Короче, бу халқ тилидаги - болаликдаги шеърлар. Акам ва опам йиғишда кўмаклашди. Ўқинг, маза қилинг😂
Аппон экан, таппон экан,
Шохи тагал байтал экан.
Амон ўғли қайга кетди,
Тузга кетди.
Қачон келар?
Ёз келар.
Палам пус,
кўзингни қис.
***
Маттихоним “ҳув” дейди,
Чинни косада сув дейди.
Қўтонда қўйим, дейди,
Бухорода тўйим дейди.
***
Икки хотин ош пиширар,
Вағирлашиб хом пиширар,
Ичига пашша туширар,
Ичсанг қорнингни шиширар.
***
Ўрдан учди бедонам,
Бердан учди бедонам,
Сабзига қўнди бедонам,
Сону-саноқсиз бедонам,
Думбаси ёғлик бедонам.
***
Гитлер билан Геринг,
Тошингизни теринг.
Даф бўлинг, тез нари,
Бу советлар ери.
***
Гитлер чўчка ўқ отди,
Ўқлари лойга ботди.
Унинг севган қизини,
Будёнов олиб қочди.
***
Бу кимнинг қизи,
Юрий Гагаринни қизи.
Қўлларида тилла соат,
Ўзи қилолмайди тоқат.
***
Бундай бордим Работалак,
Қозонида олти барак.
Гусала боғлар мадонига,
Бошин тиқар қозонига.
***
Бундай бордим Гўспанжалоб,
Бозор Рўзи қилди дўлоп.
Югуриб чиқди Ҳасанчаси,
Қўлтиғида бедоначаси.
***
Қишлокка келди аттор,
Атторни қувди Саттор.
***
Менинг отам раис,
Олиб беради майиз.
Олиб бермаса майиз,
“Ну покади заяц”.
***
Қатор-қатор оқ уйлар,
Биринчиси бизники.
Келин бўлиб келганда,
Уйнинг тўри сизники.
***
Ассалому алайкум янга,
Бошийзга тилло танга.
Шўрвони шўр қилибсиз,
Бобомни кўр қилибсиз.
***
Янгамсизу янгамсиз,
Кўйлак бичиб билмайсиз.
Қирк игнани синдириб,
Ҳолиям сонга кирмайсиз.
***
Маттихоним қалайсиз,
Чакка берсам ялайсиз,
Идорага борганда,
Ялмоғиз бўлиб талайсиз.
***
Бибичаю бибича,
Тагларида кўрпача.
Кўрпачани олайлик,
Сандиқчага солайлик.
Сандиқчани бир тепдим,
Тилло бодом тўкилди.
Тилло бодом тергунга,
Қанотларим букилди.
Қанот беринг учайлик,
Карманага тушайлик.
Кармананинг қизлари,
Қип-қизилдир юзлари.
Олма берсам олмайди,
Сақич берсам қар-қурс чайнайди.
Давом эттиринглар😀
@Leyla_Tun_Qizi
Аппон экан, таппон экан,
Шохи тагал байтал экан.
Амон ўғли қайга кетди,
Тузга кетди.
Қачон келар?
Ёз келар.
Палам пус,
кўзингни қис.
***
Маттихоним “ҳув” дейди,
Чинни косада сув дейди.
Қўтонда қўйим, дейди,
Бухорода тўйим дейди.
***
Икки хотин ош пиширар,
Вағирлашиб хом пиширар,
Ичига пашша туширар,
Ичсанг қорнингни шиширар.
***
Ўрдан учди бедонам,
Бердан учди бедонам,
Сабзига қўнди бедонам,
Сону-саноқсиз бедонам,
Думбаси ёғлик бедонам.
***
Гитлер билан Геринг,
Тошингизни теринг.
Даф бўлинг, тез нари,
Бу советлар ери.
***
Гитлер чўчка ўқ отди,
Ўқлари лойга ботди.
Унинг севган қизини,
Будёнов олиб қочди.
***
Бу кимнинг қизи,
Юрий Гагаринни қизи.
Қўлларида тилла соат,
Ўзи қилолмайди тоқат.
***
Бундай бордим Работалак,
Қозонида олти барак.
Гусала боғлар мадонига,
Бошин тиқар қозонига.
***
Бундай бордим Гўспанжалоб,
Бозор Рўзи қилди дўлоп.
Югуриб чиқди Ҳасанчаси,
Қўлтиғида бедоначаси.
***
Қишлокка келди аттор,
Атторни қувди Саттор.
***
Менинг отам раис,
Олиб беради майиз.
Олиб бермаса майиз,
“Ну покади заяц”.
***
Қатор-қатор оқ уйлар,
Биринчиси бизники.
Келин бўлиб келганда,
Уйнинг тўри сизники.
***
Ассалому алайкум янга,
Бошийзга тилло танга.
Шўрвони шўр қилибсиз,
Бобомни кўр қилибсиз.
***
Янгамсизу янгамсиз,
Кўйлак бичиб билмайсиз.
Қирк игнани синдириб,
Ҳолиям сонга кирмайсиз.
***
Маттихоним қалайсиз,
Чакка берсам ялайсиз,
Идорага борганда,
Ялмоғиз бўлиб талайсиз.
***
Бибичаю бибича,
Тагларида кўрпача.
Кўрпачани олайлик,
Сандиқчага солайлик.
Сандиқчани бир тепдим,
Тилло бодом тўкилди.
Тилло бодом тергунга,
Қанотларим букилди.
Қанот беринг учайлик,
Карманага тушайлик.
Кармананинг қизлари,
Қип-қизилдир юзлари.
Олма берсам олмайди,
Сақич берсам қар-қурс чайнайди.
Давом эттиринглар😀
@Leyla_Tun_Qizi