Охригача укинг..
Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди...
Киши:
- Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл:
- Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши:
- Кўрсатгинчи! - деди...
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб:
- Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл:
- Кечиринг, жаноб. Беҳосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши:
- Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл:
- Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши:
- Минг дирҳам! - деди.
Аёл:
- Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши:
- Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл:
- Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени ШАРМАНДА қилманг! - деди.
...У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради.
У воқеани айтиб берди.
Йигит:
- Мен бераман, ўша маблағни! - деди ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит:
- Кўнглингиз жойига тушдими? - деди
Киши:
- Нима демоқчисан? - деди.
Йигит:
- Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши:
- Ҳа..! - деди.
Йигит:
- Кийим қани? - деди.
Киши:
- Нима? - деди.
Йигит:
- Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши:
- Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит:
- У ёғи билан ишим йўқ!- деди.
Киши:
- Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит:
- Унда пулини беринг! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит:
- Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит:
- Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши:
- Жуда кўпку? - деди
Йигит:
- Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши:
- Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит:
- Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши:
- Бу - зулм, - деди.
Йигит:
- Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди...
Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҲАДЯ қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
Ибрат:
💎 Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади...
💎 Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир...
💎 Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади...
💎 Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади..
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/Maqsad_sarii