Хабарингиз бор, айни пайтда жамоамиз 2-давра баҳсларига тайёргарликни пойтахтимиз Тошкентда олиб бормоқда. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида “Навбаҳор” мураббийлар штаби бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда.
Кеча “лочинлар” “Локомотив” ёшларига қарши назорат – синов баҳси ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ушбу ўртоқлик учрашувида жамоамиз устози Деян Журжевич майдонга асосан кўрикдан ўтаётган футболчиларни тушириб, уларни синаб кўрди.
Шундан сўнг, кўрикдаги ўйинчиларнинг кўпига жавоб бериб юборилди.
Айни пайтда “лочинлар”нинг пойтахтдаги қароргоҳида синовдан ўтказилаётган бор-йўғи 4 нафар футболчи қолди.
Булар – аслида “Насаф” клубига қарашли, жорий мавсумнинг 1-даврасини Про-Лига вакили Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўтказган ҳимоячи Илҳомжон Алижонов, ярим ҳимоячилар – Акром Баҳриддинов (“Бухоро”), Сардор Азимов ва Нодир Мавлонов (иккаласи “Бунёдкор”).
Ушбу ўйинчилар “Навбаҳор” мураббийлар штабида яхши таассурот қолдиришса, улар билан шартнома имзоланади.
@MUHLISLAR