Профилактик тадбирлар давом этмоқдаДенов туман Янги қишлоқ маҳалласида жойлашган 72-сонли ҳамда Лолазор маҳалласидаги 84-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия инспектор-психологлари ҳамда туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Учрашув давомида ўқувчиларга йўл белгилари, ҳаракатда хавфсизлик қоидалари бўйича тушунчалар берилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo