Репост из: Отабек Артиков
"ИЛТИЖО"
Бугун кун роса ёндирди +50° жазирама, ҳатто машина Кондиционери ҳам салқинлик бераолмай қийналаяпти, ёз яхши фасл аммо негадир куни билан ёзнинг тезроқ тугашини сўраб ичимда тангрига дуо қилдим.
Сабр берсин!
Иш юзасидан шаҳар ташқарисига чиқишим керак, аммо поезд ўтадиган вақтга келиб қолганим учун йўл ёпиқ, машиналар серқатор, аксига олиб сув ҳам олмаган эканман, роса чанқадим, худди фикримни сезган каби бир юпунгина кийинган 8-9 ёшлар атрофидаги қизалоқ укаси билан сув сотиб машина яқинига келди:
-Амаки сув оласизми?
-Қанақа сувинг бор газли-газсиз?
Қизалоқ ийманибгина рангдор матодан тикилган қўлбола сумкасидан эски баклажкада музлатгичда музлатилган сувни олди:
-Оддий “Водопровод“ суви амаки, олақолинг музлатгичда музлатганман, муздеккина шуни иссиқда ҳар куни поезд ўтиш вақтига тўғри келиб қолган сиздек ҳайдовчиларга баклажкасини 1000 сўмдан сотаман, рўзғорга ёрдам, олақолинг“ деди.
Оғир ютиндим, ичимдан қиринди ўтди, наҳотки ҳали болалик гаштини сурмаган кичкинтойнинг гарданига тирикчилик ташвиши тушган бўлса!
Томоғимга нимадир қаттиқ тиқилди, пул бериб сувни олдим аммо томоғимдан сув ўтмади, агар жазирама тугаса демак бу қизалоқнинг тирикчилиги ҳам тугайди, ичимда ният қилдим:
-Эй тангрим! Бу жазирама ҳеч қачон тугамасин...
© Отабек Артиков
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☑️@Otabek Artikov каналига уланинг👇
Instagram даги саҳифамиз: instagram.com/arteckoff
☑️Каналга аъзо бўлинг👇👇👇https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA