«Кутиш...»
Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кöзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан. Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
-Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз?
Уйланганмисиз,- сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
-Билмайман...
-Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
-Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бöлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни
менга айтмасанг ҳам майли дедим.
-Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
-Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна
мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ўздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рöмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бöлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай öтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина хандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди. Беш...
Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан
ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит
эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб
қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди. Рўмолчалар
шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди
гўё. @HIKOYANEW