#Биласизми
Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан
4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
✅ Жиноят
кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:
👉 44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.
✅ Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
👉 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача
жарима;
👉 240 соатдан 300 соатгача
мажбурий жамоат ишлари;
👉 1 йилдан 2 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Агарда ҳақорат қилиш:
• жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
• хавфли рецидивист томонидан;
• туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
👉 89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача
миқдорда жарима;
👉 2 йилдан 3 йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилгача
озодликни чеклаш;
👉 1 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot