Донолар бисотидан!
❗️Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоқ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз!
❗️Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз!
❗️Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади!
❗️Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз!
❗️Ажабо, одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғир-у, иғвою миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил!
❗️Ажабо, бўлар-бўлмас миш-мишларга, чўпчакларга ишонамиз-у, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз!
❗️Ажабо, севимли кўрсатув олдидан тайёрланиб, хар қанча кутамиз-у, намоз вақти деярли утиб кетса хам, унга ҳеч қанча тайёргарлик кўрмаймиз!
❗️Ажабо, сериал каҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб-пишиб муҳокама қиламиз-у, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимаймиз!
❗️Ажабо, хар ким жаннатга киришни хар қанча тамаъ қилади-ю, бунинг учун бир нима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини қанча ўйламайди!
❗️Ажабо, узимизни тўғри йўлдамиз деб бонглар урамиз-у, аслида тўғри йўлдагиларга тош отамиз!
❗️Ажабо, дин учун бирон нарса қилмадигу, лекин тинмайин динга хизмат қилаётганларга тош отамиз!
❗️Ажабо, илмимиз ҳеч вале, Уламолар гўштини еймиз!
❗️Ажабо, жаннатнинг калитини кўлга киритдик-ми, ё, энг тўғри йўлда эканимиз ҳақида васиқа олдикми, ва ёҳуд Аллоҳнинг раҳматини тақсимловчиларга айландикми-ки, одамларни "анави адашган, манави залолатда" дея синфларга ажратишга тушдик?!.. Ажабо, бунинг ўрнига ўз нафсимиз билан шуғуллансак бўлмасмиди?!..
❗️Ажабо, салафларга эргашамиз дея оламни бузаётганимизда бешак тилларимиз ёлғон сўзлади. Салафлар биздан безорлар. Биз бу пок номга ҳали бери лойиқ эмасмиз... Чунки, биз улар билан фақатгина эшакнинг кучи ҳалол-у гўшти ҳаром қабилида муомала қилмоқдамиз холос...
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲
«МАСЖИД ИМОМЛАРИ» КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKMm0cX-yLkNml3mQ