معلمة || Muallemah


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций




МУШУК

Абдуллоҳ ибн Аби Қутада ўз отасидан ривоят қиладики, у киши таҳорат олиш учун сувни қўйган эди ва мушук унга яқин келиб, ундан тили билан ичишни бошлади. У киши сувни олдида у билан таҳорат қилди, шунда у кишидан сўрадилар:
  - “Эй Абу Қутада, ундан мушук ичди”.
У киши айтдилар:
- “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг , “Мушуклар уйингизнинг аҳлидандирлар”  -  деганларини эшитганман.
(ат-таваффин ват-таваффат – болалар, хизматкорлар ва бошқалар қатори).

(Имом Аҳмад  ривояти).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Halovatuz

Muallemah | معلمة


Гуноҳдан қочиш!


Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди.

Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди: “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл: “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга: “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди.

Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар. “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб: “Сен нега йиғлаяпсан?” деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари: “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” деб жавоб берди.

Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан: “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” деб сўрадилар. У одам: “Мен Юсуфман” деб жавоб берди. “Ўша Юсуф Сиддиқми?” деб сўрадилар Сулаймон. “Ҳа” деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон: “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” дедилар. Шунда Юсуф у кишига: “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” деди.


#Ҳадис

Ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен Cендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», - дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


Halovatuz

Muallemah | معلمة


​​Сабрнинг турлари

Сабрнинг турлари кўп:
1. Нафсга нисбатан сабр этиш.
Шайх Шозалий қуддиса сирруҳу айтадиларки: "Агар сен ёмон дўстдан кечмоқчи бўлсанг, аввал ўз нафсингдан бошла. Унга тегишли хою ҳавасларнинг баҳридан ўт. Ахир бошқалардан кўра нафсинг сенга яқинроқ эмасми?! Яқинлар эса яхшилик кўрсатишга муносиброқдир”.

2. Мусибатда сабр.
Бу Аллоҳнинг қазосига нисбатан қаршилик ва норозилик қилмаслик билан ифодаланади (аммо бошга тушган ғам-ғусса ҳақида шикоятсиз,  нолимасдан сўзлаш жоиз, сабрга хилоф эмас). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дейдилар: "Сабр ва шукр икки туя бўлиб қолганида эди, улардан қай бирига минишнинг мен учун фарқи йўқ эди". Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (дин) имон ҳақида сўрашганларида жавоб бердилар: "Дин - сабр-чидамлилик ва камтаринликдир" (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Абу Яльо ривояти).

3. Қайтаришга имкони бўлмаган ночор қарздорга нисбатан сабр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўлашга имконсиз қарздорга сабрли муносабат садақадир (мурувват ва сахийликдир), шу (садақа) туфайли Аллоҳ қарз берувчининг болалари ва мол-мулки учун етмиш фалокат дарвозаларини ёпиб қўяди” (Ажлуний, “Кашфул ахфо", 2-жилд, 1595). "Садақа етмишта ёмонлик эшигини ёпади” (Табароний).

4. Одамлардан етган озорга сабр этиш.
Бу сабрнинг муҳим ва қимматли турларидан биридир. Бундай сабрнинг фазилатини олимлар таъкидлаганлар, сўфийлар изоҳлаб, тушунтириб берганлар. Бу турдаги сабр Аллоҳни таниш йўлида асосий ўрин эгаллайди.

«Аҳлоқул солиҳийн» китобидан.

Halovatuz

Muallemah | معلمة


Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда зикрлар

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,

اللهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ

«Аллоҳумма борик фийҳи вала тазурраҳу», деб айтардилар.
(Маъноси:
«Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса,

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма шааллоҳу ла қуввата илла биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
(Маъноси:
«Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Muallemah | معلمة


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ🌸
Кун давомида сизларни  яхши кайфият тарк этмасин.


Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


Muallemah | معلمة




Ягона энг шарафли уруш – бу танбалликка қарши уруш.
Жаҳолатга қарши уруш қилиш, сабабларни қўллашга шошилиш, ўз кучига суяниш учундир.

Япония нима қилди? Нолдан бошлаб қаддини тиклади, қайта кўтарилиб, қисқа муддат ичида чўққига чиқди, етакчилар қаторига қўшилди.
Сингапур нима қилди?
Малайзия нима қилди?
Ялангоёқ халқлар Хитойда нима қила олди?

Биз ҳам шуларни қила оламиз.
Бу – ҳал этилиши қийин, аччиқ доридек бир нарса, аммо бундан бошқа чора ҳам йўқ. Модомики бошингизда ақлингиз ва маҳоратли қўлларингиз бор экан, ҳеч қандай узрга ўрин йўқ.

Ихтиро қилиб, сиздан ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқини поймол қилмасликни талаб қилаётган экан, сизнинг ҳам унга берадиган жавобингиз фақатгина сиз ҳам ихтиро қилишингиз ва ундан ўзингизнинг ихтироингиз учун эгалик ҳуқуқини талаб қилишингиз бўлади.

Бу шафқатсиз, инсонийликни билмайдиган дунёда, афсуски, фақат ҳисоб-китоб билангина иш тутилади: ол ва бер...

Доктор Мустафо Маҳмуд - "Жаннат ва дўзахга саёҳат"

Muallemah | معلمة


Оилага алоқадор китоблар:

1. “Бахтиёр оила“
2. “Бахтли ҳаёт сари“
3. “Исломда оила“ (Мубашшир Аҳмад)
4. “Исломда оила, муаммо ва ечимлар“
5. “Оила- саодат маскани“
6. “Никоҳимни асрай оламан“
7. “Никоҳ ахлоқи“
8. “Бахт улашинг“
9. “Бахтли бўлмоқ учун“
10. “Танишишни унутибмиз“
11. “Севмоқ шунчалар гўзал“
12. “Қулоқ ошиқ бўлар кўздан аввал“
13. “Тўйдан кейин ҳам муҳаббат бўлсин“
14. “Турмуш ўртоғимнинг тенги йўқ“
15. “Муросаю мадора (Қайнона-келин муносабатлари)“

          Фарзанд тарбиясига алоқадор китоблар:

1. “Учдан кейин кеч“
2. “Учгача айни вақти“
3. “Соғлом бола“
4. “Фарзанд тарбияси“  (Иҳсан Шеножак)
5. “Маҳрамият тарбияси“
6. “Фарзанд тарбиялаш сири“
7. “Ёш бола деманг уларни“
8. “Жазосиз тарбия“
9. “Аҳил ва иноқ фарзанд тарбиялаш санъати“
10. “Баркамол фарзанд тарбияси“
11. “Бақирмайдиган оналар“
12. “Бақирмайдиган болалар“
13. “Болаларимиз билан тортишмайлик“
14. “Мен боламни урмайман“
15. “Фарзанд тарбиясидаги 100 мўъжизавий ечим“
16. “Болалар жаҳаннамда ёнмайди“
17. “Исломда ёшлар тарбияси“
18. “Тарбиячи?“ (Ғиёсиддин Юсуф)
19. “Боламни яхши кўраман“ (Ғиёсиддин Юсуф)
20. “Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади“


Бунга қўшимча оила ва фарзанд тарбияси бўйича кўплаб маърузалар ва дарслар бор, шуларни доим ўқиб ва тинглаб ўрганишимиз керак, доимий ўрганишда бўламиз, илм олиш умрбод давом этади.

Muallemah | معلمة


#Ҳадис

Жобирдан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор», деди.
«Уни ўзингга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни ходимингга ёки болангга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни Аллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир», дедилар».

Шарҳ:
Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Аллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларининг ризқини қийиб, «Аллоҳнинг йўлида сарфладим», дейиш тўғри эмас экан.

Muallemah | معلمة


​​💬 АЛЛОҲ МЕНИ СЕВАДИМИ!?

Шайх Али ат-Тонтавий (Аллоҳ раҳмат қилсин) деди:
- Мени Аллоҳ севадими?
Бу савол мени ўзига жалб этди. Шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати Унинг бандасига Китобида зикр қилинган сифатлар борларгагина келиши ёдимга тушди.

Хотирамни бирма-бир варроқлаб, ўзимни уларга муносибманми йўқми солиштириб чиқдим.

Билдимки, Аллоҳ таоло "МУТТАҚИЙН"ларни яхши кўрар экан. Мен эса ўзимни МУТТАҚИЙН деб ҳисобламайман.

Яна билдимки, Аллоҳ таоло "САБРЛИ"ларни яхши кўрар экан. Шунда ўзимнинг САБРИМ камлиги ёдимга тушди.

Билдимки Аллоҳ таоло "МУҲСИН"ларни севишини кўрдим. Мен қанчалар бу нарсалардан йироқмана!?

Мен излашни бас қилдим. Чўчидим..."ўзимда Аллоҳ севадиган сифатларни топа олмасам-чи", деб қўрқдим. Ва аъмалларимга боқдим...

- Эй Аллоҳ, агарда сустлик, гуноҳ, доғ ва нуқсонлар бир-бирлари билан аралашиб, кўпайиб кетган бўлсачи??

Шунда Аллоҳ таолонинг ояти ёдимга тушди: "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади"
(Бақара сураси, 222-оят).

Шу захоти бу оят менинг учун ва менга ўхшаганлар учун нозил этилганини тушуниб етдим ва маромига етказиб қўйдим.

Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.
Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳи.

🤲 Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг суйган бандалари қаторида бўлинг...


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@IymonliUmmat


Сукут орти

Қалблар ўзи ёқтирган кишилари билан роҳат топади, аммо биз азобланаётганимизни ошкор этмаймиз ва оғриқларимиз сукутнинг сатрларида қолади — йўқолмайди.

Ҳеч ким билмайди...
Қанча марта ҳаёт бизга мағлубият келтирди, лекин биз курашдик.

Ҳеч ким билмайди...
Қанча марта тунларда ўзимиз ёлғиз қолиб йиғладик.

Ҳеч ким билмайди...
Қанча азоб чекамиз, бу мувозанатни намоён этмоқ учун.

Ҳеч ким билмайди...
Бу совуққонликка эришиш учун қандай нарх тўлаганимизни.

Ҳеч ким... бизни билмайди.
Ҳеч ким... ҳаёт билан бўлган жангларимизни билмайди.

Биз фикрларимизни ёзамиз, токи сукутдан бўғилмаслик учун.
Лекин баъзан кўп ёзиб қўямиз ва сўзлардан ҳам бўғиламиз.
Барча ёзган ва айтган нарсаларимизга қарамай қалбимизда айтилмайдиган нарсалар қолади.
Ҳар биримизнинг қалбимизда ёпиқ бир хона бор. Унинг эшигини тақиллатишдан қўрқамиз, токи йиғлаб юбормаслик учун.
Чунки ҳар бир сокин одам ҳам беташвиш эмас.
Ҳар бир сукутли инсон ҳам беғам эмас.

Сукут ва сокинликда минг бир ҳикоя борки, уларни ҳеч қандай сўз ёки тил ифода этишга қодир эмас.
Бизнинг ичимизда ўзга бир ҳаёт бор, бу ҳаёт бошқалар бизда кўраётган ҳаётдан мутлақо фарқ қилади.
Ҳар бир сукутнинг ортида бир ҳикоя бор, биз уни ошкор этишни истамаймиз.
Сукут — бу тилингни тийиб туриш эмас.
Сукут — бу қалбингни тийиш, дардларингни фақат Аллоҳга шикоят қилишдир.

Muallemah | معلمة


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айниқса ёшларга тегишли

❗️Бош ювиб кўчага чиқманг, бўлмаса қуйидаги асоратлар кузатилади

Бошдаги қон томирлари кенгаяди ва тораяди, бу эса яллиғланишга олиб келади. Бу сабабли эса энцефалит, менингит, юз невриди, невралгия касалликлари келиб чиқади.


Muallemah | معلمة


Энг кўп бахт-саодатга эришиш имкони бор махлуқ инсондир. Фақат шарти шуки, у ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши керак.

Muallemah | معلمة


#hadis

ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИНИ БЕРАМАН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман", дедилар (Имом Бухорий ва имом Термизий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Тилдан кўра ҳибсда туришга ҳожатлироқ нарса йўқ", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Денгиздаги балиқ оғзини очмаса қармоққа илинмайди. Шундай экан, тилингни тишларинг ортида сақла! Билгинки, барча хатолар тилдандир".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Muallemah | معلمة


Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Нафас неъмати, банданинг хаёлига ҳам келмайдиган неъматлардан саналади. Ҳолбуки, банда бир кеча ва кундузда йигирма тўрт минг марта нафас олади. Бу дегани бир кеча ва кундузда йигирма тўрт мингта неъмат, ҳар бир нафас Аллоҳдан берилган бир неъматдир.

Ториқул ҳижратайн

tuhur

Muallemah | معلمة


~ oyga qiyoslansa bo‘ladigan insonlar bor, bir yonlari bizga ochiq-oydin bo‘lishiga qaramay, biroq u oydinlik, bizga mavhum bo‘lgan yonlarini ko‘rishimiz uchun kifoya qilolmaydi.🌙


«Энг кўп сотиладиган китоблар - овқат тайёрлаш ва туш таъбирлари ҳақидаги китоблардир. бундан кўринадики, биз фақат ейдиган ва ухлайдиган яхши халқмиз.»

Адҳам Шарқовий

Muallemah | معلمة

Показано 20 последних публикаций.