Суратдаги йигит Фазлиддин Садриддин ўғли. У бир неча кун аввал 29 ёшида, Австралиянинг Мелбурн шаҳрида вафот этди.
Фазлиддин ёшлигидан жонкуяр ва билимли йигит бўлиб, Сингапур Менежментни ривожлантириш институтини битириб, 2017 йили магстратурани ўқиш учун Австралияга кетган эди. Орада ўтган вақт давомида у ерда ўз соҳаси бўйича ўқиб, ўтган йилдан энди иш бошлаган эди. Аллоҳнинг қадари: ота-онасининг ёнига кириб, уларга кўмакчи бўладиган бир вақтда вафот этди.
Ҳозирда Фазлиддиннинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун ҳаракат қилиняпти. Чунки маййитни Австралияда кўмиш ёки уни ватанга қайтариш харажатлари деярли бир хил экан: 9-11 минг АҚШ доллари атрофида.
Фазлиддиннинг дўстлари шу мақсадда GoFoundMe платформасида хайрия ташкил қилишган. Унга сиз ҳам ҳиссангизни қўшишингиз мумкин:
https://gofund.me/241318f6Musannif Adham