Бугун ғалати кун бўлди!
Бир киши (гапришидан ИИБ ходимига ўхшади) профилим номерини топиб менга ёзди ва кўришишимиз зарурлигини айтди, ҳатто дағдаға қилганнамо гапирди ҳам, худди мен у билан кўришишга мажбурдек ёки кўришмасам мени еб қўядигандек.(Бир нечта фейк профиллардан ҳам танишмоқчи бўлган одам сифатида ёзишиб ҳам кўришди, нақадар эски услуб, яхшироқ услубни сўраганларингда ўзим ўргатардим, сиз қилган услуб эса модадан қолди😄)
Нима мен жиноятчиманми?
Ёки каналимда сиёсатга қарши бирор мавзу ёздимми?
Ёки давлат пулини ўмардимми?
Умуман олганда блоггерларга нисбатан таҳдид қилиш ҳолатлари ҳозирги кунда кўп учрамоқда, агар у мен билан учрашиши керак бўлса, яъни мен унга керак бўлсам, мақсадини очиқ-ойдин айтиб, нега кўришиши кераклигини тушунтириши керак эмасми, ёки биз ҳамон СССР даврида яшаймизми?
У ИИБ ходимими ёки бошқами қайси қонун унга фуқаролар билан ўзи хохлаган оҳангда гаплашишига рухсат бергани қизиқ.
Агар индамай келиб уйдан қўлимни қайириб олиб кетишса ҳам ҳайрон бўлмайман, ҳар ҳолда блоггерларни биринчи мартта сўроқ қилишаётгани йўқку.
Ҳар эҳтимолга қарши тармоқлардаги бир қанча блоггерларни огоҳлантириб қўйдим, чунки бугун ИИБ ёки бошқа давлат органи менга таҳдид қилса, эрта индин бошқа блоггерга ўтишади, натижа эса сўз эркинлигини бўғиш билан якун топади.
Президентимиз гапиринглар, танқид қилинглар деб турган вақтларида, биз гапираётган жамиятдаги муаммолар қайси давлат органи ходимига малол келаётганини тушунолмай ҳалакман!
Эшигимни таққилатиб келишларини кутиб ётибман, қолганини эса вақт кўрсатади...
© Отабек Артиков
Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☑️@Otabek Artikov каналига уланинг👇
Instagram даги саҳифамиз: instagram.com/arteckoff
☑️Каналга аъзо бўлинг👇👇👇https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA