Топқир қози
Ҳусайн ибн Усмон ва бошқалардан ривоят қилинади: «Азидуддавла қози Абу Бакр Боқилонийни Рум императорининг олдига борадиган одамлар ичига қўшиб юборди. Император қозининг келаётганидан хабар топиб, уни қандай қилиб мот қилишни ўйлаб қолди. Боқилоний подшоҳлар ҳузурига кирганда ҳаммага ўхшаб ерни ўпмас эди. Буни билган император ўз тахти жойлашган хона эшигини фақат энгашиб кирадиган қилиб, пасайтириб қўйишни буюрди. Энди бу эшикдан кирадиган одам ноилож императорга таъзим қилиб киришга мажбур бўларди. Қози эшикнинг олдига етиб келгач, императорнинг мақсадини тушунди-да, эшикдан орқа томони билан кирди. Император қозининг матонати ва зийраклигига яна бир бор тан берди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
✅Манба..
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг!
♻️@MIRARABUZ