Markaziy Studiya

@MarkaziyStudiyauz Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
05.08.2018 00:13
3 Aug 2018, 07:41 (1097 дней назад)
​​ТИВ Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба калтакланган ҳолатни ўрганади

Ўзбeкистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти ахбороти:

2018 йилнинг 16 июль куни Кёнгсанг провинциясида (Корея Республикаси) маҳаллий иммиграция органлари ходимлари ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида юз берган можаро ҳақида қатор Жанубий Корея ва Ўзбекистон ОАВда тарқатилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини хабар қилади.

Бироқ ОАВ хабарларни инобатга олиб, Элчихона томонидан мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Мавжуд ҳолат билан танишиш ва, зарурият туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига (Сеул шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган) Элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди.

Жанубий Корея иммиграция хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 24 ёшли ўзбекистонлик талаба калтакланганди (видео). Жанубий Корея жамоатчилиги ҳам бу ишдан норози бўлиб, хизмат ходимларини жазолашни талаб қилмоқда. Жанубий Кореядаги ўзбекистонлик талабалар Facebook орқали Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси номига мурожаат йўллаган: унда элчихона ўзбекистонлик талабалар билан қониқарсиз ишлаётгани кўрсатиб ўтилганди.

👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEketre_A2BOQQHyYQ