ракета билан қилинган ҳужум натижасида 124 дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда. Жароҳатланганларнинг камида 27 нафари болалар. Шунингдек, беш киши вафот этди. Вафот этганларнинг уч нафари болалар.
Шунингдек, 23 июнь куни Россия ва Абхазия чегарасида отишма рўй берди. Отишма натижасида бир киши вафот этди, уч киши яраланди. Отишма тафсилотлари ва айбдорлар ҳақида маълумот берилмаган. Аксарият муҳожирлар «кирди-чиқди» мақсадида Абхазияни танламоқда. Отишмани ҳисобга олиб, у ерга «кирди-чиқди» қилиш тавсия этилмайди.
@Mudofauz1