Ўзини билимдон санаганлардан бири закот фақатгина жамлаб қўйиладиган донли экинлардан олинади, деб эълон қилди.
Мен:
"Абу Ҳанифа мевалар, чой, пахта ва ердан етиштириладиган бошқа нарсалардан ҳам
вожиб деган-ку!" -дедим.
У:
"Биз фақат суннатдан гапирамиз. Абу Ҳанифа суннат майдонида ҳеч ким эмас." -деди.
Мен:
"Суннат деганингиз бир фаддон (1фад=4300
кв²) ерида чой етиштириб, минг жунайҳ даромад қиладиган кимсадан закот олмай, шунча ердан эллик жунайҳ миқдорича ҳосил оладиган арпа экувчидан закот олмоқми?" - дедим.
У:
"Ҳа, бу суннат!" - деди.
Мен унга масхара оҳангида:
"Абу Ҳанифанинг бидъати сизнинг суннатингиздан яхшироқдир. Сиз шу услубингиз билан исломга кулфат бўлдингиз. Абу Ҳанифа ўз мазҳабида ҳавога эмас, Қуръон ва ҳадисга суянар эди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кўп вақтларда мевалардан закот олишни тарк қилар эдилар. Чунки, у пайтлардаги мева даромади катта бойликка сабаб бўлмас эди. Ҳозирги кунда эса, деҳқончилик ҳосиллари закотини тарк этиб бўлмайдиган катта маблағ келтирмоқда.
Абу Ҳанифа суннатга сиздан кўра риоя қилувчироқ ва унинг ҳукмида билмдонроқ эди.
Сиз юзлаб ҳадисларни ёд олсангиз-да англамагансиз. Абу Ҳанифа нимани билса ундан гўзал истифода қилар эди.
Бир кишининг қўлида ўнлаб милтиғи бор. Лекин бирортасидан тўғри отолмайди. Отмоқчи бўлса ё бирор жониворни ўлдиради ёки ўзини ҳалок қилади.
Яна бир кишида бир дона милтиқ бўлиб, уни жуда яхши ишлатади.
Юқоридаги кимсадан кўра кейингиси яхши-
роқ эмасми?
Сиз билан Абу Ҳанифанинг мисоли шунга ўхшайди."- дедим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
"Мусулмонлар ўртасидаги маданий бирлик
дастуридан" китобидан
© Aminjon Karoev саҳифаларидан олинди.
@MubashshirAhmad