Mazmunli So’zlar

@mazmunli_sozlar Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
02.04.2020 16:54
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
88
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
1503 упоминаний канала
190 упоминаний публикаций
2 репостов
ТОПИШМОКЛАР
Mirabror Mirxalilov Rasmiy kanal
Remond uz
«SHAMS» китоблар дўкони
«SHAMS» китоблар дўкони
«SHAMS» китоблар дўкони
«SHAMS» китоблар дўкони
«SHAMS» китоблар дўкони
Каналы, которые цитирует @mazmunli_sozlar
QURAN.UZ
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
Tartil.uz| Uyda qoling!
QURAN.UZ
Azon.uz | Расмий канал
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Mazmunli So’zlar 2 Apr, 00:22
Манба: @quranuz_kanali
#Қуръон_билан_ҳидоят_топдим

Қалбинг эшигини ноумидлик тақиллатса, Роббингнинг Китобини очиб, қалбингга «Албатта, қийинчилик билан осонлик ҳам бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик ҳам бордир», деб пичирлагин. (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар.)
(Эътибор беринг, юқоридаги оятларда қийинчиликдан кейин эмас, балки ўша қийинчилик билан бирга осонлик борлиги икки марта таъкидланмоқда).
• arabicuz

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 1 Apr, 04:17
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 1 Apr, 04:17
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 1 Apr, 04:17
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 1 Apr, 04:17
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْألُكَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إنِّي اسْألُكَ العَفْوَ وَالعَافِيَةَ فِي دِيْنِي وَدُنْيَايَ وَأهْلِي وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَورَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوقِي وَأعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي


«Аллоҳумма инний асалукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».
(Маъноси: “Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда авф ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман”).

Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 31 Mar, 04:38
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 30 Mar, 04:34
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 30 Mar, 04:30
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 29 Mar, 04:35
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Абзо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар:

أصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلاَمِ وَكَلِمَةِ الإِخْلاَصِ وَدِينِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва миллати Иброҳийма ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 27 Mar, 04:39
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 27 Mar, 04:21
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 26 Mar, 22:15
Attached file
Mazmunli So’zlar 21 Mar, 15:47
Репост из: Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
#Yangilik #vahimasizkarantin #hilol_ebook

Hilol eBook дастурида барчаси бепул!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Азиз юртдошлар, муҳтарам ватандошлар, диндош биродарлар! «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан Hilol ebook дастуридаги барча электрон ва аудио китобларни бир ой давомида бепул тақдим қилади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун каби муаллифларнинг 300 га яқин электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Mac ҳамда Linux (Ubuntu) операцион тизимларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури мазкур 5 та операцион тизимда ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир. Дастурда электрон китобларни кирилл ҳамда лотин алифбосида ўқиш мумкин.

Электрон ва аудио китоблардан бепул фойдаланиш учун дастуримизни юклаб олинг. Аввал рўйхатдан ўтганлар эса интернетга уланган ҳолда «Дўкон» қисмига ўтсалар кифоя.

▶️Hilol eBook дастурини юклаш

Марҳамат, ушбу дастурдан фойдаланиб, ўзингиз ва оила аъзоларингиз вақтини мазмунли ўтишини таъминланг. Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!

@HilolNashr
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 21 Mar, 03:56
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 20 Mar, 06:54
Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримиз ﷺ га кўп салавот айтишдир.

Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа набиййина Муҳаммад.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Mazmunli So’zlar 18 Mar, 04:54
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.


Ибн Сунний ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 17 Mar, 04:38
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 16 Mar, 04:37
#ТОНГГИ_ДУОЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади»,
дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”).

Абу Довуд ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 15 Mar, 15:48
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди»,
дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw
Читать полностью
Mazmunli So’zlar 15 Mar, 04:51
Мазмунли сўзлар⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELHJea36BkHgJSxYw