Mahmud Abulfayz ijodi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ushbu kanalda marhum ijodkorning she’rlari, badihalari hamda publitsistik maqolalari berib boriladi.
Murojaat uchun @newsenator

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Тоғай Мурод далалари

Айтмоқчи эдикки, ёзувчи, инсон Тоғай Мурод кўнгил кўчаларига ҳар кимни ҳам қўябермас эди. Журналист Норқобил Жалил билан суҳбатда Тоғай Мурод шундай деганди: «Мен нимагаки эришган бўлсам — барча-барчаси учун ана шу феълимга қуллуқ қиламан. Мен нимаики асар яратган бўлсам, барча-барчаси учун шу феълимга таъзим қиламан» («Олтинсой тонги» газетаси, 2003 йил 16 сентябр).


@Mahmud_Abulfayz

Тўлиқ ўқиш учун ҳаволани босинг👇
https://telegra.ph/To%D2%93aj-Murod-dalalari-12-21




ШУБҲА
(Новелла)
Нима десам экан: сен билан мириқиб саёҳат қилса бўлади. Сен билан чойхонада, меҳмондорчиликда ошхўрлик, чойхўрлик ва яна кўп «...хўрликлар» қилиш мумкин. Сен билан қуюқ зиёфат олдидан ёки кейин ва ё зиёфат чоғида аскиялашса бўлади. Ёки бўлмаса, суюқми, қуюқми - латифалар айтишиб, кўзлар ёшлангунча мириқиб кулишса бўлади. Сен билан пул санашса бўлади. Сен билан балиқ, каклик, жайрон овига борса бўлади. Сен билан... мардикорчиликка борса бўлади. Сен билан бир бойнинг ҳузурида хушомадгўйлик қилса бўлади. Лекин, сенга ҳаргиз омонатни топшириб бўлмайди. Лекин, сен билан ҳеч қачон дўстликриштасини боғлаб бўлмайди. Лекин, сен билан тимсоли йўқ бу қутлуғ Ватаннинг шаъни учун, миллатнинг ори учун майдонга тушиб бўлмайди. Шунчалар ишончли одамсанки, сен билан бошқа барча ишларни бемалол амалга оширса бўлади...

© Маҳмуд Абулфайз

@Mahmud_Abulfayz


ЗАНГОР ЎРМОН МАНЗАРАСИ
Насл-насаби ва юрар-турар жойининг тайини бўлмаган дайди лайча қаерда бўлмасин, йўлбарс ҳақида фикр-муносабат билдиришни одат қилиб олган эди. Қизиғи, нимани истаса, қандай истаса, шуни айтарди. Эмишки, қайси бир куни йўлбарснинг роса таъзирини берганмиш: “Кўзинга қараб юр!”
Ажаб, йўлбарснинг атиги бир нафаслик шиддатини бошидан кечирмаган, кечира олмайдиган бу шўрлик лайчанинг ёлғонларини, хаёлий эртакларини хотиржам тинглаётган ўрмон жониворлари ҳам бор эди.
© Маҳмуд Абулфайз

👉 @Mahmud_Abulfayz


САВОЛ ВА ЖАВОБ
– Биродар, сенга айтар бир саволим бор: жавоб берсанг ҳам, жавоб бермасанг ҳам ихтиёринг.
– Хўп, майли, саволингни эшитай.
– Қани айт-чи, нега булбул ҳақида тавсифнома ёзишни нодон ва шум маймунга топширдинг? Ахир, билмасмидинг, жон дўстим, булбул қаерда-ю лўттибоз маймун қаерда? Башарти сенинг маймун билан оғзи бирлигинг, ҳамтовоқ, ҳамфикрлигинг буткул барҳам топмас экан, унда бу яшил ўрмонларда булбулнинг сайрамоғи бошдан адоқ хатарлидир.
© Маҳмуд Абулфайз


👉 @Mahmud_Abulfayz


Навбат (новелла)

– Кампир ўлса унинг ўғил-қизлари, қариндош-уруғлари билан алоқани батамом узаман, – деди тўнғич келин. – Эримнинг топганлари ўзимники бўлади, бошқаларни шерик қилмайман. Болаларим билан бамайлихотир еб ўтирамиз…

@Mahmud_Abulfayz

To‘liq o‘qish uchun havolaga o‘ting👇
https://telegra.ph/Navbat-novella-08-20


КЎНГИЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАГАН ЧОЛ
Айтганимиздек, чолнинг бу оламдан ўтганига кўп йиллар бўлиб кетди. Аммо ҳали-ҳамон давраларда ҳашар, ариқ, йўлларни таъмирлаш ҳақида гап кетса, кўриб-билган одамлар Нурмамат бобонинг ишларини эслашади.

@Mahmud_Abulfayz

Тўлиқ ўқиш учун ҳаволани босинг👇
https://telegra.ph/K%D0%8ENGILLARNI-TAMIRLAGAN-CHOL-08-20


Эркин АЪЗАМ
ТОЗА КЎНГИЛ КЕЧИНМАЛАРИ
«Одамни армон улғайтиради» китобига
ёзилган сўзбошидан

   Бу ёзмаларни балки биз ўрганган расмана адабиёт деб бўлмас. Лекин журналистика ё публицистика ҳам эмас бу. Дарвоқе, тайин бир жанрга мансублик шартми? Дард билан, самимият билан ёзилиб, уни ўқиган одам завқланса, қониқиш ҳосил қилса — кифоя-да. Қолаверса, «ясама» бадиий асарлар ҳам, бирёқлама публицистика ҳам меъдага тегиб улгурди. Маҳорат даъвосидан йироқ, унча-мунча адабий қолиплар дош беролмайдиган дағал ҳаёт ҳақиқатларига ташналик бор бугун.

Ана шундай йўсиндаги асарларга шинаванда бўлсангиз — сурхонлик қаламкаш Маҳмуд Абулфайзни ўқинг. Олис тоғ қишлогининг кундалик, аммо нимаси биландир абадиятга дохил ҳаёт мароми, содда-дўлвор одамлари, лампа-чироқ шуъласидаги хотиржам оқшом гурунгларидан нақл қилган бир очеркини (очеркмиди, ҳикоямиди, нима аҳамияти бор?) ўқиб, мен бу муаллифга ихлос қўйганман. Уни ўқиб, бу ғулғула шаҳардан, эришганим озми-кўпми нарсалардан — бари-баридан воз кечиб, ўша ёқларга кетгим келган… Адиблик, ижодкорлик шу эмасми?!

Лекин Маҳмуд Абулфайз буларни даъво қилмайди. Уники бир тоза кўнгилнинг дарду кечинмалари, ҳаётда кўрган-билганларини ҳар мақом адабий олифталикларга берилмай, сидқидилдан нақл этмоқ, вассалом. Бунда у ўзи яхши кўрган, яхши билган элига, элдошларига, уларнинг содда, жайдари донишмандлигига таянади. Шулар таърифида гоҳо дард, гоҳо ифтихор билан қалам суради. Менимча, камтарин қаламкашимиз учун бу кам эмас. Манаман деган «пойтахт адиблари» ҳавас қилгулик ҳол!

@Mahmud_Abulfayz


ГУЛНИНГ ХАЗОН БЎЛИШИ

...Гулга харидор кўп бўлди. Ундан ўтган ҳам, кетган ҳам, яхши ва ёмон ҳам баҳра олмоққа иштиёқманд ҳамда харидор эди. Гул эса ўзига мағрур ва масту ҳайрон бўлиб борарди. У ўзига шу қадар бино қўйган эдики, ҳатто кўзлари теваракни илғамай қолди. Шу тариқа у дунёнинг катта ва хатарнок йўлига чиқди...


@Mahmud_Abulfayz

https://telegra.ph/GULNING-HAZON-V%D0%8ELISHI-07-23


КЎНГИЛ САНДИҒИДАГИ ГУРУНГ

… У пайтларда қишлоғимизда шоир ёки ёзувчини, профессорни кўрган одам жуда кам эди. Балки шундай бахтга мушарраф бўлган одам йўқ эди десам ҳам тўғрироқ чиқади. Раҳматли ана шу муаллимимизнинг юрак қатида бир сирли хотира, балки нурли, ҳаётбахш гурунг сақланарди...

@Mahmud_Abulfayz

To‘liq o‘qish uchun havolani bosing👇
https://telegra.ph/K%D0%8ENGIL-SANDI%D2%92IDAGI-GURUNG-06-18








КЎЗЛАРИНГ

Кўзларингдан жуда қўрқаман,
Кўзларингдан умидим катта.
Сесканиб ўзимни туртаман,
Рўпарангда турганда ҳатто.

Гўзаллик улуғдир, гўзаллик – ҳумой,
Йиғламоқнинг ўзи етмас гар.
Қалб уйини бузиб бир чирой,
Ишғол қилса мисоли лашкар.

Паришон лаҳзалар остида,
Лабларим паришон пичирлар:
—Мени ғарқ этмоқнинг қасдида,
Кўзларинг қасамлар ичурлар.

@Mahmud_Abulfayz


СЕНИНГ

Номингни сақлаш керак, қўндирмасдан гард —
То кўкрак қафасгача.
Сенинг исминг айтиб яшамоғим шарт,
То сўнгги нафасгача.

@Mahmud_Abulfayz


МУҲАББАТ БОҒИДА

Суйганингиз рост бўлса агар,
Гар бу дарддан дилингиз хаста.
Оёқ билан юрманг базинҳор,
Юрак билан одимланг аста.

Ишонманг, сиз, ишонманг, ҳаргиз,
Тилнинг барча гаплари ёлғон.
Тош ёғса ҳам ростин айтар кўз,
Куйган дилнинг кўзлари нолон.

@Mahmud_Abulfayz


ТИТРАЁТГАН ЖОН

Демас қари, демас ёш,
Ажал пойлаб юрибди.
”Оҳ” десам ёрилгай тош,
Жоним титраб турибди.

Ўлим ҳақдир ҳар бошга,
Нечун гуноҳ терамиз?
Азроил келса қошга,
Жонни қандоқ берамиз?!

@Mahmud_Abulfayz


ТАСКИН

Энтикиб силкинар босиқ елкалар,
Ўзингизни босинг, қўйинг, йиғламанг.
Бир-бир ўтаверар, шарпа-кўлкалар,
Кураш ёнма-ёндир, хоҳланг-хоҳламанг.

Қани, қўлга олинг титроқ вужудни,
Қийналиб кетганин ҳеч этмасин фош.
Ўз ҳолига қўйинг, шўрлик сукутни,
Йиғлаб юбормасин музлаб ётган тош.

@Mahmud_Abulfayz


ИШҚ ҚАДИМ

Қошларинг туташ экан,
Кўзларинг оташ экан.
Тилагинг оппоқ экан,
Лек ғаним нопок экан.

Сўз қадим, дунё қадим,
Ҳаммадан ҳам ишқ қадим.
Сен айтган ҳар бир сўзга,
Юрагимни ишқадим.

Офтоб қадим, ой қадим,
Лек ўзга борлиқ ранги.
Огоҳ бўлдим, пайқадим,
Фақат дардларим янги.

@Mahmud_Abulfayz

Показано 20 последних публикаций.

84

подписчиков
Статистика канала