RUHSHUNOS

@Liza_ruhshunos Нравится 10

Xush kelibsiz!
🔖Psixolog
👩Muxlisa Xirochevadan
🔮Maslahatlar
📩 Savollarga javoblarni kuzatib borasiz

Savollar uchun @ruhshunos_bot
Ruhshunos @Muxliza
Murojaat uchun: +998907177727
Audiolar kanali: @Ruhshunosaudio
Reklamalar uchun uzr!
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Психология
Добавлен в индекс
12.08.2017 23:10
1 Oct, 12:29 (72 дня назад)
🏛 LIZA BAXTLILAR AKADEMIYASI
💟 @Ruhshunos kanali

УСТОЗЛАР!!
Иймон қайда эди, устоз бўлмаса,
Урфон қайда эди, устоз бўлмаса.
Соҳибқирон қайда, Навоий қайда,
Чўлпон қайда эди, устоз бўлмаса!

Муаллим аталган, буюк аталган,
Ардоқланган мудом, суюк аталган,
Олти аср аввал кўкка қадалган,
Нарвон қайда эди, устоз бўлмаса!

У шундоқ яшайди, туғилган шундай,
Зарраси беҳисоб, бир сиқим қумдай,
Мардликдан дарс олган -Жалолиддиндай,
Қурбон қайда эди, устоз бўлмаса!

Шеър битсам, СЎЗ топиб, ғамимни еган,
Кўнгил деб аталмиш зўр илҳом берган,
Чор томони гулзор, шеърият деган,
Бўстон қайда эди, устоз бўлмаса!


Устозлар шаънига қанча сўзлар айтмайлик, барибир кам. Тилагим барча устозларимиз соғ-омон бўлишсин. Уларни мана шундай шукуҳли онларда айёмлари билан чин қалбимдан қутлайман.
Қадрли устоз ва мураббийлар! Қўлимиз кўксимизда, қаршингизда таъзимдамиз!
Юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларини, устозлик қилиб, кимларгадир оз бўлса-да йўл-йўриқ кўрсатиб келаётган барча инсонларни байрам билан табриклайман!