Бу атайин халқни пулини кўпроқ шилиш учун қилинганми?Ушбу мурожаатни қилишимдан мақсад, электр ва газ сохаси биллинг тизими хақида халқга кўринмаётган, лекин асосан электр ва газ сохаси фойдасига ишлаётган бир хатолик хақида айтмоқчиман.
Яқинда ҲЭТК ишлаб чиққан биллинг тизими (
cabinet.het.uz) орқали ўзимга тегишли хонадонимнинг электр сарфини тахлил қилиб чиқдим.
Менга тегишли хонадонда ҳеч ким яшамаслиги сабабли электромобилимни зарядлаш станциясини шу ерга ўрнатганман.
Таҳлил жараёнида бизга ақллик деб ўрнатган, сарфланган электр энергиясини кунма – кун, керак бўлса соатма - соат хисоблаб базага киритилишини таминлаши керак хисоблагичларимиз унчалик хам ақиллик эмаслиги билинди.
Масалан 3 ноябрь куни ишлатган электр энергиямни ҳисоблагич биллинг дастурига 9 ноябрь куни узатмоқда ва дастурга шу кун билан хисобланмоқда.
Бу ақлли ҳисоблагичлар майли 9 ноябрь билан маълумот жўнатган тақдирда ҳам менинг энергия сарфимни 3 ноябрь кунига соатма – соат қўйиб чиқиши керак эмасмиди?
Буни нима ёмон жойи бор дерсиз? Яна бир мисол келтираман, 29 сентябр куни ишлатган энергиямни 2 октябр куни базага етказгани ва шу кун билан хисобга олгани сабабли октябрь учун менда 200 кв лимитдан ошиб кетиш кузатилган ва ўша ошган кВт.ларга 450 эмас 900 сўмдан маблағ ушлаб қолинган.
Агарда ақлли деб айтаётган ҳисоблагичларимиз 29 сентябрь кунги ишлатган энергиямни ўша кун билан ҳисобга олганида мен камроқ пул тўлаган бўлардим. Сабаби зарядлаш мосламасини сентябрь ойи оҳириди ўрнатганман ва юқорида айтилган киловатлар ўз кунига ҳисоб қилинганида менда сентябрь ойи учун ҳам октябрь ойи учун ҳам лимитдан ошмаган холда хисоб-китоб қилинган бўларди.
Тўғри ушбу мен келтирган мисолда 36 кв ойдан – ойга ўтиб қолмоқда ва ўртадаги фарқ унча катта эмас яъни 16 200 сўмни ташкил қилмоқда. Лекин буни хар бир хонадонга кўпайтирса сумма ошиб кетади.
Агар бу ҳисоблагичлар ҳам электрникидай ақлли бўлса, бу халқни пулини шилиш бўлади. Сабаби электрнинг ҳисоблагичидан фарқли газнинг хисоблагичлари бир неча ойлаб малумотларни базага узатмаслиги мумкин. Бундай дейишимга сабаб, олдинги йиллари газ назоратчиси келиб хисоблагичингиз маълумотларни базага ўтмаябди экан, пломбаси созлигини текширгани келдим деб назорат қилиб юрганига кўп гувохи бўлганман.
Бундан ташқари пул тўлаш иловалари орқали текширганимда, газ биллинг тизимига охирги мартта менинг маълумотларим октябрь ойида юборилган экан.
Энди тасаввур қилайлик: Сиз ноябрь, декабрь ва январ ойлари учун 500м2 дан газ истемол қилдингиз ва шу истемол қилган газингиз учун сиз (500*450=225000, 225000*3=675000) сўм тўлов қилишингиз керак. Лекин тасаввур қилайлик менинг хисоблагичим, январ ойида 3 та ойникини битта қилиб, яъни 1500 м2 кўрсаткични базага юборди ва шу кўрсаткич ўша ақлли ҳисоблагичнинг айби билан фақат январь ойи учун ишлатилган қилиб киритилди. Шунда сиз (500*450=225000 қолган 1000*1500=1500000. Жами 1725000) сўм тўлов қилишингиз керак бўлади.
Орадаги фарқни кўрябсизми? 1050000 сум. Бу нарса атайин халқни пулини кўпроқ шилиш учун қилинганми? Нега лимит киритилиши олдидан бу нарсалар хисобга олинмаган?
Ф. Эгамов,
Андижон шахар, Садоқат МФЙ, Сайфий кўчаси 30 уй.👉
@Kusherbayevga_murojaat