#Ўқишни_кўчириш_2021
📑Мана «Перевод» учун имтиҳонлар ҳам ўтди. Керакли бал тўплаганларга эндиликда келгуси ишлари ва ўқишларига омад тилаган ҳолда шуни айтамизки, энди сизлар керак бўлса қолганлардан икки баробар кўпроқ ўқинг мутахасис бўлинг.
📌Университетга киргандан сўнггина диплом ҳаётда унчалик кўп ўрин тутмаслигини тушунасиз, мутахасис бўлмасангиз иш топа олмаслигингизга ҳам ақлингиз ета бошлайди. Шунинг учун эндиликда фақат ва фақат билим олинг. Чунки ўткан йили пандемия бўлди ва бу ўқишга қанчалик таъсир кўрсатгани ҳам ҳеч кимга сир эмас!!
Омад, омад, омад, омад.......🙏
😔Ўқишни кўчириш насиб этмаганлар эса тушкунликка тушмасликлари керак. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бу йил бўлмаса, кейинги йил👍
💵Лекин супер контрактлар ҳақида ўйлаб кўринг! Ота онангизни 100 млнлаб пул тўлашга мажбурламанг. Ахир пул топиш осон эмас!😱
⚖Айтганча, хорижий ОТМларни битириб ҳам Ўзбекистонда бемалол ишласа бўлади. Ундан ташқари, сизлар ўқиётган таълим муассасаларида контрактлар ҳам анча арзон.
✅Хорижда ўқимоқчи бўлганлар ва ўқиётганларга тавсия шуки, хорижда таълим олишдан асосий мақсад фақат ва фақат илм олиш бўлсин
@BRAND_KELAJAK