КИЗИКАРЛИ ХИКОЯЛАР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Институтни тугатиб, хабарлашмай қўйган, тўйига ҳам айтмаган дугонамдан аразлаб юргандим.
У эса ҳатто севгилиси Юсуфга турмушга чиқишга ҳам улгурмаган экан… Юсуфнинг садоқати-ю, дугонамнинг аччиқ тақдири юрагимни ларзага солди, роса йиғладим. Шу кеча талабалигимизни хотирлаб, ухламай тонг оттирдик. Эримга Юсуф билан Жамила ҳақида гапириб бердим.
Тонгда эса Жамиланинг қабрига бордик… Дугонамнинг қабри устида туриб, Юсуфни бу ерлардан олиб кетишга, яна ҳаётга қайтаришга ваъда бердим.
— Тақдирнинг ўзи бизни яна учраштирди, — дедим Юсуфга хайрлаша туриб.
— Балки Жамиланинг руҳи ёрдам бергандир…
Энди сиз бундай яшамаслигингиз керак. Одамлар орасига қайтсангиз, ҳаётингизни йўлга қўйсангиз, Жамиланинг ҳам руҳи ором топарди. Биз билан юринг…
Аввалига кўнмай турган Юсуф охирги гапимдан кейин ўйланиб қолди. Эрим ҳам юринг туриб олгач, рози бўлди. Фақат ҳозир эмас, бир-икки кундан кейин кетишини айтди. Шундан кейин биз қайтдик. Эрим тўрт кундан кейин яна шу туманга иш билан борди ва қайтишида Юсуфни ҳам ола келди.
Шу кеча дугонам тушимга кирибди, менга қараб жилмайиб турганмиш…
Тамом.


Мен эса ҳали ҳам атрофга аланглаб хавф-хатар кутиб турибман.
— Совуқ қотибсизлар-ку, — деганча йигит бизни ичкарига бошлади. Кўриниб турибди, кулба меҳмон кутишга мўлжалланмаган. Деворга тақаб ясалган чорпоя ҳам каравот, ҳам стол вазифасини бажарарди. Кулбанинг бутун бойлиги қора қумғон ва иккита лаби учган пиёла, битта лампачироқ… Кўмирнинг иссиқ тафтидан бироз ўзимга келдим.
Мезбон дарров чой қўйди. У ишга уннаб, худди хонада ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдек хиргойи қиларди: кўнглим, сенинг ҳолинг нечук…
— Меҳмонни саволга тутиш одобдан эмас-у, лекин ярим тунда нима қилиб юрибсизлар, — деди у чой узатаркан эримга мурожаат этиб.
Эътибор берсам, у фақат эримга қараб гапирар, мен тарафга эса умуман қарамасди.
Эрим вазиятни тушунтирди.
— Оббо, ёмон бўлибди-ку, лекин машинангиздан хавотир олманг. Бу совуқда, ярим тунда ҳеч ким кўчага чиқмайди. Эрталаб бориб олиб келамиз… — деди у.
— Сиз шу ерда яшайсизми? — сўрадим менга гап тегмаётганидан зерикиб.
— Ҳа, — деди у бошини кўтармай.
— Мозорнинг қоровулиман…
Қариялар қабристонга қоровул бўлади, деб ўйлардим, шу сабаб бу ёш йигитнинг тарки дунё қилиб овлоқ жойларда яшаши менга ғалати туйилди. Саволга тутишга тайёрланаётганимни билган эрим «жим ўтир», дегандек туртди. Кейин ўзи секин гап бошлади.
— Қандай шамоллар олиб келди, сизни бу ерларга, дўстим. Маҳаллий шевада гапирмаяпсиз, бошқа жойдансиз, шекилли…
Мезбон ҳам ҳамсуҳбатга зор турган эканми, гап бошлади:
— Тақдир бўронлари сабаб келиб қолганман… Эсингизда бўлса, бир йили Китоб довонида автобус ағнаганди… Ўша автобусда… менинг севгилим ҳам бўлган…
Сесканиб кетдим. Унга тикилиброқ қарадим.
— Ўша ойда тўйимиз бўлиши керак эди… — гапида давом этди мезбон менга эътибор ҳам бермай. — Уни ўша автобусга ўзим чиқариб юборгандим. Тўйдан олдин холасиникига бориб келмоқчи эди… Ҳеч ажрашгимиз келмай, зўрға хайрлашганмиз. Баҳор фасли эди.
Ёмғир ёғаётганда сирпанчиқ йўлдан чиқиб кетган автобус баландликдан ағанагани ҳақидаги хабар ўша куниёқ ҳамма ёққа тарқалди… Зудлик билан воқеа жойига етиб бордим. Туман шифохонасига одам кўплигидан яқинлашиб бўлмасди. Яқинларининг аҳволини билиш учун йиғилган одамлар, қўшни туманлардан ёрдамга келган шифокорлар… Кимдир яқинини йўқотганидан хабар топиб йиғлаётган бўлса, кимдир бемор яқинига тезроқ ёрдам беришларини сўраб шифокорларни ҳоли-жонига қўймасди… Мен ҳам одамлар оломонига қўшилдим. Палаталардан, рўйхатлардан Жамиланинг исмини топа олмай довдираб турувдим, бир ҳамшира хотин бир тўда одамни йиғиб «опознание»га деб етаклаб кетди. Аввалига тушунмадим, шифохона ҳовлисининг бир бурчагида жойлашган бинога кириб ҳушимдан айрилай дедим. Қаторлаштириб қўйилган одамлар орасидан ҳамма ўзиникини таниб олиши керак экан. Қўрққанимдан орқага тисарилдим. Лекин ваҳима билан олдинга интилаётган одамлар орасини ёриб ўта олмадим…
Биринчи қаторни ҳамшира етовида айланиб чиқиб севгилим топилмаганига шукур қилиб қайтаётгандим, очилиб ёпилаверганидан кўтарилиб қолган чойшаб остидан чиқиб турган узук тақилган қўлга кўзим тушди…
Бу ўша мен совға қилган узук эди! Ўшанда ҳушимдан кетганман… Ўзимга келганимда руҳий касалликлар шифохонасида ётардим… Олти ой деганда ўзимга келибман… Шундан буён менга ҳаёт қоронғу…
Шифохонадан чиққанимдан кейин ўз уйимга ҳам сиғмай қолдим. Дайдиб юриб охири Жамилам ётган жойга келиб қолдим… Ҳар кун Жамилам билан гаплашаман, негадир руҳи безовтадек… Шу қабристонга ётиб юрганимдан хабар топган қишлоқ аҳли ҳашар йўли билан шу ҳужрани тикка қилиб беришди… Беш йилдан буён…
Энди шубҳага ўрин йўқ.
— Юсуф… — дедим овозим титраб, қолган гапини эшитишга тоқатим қолмаганди. Йигит билан эрим бараварига ялт этиб менга қарашди. Эримнинг кўзларида ҳайрат бўлса, Юсуфнинг кўзлари миннатдорчилик билан боқиб турарди.
— Танимайсизми, деб ўйлагандим… — деди у биринчи марта кўзимга тик қараб. — Мен эса сизни бир кўришда танидим… Учрашган жойимизни қаранг…
Гоҳ менга, гоҳ унга қараб турган эрим изоҳ талаб қилгандек менга тикилди.
— Жамила… Наҳотки, у… дунёдан ўтган бўлса… — деганча йиғлаб юбордим.


✍Қабристондаги бир кеча .

(ҳикоя)

Изиллаган қаҳратон қиш кунларининг бирида узоқ йўлга чиєишга тўғри келди. Совуқ кунда чиқмайлик, десам-да, турмуш ўртоғим гапимга қулоқ солмади.
Шу сабаб йўл бўйи қовоқ-тумшуқ қилиб кетдим.
Нурободнинг ён-атрофи, бийдай даштли йўллардан ярим тунда машинани учириб кетяпмиз. Чўлда шамолнинг увиллаши янада ваҳималироқ эшитиларкан. Булутлар орасидан ҳар замонда кўриниб қоладиган ойнинг ёруғини ҳисобга олмаганда атроф қоп-қоронғу.
Чироқсиз симёғочлар чақирилмаган меҳмонга ўхшаб йўл бўйида қаторлашиб, сўппайиб туришибди.
— Намунча, ҳувиллаган, совуқ жойлар… — минғирлаб қўяман норозилигимни билдириш учун.
Йўлдан ҳар замонда каламуш қувган тулкилар ўтиб қолади.
— Тулкини мультфильмларда чиройли кўрсатишарди, бу ернинг тулкилари нега бунақа?.. — дедим яна ғижиниб. Юрагимдаги тушунарсиз ваҳима сабаб ҳар нарсадан камчилик топаётганим ўзимга ҳам сезила бошлади.
— Телевизордан шаҳарлик тулкиларни кўрсатса керак-да, — деди эрим
пичинг билан.
— Сенга ўхшаганларини…
Атроф ваҳимали даражада кимсасизлигини ҳисобга олмаганда тунда, тунда машина ҳайдаш яхши экан. Чунки тезликни хоҳлаганча ошириш мумкин, ҳеч ким тўхтатмайди… шу нарса хаёлимдан ўтувди ҳамки, машинамиз бир-икки пақиллади-ю, таққа тўхтади!
Салон ичига тўлган тутундан бўҳилган эрим сўкинганча машинадан тушди. Капотни кўтарганди, атрофни куйиндининг ҳиди тутди. Мен ҳам салон ҳавосини алмаштириш учун эшикни очдим, увиллаган шамол ёпирилиб кирди.
— Етиб келдик!.. — тутундан йўталганча машинага ўтирди эрим.
— Шошилгандан радиаторга сув қуйиш эсдан чиқибди, мотор эриб кетди…
— Энди нима қиламиз, — ваҳимага тушдим, бепоён даштга қараб.
— Нима қилардинг, ўтирасан энди, тонг отишини кутиб. Сен норози бўлганинг учун шундай бўлди…
— Шу туманда курсдош дугонам яшарди, ўшанинг уйини топсак эди…
— Бу туманнинг қанчалик катталигини биласанми?..
Шу билан баҳс тугади.
Иккаламиз икки бурчакка тиқилиб тумтайиб ўтирдик. Кўп ўтмай машина совий бошлади. Бир пасда оёқ-қўлларимиз музлаб қолди. Иккаламизнинг хаёлимизда ҳам бир гап — эрталабгача ўтирадиган бўлсак, музлаб қолишимиз аниқ, ҳаракат қилиш керак.
— Яқин атрофда қишлоқ йўқмикан? — сўрадим эримдан музлай бошлаган қўлларимни ишқалаб.
— Мен ҳам шуни ўйлаб турибман. Бориб қараб келай-чи, чироқ кўринса, сени ҳам олиб кетаман… — деди эрим. Менга раҳми келганидан арази ҳам эсидан чиққанди.
— Йўқ! — бақириб юбордим эримнинг гапи тугамай.
— Бир ўзим қолмайман, сиз билан бораман… — шундай дея ундан олдин йўлга тушдим.
Иккаламиз қўлтиқлашганча, йўл бўйлаб юриб кетдик. Шамол кучлилигидан оёғимизни зўрға судраб босяпмиз. Анча юрдик, лекин тирик жон кўринмади.
— Йўл бўйлаб юришимиздан фойда йўқ шекилли. Даштга қараб юрсак бирор қишлоққа олиб борар… — деди эрим шамолдан ўзиш учун бақириб.
Йўлдан пастга тушдик. Ўнқир-чўнқир йўлларда туртилиб-суртилиб анча юрдик. Бир пайт узоқдан қандайдир нур кўринди. Кўнглимиз ёришиб, ўша ёққа қараб шошилдик. Яқинлашганимиз сайин нур узоқлашиб бораётгандек туюларди. Нур тепаликнинг устидан тушаётган экан. Қоронғуда аллақандай оқиш тошлар ҳам кўзга ташланарди. Амаллаб юқорига чиқиб олдик.
Бир пайт… қўрққанимдан дод солиб юбордим. Чор-атроф қабр! Эрим ҳам қўрқиб кетди. Кейин ўзини қўлга олиб:
— Ўзингни бос, қабристон-ку, намунча ваҳима қиласан, — деди мени юпатиб. Гапираяпти-ю, овози титраб кетяпти.
— Орқага қайтайлик, илтимос…
— Ярим тунда қабристонда юриб, яна қўрқмай бўларканми?
Лекин шамолнинг увиллашига мос липиллаётган чироқ нури ўзига чорлашини қўймасди. Эрим мени ўша ёққа судради. Қабрларни оралаб юриб пастқамгина кулбанинг ёнидан чиқдик.
Эрим яқинлашиб, эшикни секин тақиллатди. Жавоб бўлмади.
— Кетайлик, бу ерда вампирлар яшаса керак, — дедим қалтираб.
— Даҳшатли киноларни камроқ кўриш керак, — уришиб берди эрим.
Анчадан кейин ағанайман, деб турган эшик оғир ғийқиллаб очилди ва… ундан қош-кўзлари қоп-қора, соқоллари ўсган йигитнинг юзи кўринди. Қўрққанимдан бир сапчиб тушдим ва ёқамга тупириб олдим.
— Келинглар, келинглар, — деди мезбон кутилмаган меҳмонларни кўриб, шошиб.
— Биз, ҳалиги… адашиб қолдик, — деди эрим қўл бериб саломлашгач.


​​✍Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди:
- "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!"
Дадаси ўғлига деди:
- "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан"
- "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?"
Шунда ойиси деди:
- "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни."
Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади:
"Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?"
Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди..
Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади:

"АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!"

...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди.
Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади..
Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади..
Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади."
Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди:
-"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди..
Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди.

Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади..
Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди.
Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди..
Болакай шошилиб деди:
- "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?"
- "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға"..
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
"Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон"..
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди:
"Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин".

АЗИЗЛАРИМ! Мана буни ихлос дейдилар..
Болакайдан ўрганайлик Аллоҳдан ихлос билан, умид билан, ишонч билан сўраб дуо


​​​​✍️ НОМУC

Бехруз уз нафсини к,ондириш учун к,ушмачи аёлни квартирасига бориб турарди. Бу сафар хам у уша жойга борди, ичкарига кирганида 5 нафар к,излар уз мижозларини кутиб утиришарди. Бехруз квартира эгасига: -буларинг булмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
К,ушмачи: -хар доим шунак,а к,иласиз ука майли харакат к,иламан лекин бироз к,иммат булишини биласиза деди тиржайиб.
-биламан менга пулини к,анчалигини к,изиги йук, манавилардак,а дуч келган билан ётиб кетаверадиганидан булмаса булди.
-бор биттаси фак,ат эртага кундизи келасиз у кечаси к,олмайди уйидагилари билиб к,олишидан к,урк,ади деди. Бехруз хуп эртага келаман деб ортига к,айтди. Эртаси куни бориб к,изни кутиб утирди. Кушмачи : -к,из келди сизга ёк,армикин дедида к,изни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз к,изни куриши билан урнидан турдида к,изни билагидан ушлаб:
-уни олиб кетаман деди.
К,ушмачи аёл йук, дейишига к,арамай эшик томон юрди, к,из хам к,аршилик к,илмай Бехрузни ортидан эргашди. Бехруз к,изни машинага утиргиздида машинани катта тезликда хайдаб кетди. Хар иккиси хам бир-бирига бир огиз гап гапиришмасди. Фак.ат к,из йигларди, машина тезлиги 120 га чик,к,анида бетон тусик,к,а бориб урилди. Тез ёрдам машинаси келганида иккисини хам жони узилганди.
Бир хонадондан бир йула 2 та тобутни елкасида кутарган отани к,адди эгилди фарзанд догидан ортик,рок, азоб йук, булса керак. Онаси эса сен улгунча мен улсам булмасмиди болам деб бир углини бир к,изини исмини айтиб фарёд уриб йигларди. Одамларни баъзилари ака-сингил бирга бозордан к,айтаётган экан деса яна баъзилари к,ариндошиникига кетишаётган экан дейишарди.
Бехруз турмушидан ажраб к,айтган синглисини номига к,ора дог тушишини отасини боши эгилиб юришига гурури йул к,уймади. Ор-номусини уйлаб узи ва синглисини улимга хукм к,илди.


​​✍Мардикор ота.

Муборак икки фарзандини Самадга ташладию уйдан чикиб кетди.
- Энди мен сиз билан яшамайман. Факат келгунимча фарзандларимизга караб туринг. Келиб уларни хам узим билан олиб кетаман.
Деди Муборак.
Муборак яхши яшашни орзу киларди. Самаднинг мардикор бозоридан олиб келадиган пулини назарига илмасди. Охийри оиласини ташлаб, дугонаси билан ишлаш учун чет давлатка учиб кетди.
Самад жуда мехрибон инсон эди. Йиглаб колган фарзандларини багрига босиб колаверди.
Санжар 9ёш Малохат 7 ёш эди.
Самад уларни уйда колдириб ишлашка кетар. Улар нимани хохлашса олиб келишка харакат киларди.
Малохатни болаларига хеч ёмонламади.
Орадан турт йил утди. Самад фарзандларига Малохатни факат яхши гаплар айтиб мактарди. Болалар онасини согиниб кутишарди.
Бир кун Малохат анча совгалар билан кириб келди.
Болалар онасига ёпишишди.
Самад билан куришмади хам.
- Болалар ана энди кетдик. Бу кулбани тарк этасизлар. Мен сизлар учун ажойиб уй олдим.
Отамизчи деди Санжар.
- Э шу хам отами? Каранглар тузукрок кийимлари хам йук. Топадиган пулини хам мазаси йук. Мен сизларга зур дада олиб келдим. Пули роса хам куп.
Санжар ва Малохат бир оталарига бир оналарига карашди. Отаси нима учун бу аёлни мактарди. Ахир бу яхши она эмас эканку.
Болалар онасининг багридан сиргалиб чикишди.
- Кетинг уша бой одамни олдига. Дадам сизни бизга роса мактарди. Биз ишониб сизни кутибмиз. Кошки келмасангиз эди.
Энди бизни олдими3га бошка келманг. Бизни отамиз бор. Улар бизни яхши катта килдилар. Энди кетинг деди Санжар.
Самад тескари караб олиб кузидаги ёшини яширарди.
- Кет йукол, бу уйга кайтиб оёк босма. Фарзандларимни бошка безовта килма деди Самад жахл билан.
Муборак бошини эгиб чикиб кетди.
Йиллар утиб Санжар ва Малохат укимишли олим булишди.
Самад акани уйлашди кушнилари бор эди. Мехрибонгина, Санжар уйланишдан олдин шарт куйди.
- Жамила холага уйланасиз, кейин мен уйланаман деди.
Самад хам уйланди. Малохат хам турмушка чикди.
Самад ака Жамила опа билан рохатда яшашди хаётлари давомини.
Сабрнинг мевасини охирида тортди.
Муборак эса уша кошонасида ёлгиз яшади. Уша бой эри хам ташлаб уз оиласига кайтди.

Хулоса сиздан азизлар.


​​✍ОТАСИНИ БЎҒИБ ЎЛДИРГАН ЎҒИЛ...

Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа қайтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бедарак кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди.

Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган!

Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди.
– Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни қон босими ошгандан ўлди, дедилар. Аслида у калтак еб ўлган эди.

Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калтакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради.

Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди.

Ҳурматли ота-оналар, ножўя хулқ-атворингиз билан фарзандларингизнинг нафратига дучор бўлишдан эҳтиёт болинг....


​​✍МАЖНУН ОТАНИНГ ИЖОБАТ БУЛГАН ДУОСИ...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Оталарни дуоси доим ижобат булади...
1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийигина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшия" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.
Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуои хайр қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012 йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаётган бўлишса! Йиғламанг нега йиғлайсиз?" - деди.
- Эй мени мажнун отам бўлар эдилар, ўша отам қилган дуоларини ижобатини кўриб гувохи бўлиб турибман - дедим.


​​Пулларим тугайбошлагандан кейин кадрим колмади. Кузимни турт марта операция килдирдим. Кейин секин секин мен уз болаларимни кузига ёмон курина бошладим. Курсангиз бир биридан чиройли икки кизим бор, лекин гапларидан илон пуст ташлайди. Охиримда бунчалик хор буламан деб уйламагандим. Ёкамни ушлайман, нахотки узим туккан болаларим менга шундай муомила килса...мен 54 ёшга кириб бир томони касалликдан иккинчи томондан болаларимни муомиласидан чарчадим... Ишонасизми хар куни улимимга рози булиб яшаяпман.
Мен буларни сизларга ёзишимдан максад, жонингиз соглигида узингизни кадрингизга энг аввало узингиз етишингиз кераклигини, Худо курсатмасин менга ухшаб касалланиб колганингиздан кейин хатто энг кадрли одамларингиз хам сиздан юз угиришини яна бир бор эслатмокчиман. Аллох барчангизга соглик ато этсин...


✍УЗ КАДРИНГГА УЗИНГ ЕТ...
(мактуб асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Хозирги сизга хавола киладиган хикоям личкамга келган мактуб асосида ёзилди. Ажойиб опамиз, хам ижодкор опамиз бугунги кунда огир ахволга тушиб колибдилар. Менга жунатган овозли хабарлари асосида ёзилди. Буни ёзишимдан максад уз кадрингизга аввал узингиз етинг...огир ахволда пайти хатто энг азиз инсонларингиз хам сурашмаслигига яна бир исботи учун ёзяпман...
Келинг узингиз укиб узингиз бу ахволга муносабатингизни билдирарсиз...
Ёшим хали унчалик хам катта эмас, энди 54 ёшга тулдим, лекин билмадим тусатдан мазам булмай колди. Апрелда углимни уйлантирдим шундан сунг касаллигим тезлашиб кетди, ахволим огирлашди. Духтирлар умрткада бир нарса чиккан кон айланишни нервларни кисиб куйган дейишди. Олдин узим хам ижод килиб турардим, энди факат овозли хабар жунатоламан холос. Согликни соглом вакти инсон кадрига етмаскан, качонки узи бир дардга чалинсагина билинаркан.
Узим хам ёшлигимдан кун курмадим. Оилада унта фарзанд эдик, мен мактаб интернатда катта булганман. Ундан сунг катта булгач оила курдим. Биринчи турмушим ухшамади, бир углим билан ажрашиб кетдим. Кейин яна турмуш курдим. Тугриси турмуш уртогим куп ишламасди, мен узим хамма ишни килардим. Рузгор учун хам узим, рузгор ишида хам узим...сувга, чукка узимни урдим. Хозир бир карасам нафакат ишга балки харакатланишим огирлашиб колди.
Турмуш уртогим хечам рузгор учун ишлай демасди. Болаларим катта булган сари рузгорда харажатлар хам катта була бошлади. Узим давлат корхонасида ишлаб икки хонали уй олдим. Яна узим ишлай бошладим. Барибир рузгорда эркак киши ишламаса бир пул экан. Шундай булса хам кулимдан келганча харакат килдим.
Етишмовчилик булганлиги сабаб, икки хонали уйимизни сотиб бир хонали уй олдик. Ундан сунг углим ун етти ёшида Россияга ишга кетди. Турмуш уртогим хам кетди Россияга. Бир сум пул жунатмасди турмуш уртогим. Узокдан эшитсам бир аёлга илакишибди.Лекин келиб кетиб юрди,менга билдирмасди. Узим ишлаб узим харакат килдим. Газ, сув ва светдан карзларим купая бошлади. 2013 йилдан иложим колмагач мен хам Россияга ишга кетдим.
Россияга келгач иш топишда кийналдим. Халиям рус тилини яхши билганим менга фойда берди. Жуда кийналдим. Кари кампирга карардим, ювиб тозалардим. Узимни соглигимдан кечиб ишладим. Кийналсам хам халол мехнат килиб пул топдим. Бирор жойим огриса хали ёшманку дея факат таблетка ичиб юрардим, духтирга хеч муроожаат килмабман. Уйда иккита кизим колганди. Ишлаган пулларимни хаммасини жунатиб турдим. Углим хам Россияда эди. Турмуш уртогим уч йил запрет булиб уйда утирди, хеч ерда ишламади. Факат мен ишлаган пулларимга кун кечириб туришди.
Хеч жирканмадим, савоб иш булар деб кекса 70-90 ёшга кирган бобойларни кутариб ваннага олиб кириб ювинтирардим, кийимини кийдирардим, овкатлантирардим. Халол иш килиб пул топиб уйга жунатардим. 2013 йилдан 2017 йилгача ишладим. Узимни соглигимга эътибор бермабман, буйним бурилмайдиган булиб, бошимга огрик кириб колди. Ана кетаман, мана кетаман дердиму, лекин кизларимни уйлаб яна ишлайвердим.
Бир пайт онамни мазаси ёмонлашиб колибди. Кизларим:
-- Онажон, бувимни мазаси йук. Келинг, бирор нарса булса яна узингизни айблаб кийналиб юрасиз!- дейишди.
Онам узлари хам:
-- Кизим, мени соглигим яхшимас. Келгин, болаларимни хаммасини уйли жойли килдим сенга хеч нарса киберолмадим. Мана шу ховлимизни сени номингга утказиб бераман!- деди.
-- Онажон, жонингизни соглиги керак, менга ховлини кераги йук. Хали борсам майли бирга яшаймиз, мен узим сизга карайман !- дедим.
Чунки барча опа сингил ва ака укаларим шахарга кучиб чикиб кетишганди. Билет олиб Узбекистонга кайтиб бордим. 12 декабр куни етиб бордим. Орадан хафта уткач текширтирдим. Буйинимда диз грижа, бошда гематома....хуллас Январдан апрелгача даволандим...хеч фойдаси булмади. Баттар ахволим тобора ёмонлаша борди. Энди духтирлар айтадики нотугри даволашган деди. Уз кийимимни алмаштиришга кийналардим. Колганини энди тушуниб олаверинг.
Келганимда пулларим, долларларим бор эди. Ака укаларим, опа сингилларим келиб кетишарди.


✍ТУРМУШ ЧОРАХАЛЛАРИ...

~~Барно Кизини тез булгин имиламасдан кушни Келин сени кутиб колди деди.Вой Ойижоним эй бораманда шу учрашувингизга уф уф дея ёзлик оек буюмини ипини зурга боглади. Ойижон нимагадир кунглим чопмаяпти шу учрашувга.Нима ахмок Киз кимсану Прокурорни углидан сенга огиз солишяпти еганинг олдингда емаганинг кетингда булади.Уйларида ишчилари бор кулингни совук сувга урдиришмайди.Хайдовчиси каерга десанг уша ерга олиб боради деди.Зебони эса бойлик кизиктирмасди.Хисобчи б.б Банкда ишлайди.Ёши хам энди йигирмага кирди.Хали ёшман Турмуш куриш осон иш эмас Ойижон колаверса мен У Йигитни якиндан танимасам кандай килиб бир умр бахтимни богласам у б.н деди.Учир овозингни деб уйдан дарвозагача Итариб туйдан кейин танишиб оласан вактларинг бир умргача бор деб кузатди.
Йул бошида Кушнисини Келини Зебони кутиб утирганди.Ассалому алайкум Янга яхшимисиз ишларингиз яхшими деб сурашишиб Хиёбон томон кетишди.
Хиёбонда бир Ёши уттизларга кирган тулачадан келган Костюм буйимбок шим кийган Йигит уриндикда гул б.н кутиб утирибди. Янгаси ана Холамни угли Мансуржон деди.Зебо куриб вой товба Ёши каттаку барзангидек Одамиш дея кунгли чопмади. Йигит Салом опа деб Манзура опа б.н саломлашиб Зебога назар б.н каради.Зебони кунгли Йигитга умуман чопмади.Саломлашишиб Манзура опа б.н хайрлашишди.Хуш Исмингиз Зебо Каерда ишлайсиз деди.Зебо Пахта банкда хисобчиман деди.Ха Мени ёшим Уттизда исмим Нодир Биласиз Давлат одамиман турмуш куришга шу вактгача вакт тополмадим деди.Зебога жавоблари кизиктирмади тезрок учрашув битса-ю уйига кетиш дарди эди.Нодир булса Зебони ёктириб колди.Сочлари жингалак кошлари кузлари кора чиройли Киз.Нодир икки ойдан кейин туйимиз Биласиз ёз келяпти тезрок утказишимиз керак.Нима деб Зебони томоки какради товба шу Одамга турмушга чикаманми деб бошига зарб тушгандек булди.Гапингиз тугаган булса мен кетай уйда ишим бор деди.Майли Зебохон яхши боринг телефон ракамингизни Опамдан олдим юринг Машинамда олиб борай деб иккаласи минишди.Йул йулакай Зебони кунгли бузилиб уй хаёллар б.н кетарди.Ота Онаси шу Йигитга аник беришади мени кочсамикан деган хаёллар б.н эди.Уйига келиб Рахмат деб тушди.Оркасига карамай уйига Онасига интилди.Ойижон у Уттизга кирган Катта Эркаклардек комади менга ёкмади туй булмайди деб йиглаб юборди.Нима жинни Киз устирибман мен бойлик оёкинг остида келиб турибди, БАХТ кушинг бу Кимсан Мана Ман Шахар прокурорини Угли Куев Бола Давлат Солик кумитасида ишлайди Отанг хам мен хам розимиз кунишдан бошка чоранг йук деб гапни тугатди. Ойижон мен бир марта Турмушга чикаман мени кунглимга утирмади орзу хавасларим бор.Учир Эртага Нон синдирамиз тамом бошка гапирма деб Хонадан чикиб кетди.Зебони томогидан овкат хам утмади.Узини Бахтсиз Келиндек хис килди.Туйга тарадудлар бошланиб кетди.Ота Онаси Кизини райига хам карамади.Туй куни хам маюс йиглаб утирди.Туйи Энг Гузал Туйхонада б.б утди.Зебога Туй Либоси Италиядан келди.Онасини огзи кулогида Кизини бой Хонадонга узатганидан боши Осмонда.Куёв томон Келини сарполарига гапирмади Аксинча узлари хам КУШИБ куйишди.Одамлар олдида из-за булмайлик дейишди.Кайнонаси Тиллаларни Зебога такди.Туйи яхши утди.Уйида ёрдамчи Аёли бор.Зебога кийин булмади.Мансурни эса кечкача ишлари Куп Зебога вакт ажратмас.Зебони хам Эрига кунгли йук.Уни интизорлик б.н кутмасди хам.Кайнонаси Зебони кунглини олар Яхши Аёл уни Машинада Кариндошлариникига Келин чакирдидан бушамас.Зебони огир босиклиги Кайнонасини кувонтирди.Мансур Онасини орзу хаваси учун Зебога уйланди.Кайнонаси Зебони жиянини уйига мехмонга борганида куриб Келин килди.Оддий Оиладан чиккан булсаям Огир босик Тарбияли Кизлигини яхши курди.Углига узи ёктирган Кизни олиб берди.Мансурни Севгилиси Нозимани Кайнонаси хеч севмади.Мансур у б.н хатто яширинча яшади.Ота онаси розилик беришмаса хам унга пинхона Уйланди.Заксга утмаган булсада Кизчаси бор.Лекин Зебони хали хабари йук.Мансурни Зебога кунгли йук эди.Ота Онасини учун уйланди.Ишни бохона килиб Нозимани олдига чопар.Зебони хам Мансурга куникиши кийин булди.Аста секин Хаётига урганиб колди.Уйда ёлгиз колмасди.


⭐️ ШУМҚАДАМ
(тошюраклар орасида қолган норасида қисмати)

Бардошингиз етса ўқинг. 
Докторлар бу хомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди. 
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди. 
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди.
Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди. 
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки 
ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк эткан эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди 
тушунди. Афсус жуда кеч 
Эди


Репост из: Hayot Kundaligi 📖
#Azal_Musofirchilik
© @Quvonchbekati


​​✍Яхши ният билан нафрат ҳеч қачон бирга бўла олмас.

Бир пайтлар Муҳаммад исмли сув сотувчи йигит бўлиб, ҳар куни бозорда аравасини судраб сув сотар экан. Одамлар унинг гўзал одоби-ю, гап-сўзларига жуда ошиқ эканлар.
Сув сотувчи йигитнинг довруғи подшоҳгача етиб келибди. Шунда подшоҳ вазирига "Сув сотувчи Муҳаммад исмли йигитни ҳузуримга келтиринг", дебди. Вазир тезда бозорга бориб, уни ахтариб топиб, подшоҳнинг ҳузурига келтирибди.
Подшоҳ Муҳаммадга деди:
- Бугундан бошлаб бозорларда эмас, балки мана шу саройда ишлайсан. Меҳмонларимга гўзал одобинг ила сувингни улашасан ва ёнимда ўтириб, сени машҳур этган нодир ҳикояларинг ҳақида менга сўзлаб берасан.
Муҳаммад:
- Сиз нима десангиз шу Мавлоно.. дебди.

Ўша куни Муҳаммад уйига бориб, завжасига хуш-хабарни ҳурсанд бўлиб етказибди. Эртасига аравасини ювиб, ялтиратиб, энг сара кийимларини кийиб, саройга отланибди.

Меҳмонлар билан тўлган саройга кириб, одамларга сув улашишни бошлаб юборибди. Бўшаши биланоқ ўзининг кулгили ҳикоялари-ю, нодир воқеаларни сўзлаб бериш учун подшоҳнинг олдига бориб ўтирар экан. Куннинг сўнгида эса иш ҳақини олиб, уйига кетар экан. Кунлар шу зайлда давом этибди.
Бир куни Муҳаммад подшоҳнинг қалбига йўл топа олгани учун вазирнинг ғайрлиги кела бошлабди. Уйига қайтиб кетаётган Муҳаммадни кузатиб турган вазир унга қарата дебди:
- Эй Муҳаммад, сенинг оғзингдан таралаётган ёқимсиз ҳидга подшоҳим шикоят қиляптилар.
Муҳаммад таажжубланиб дебди:
- Бу кариҳ ҳид безовта қилмаслиги учун нима қилсам экан?
Вазир:
- Ҳар куни оғзингга саримсоқ пиёз солиб, кейин саройга кел.
- Яхши, шундай қилганим бўлсин, деб кетибди.

Тонг отгач Муҳаммад оғзига саримсоқ солиб, одатдагидек аравасини судраб, саройга келибди. Подшоҳ буни кўриб хайрон бўлибди, аммо бирон-бир сўз демабди. Бу хол ҳар куни такрорланавергач, подшоҳ вазирдан бунинг сабабини сўрабди.
Вазир:
- Мавлоно, сизга айтсам бошимдан айриламанми, деб чўчиб турибман.
Подшоҳ:
- Сенга омонликни ваъда қиламан. Менга билганларингни айтавер.
- Мавлоно, Муҳаммад шикоят қилди. Гуёки, оғзингиздан кариҳ ҳид таралаётган эмиш.

Подшоҳ ўрнидан сапчиб туриб, ғазаб билан бориб Маликага бу хабарни етказибди.
Малика дебди:
- Ким бу фитнани тарқатган бўлса, эртагаёқ бошидан жудо бўлади. Токи, обрўйингизни камситмоқчи бўлганларга бу сабоқ бўлсин.
Подшоҳ:
- Фикрингизга қўшиламан, дебди.
Эртасига подшоҳ жаллодни чақиртириб:
- Бугун оқшом саройдан гулдаста кўтариб, чиқиб кетаётган одамнинг бошини танасидан жудо қиласан. Уқдингми? дебди.
Жаллод «ҳа» деб ишига қайтибди.
Тонг отиши билан сув сотувчи одатдагидек қасрга ташриф буюриб, ҳаммага илиқ табассуми ила сувини улаша бошлабди. Кетар чоғи етганида эса подшоҳ унга ҳадя тариқасида бир даста атир гулларни тортиқ қилибди. Муҳаммад ҳурсанд бўлиб гулларни олиб кетаётганида, йўлда вазирни учратиб қолибди. Вазир унга:
- Ким сенга бу гулларни берди?
- Подшоҳим бердилар, дебди Муҳаммад.
Шунда вазир:
- Уларни менга бер, сендан кўра уларга мен кўпроқ ҳақлироқман, дебди.
Муҳаммад гулларни вазирга бериб, ўзи уйига кетибди.
Гулларни кўтариб чиқаётган вазирни кўрган жаллод эса уни дарров бошидан жудо қилибди.

Эртасига Муҳаммад қасрга келиб, ҳозир бўлганларга сув улаша бошлабди. Подшоҳ уни кўриб, хайрон бўлиб сўрабди:
- Саримсоқ пиёзни оғзингда олиб юришингни сабаби не?
- Подшохим, вазирингиз келиб менга оғзимдан таралган кариҳ ҳид туфайли шикоят қилганингизни айтиб, оғзимга саримсоқ солиб юришимни амр этди.
Подшоҳ яна сўрабди:
- Сенга берган гулларимчи?
Муҳаммад дебди:
- Вазирингиз гулларни мендан олиб, уларга кўпроқ у ҳақлироқ эканлигини айтди.
Подшоҳ кулиб дебди:
- Чиндан ҳам гулларга кўпроқ у ҳақлироқ экан..

Кун ҳикмати

Қалбинг тоза бўлса, сенга Аллоҳ таоло сен билмаган нур ато этади.
Сен билмаган холатингда одамларнинг суюклиси бўласан..
Сен кутмаган ердан сен истаган нарсаларинг келаверади..

Гўзал ният соҳиби, истисносиз барчага яхшиликни раво кўрар..


​​✍ДАРД БЕРГАН ДАВОСИНИ ҲАМ БЕРАДИ

Бир киши фалаж дардига мубтало бўлиб, тўшакка михланиб қолди. Йиллар кетидан йиллар зерикиш, умидсизлик, муваффақиятсизлик билан ўтди. Табиблар уни даволашдан ожиз эканларини унинг аҳли-оиласига ҳам тушунтирдилар.

Кунларнинг бирида уйнинг шифтидан бир чаён тушиб кела бошлади. Бемор эса жойидан силжий олмас эди. Чаён беморнинг тепасига келиб, унинг бошига бир қанча ниш урди. Шу онда мўжиза юз бериб беморнинг оёқ учидан бошлаб бошигача бўлган танаси жонланди. Унинг аъзоларида ҳаёт бошланаётган эди. Унинг жисмининг ҳар тарафида шифо, соғайишлик сайр қилиб юрар эди. Бемор бир сесканиб, ғайратга кирди, аввал икки оёғида турди, кейин хонасида юра бошлади. Сўнг ўзи эшикни очиб, аҳли-оиласининг олдига келди. Улар кўзларига ишонмай, чақмоқ урган каби эсанкираб қолишди. Кейин бўлган воқеадан хабар топиб, Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтишди. Табибларга бу воқеъа ҳақида айтилганида улар буни тасдиқлашди ва чаён вужудида заҳарли зардоб мавжуд бўлиб, кимёвий суюқлик вазифасини ўташини, ўша суюқлик билан фалаж дарди муолажа қилинишини айтдилар.
Ҳар бир дардни ўз давоси билан туширган ва бу беморни мана шу ҳолда даволаган, бандаларига Меҳрибон бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин.


​​✍МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Бегим деб суянганим ўзгани ёр қилганда нега жимсан ҳаёт?!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.

—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....

Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!

Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор.Бирида гунох, бирида савоб.Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё.Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди.Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг.Сизга берилган умр ўлчовлик.Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда.Жонингиз соғ бўлсин.ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!!


​​✍Хулоса чиқаришга шошилманг

Қадим замонда олис қишлоқларнинг бирида камбағал чол яшар экан. Бироқ унга подшоҳлар ҳам ҳавас қиларкан. Чунки чолнинг номи тилларда достон чиройли оқ оти бор экан. Подшоҳ ўша от учун хазинасидаги бор бойлигини таклиф қилса ҳам, сотишга рози бўлмабди.

- Бу оддий от эмас, у менинг дўстим, одам ўз дўстини ҳам сотадими? - дер экан нуқул.

Бир куни эрталаб туриб қараса, оти йўқ эмиш. Ҳамқишлоқлари атрофига тўпланиб: "Эй аҳмоқ чол, сени тинч қўйишмаслигини билардинг, отингни барибир ўғирлаб кетишлари тайин эди. Агар подшоҳга сотганингда, умринг охиригача муҳтожлик кўрмай яшардинг. Мана энди на пулинг бор, на отинг", дейишди. Қария эса: "Хулоса чиқаришга шошилманг, фақатгина от йўқолди, денг. Чунки ана шунинг ўзи ҳақиқат, қолгани сизнинг тахминингиз, холос. Отимнинг йўқолиши бахтсизликми, омадми, буни ҳозирча билолмаймиз. Бу ҳодиса дебоча холос, қолгани ёлғиз Яратганга аён".

Ҳамқишлоқлари чолнинг бу ҳолига кулиб қўя қолишибди. Орадан ўн беш кун ўтиб, йўқолган от тўсатдан қайтиб келибди. Келганда ҳам ёлғиз эмас, ўн иккита ёввойи отларни бошлаб қайтибди. Қишлоқдагилар чолнинг олдига келиб, узр сўрашибди:

- Сиз ҳақ экансиз, отахон. Отингизнинг йўқолиши бахтсизлик эмас, сиз учун кони фойда экан. Энди битта эмас, бир уюр отингиз бор.

- Хулоса чиқаришга яна шошқалоқлик қиляпсиз, - дебди чол. - Маълум ҳақиқат фақат отимнинг қайтиб келгани, у ёғига нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

Одамлар бу гал қарияни очиқчасига масхара қилишмабди, лекин ўзаро "бу чолнинг мияси айнигани рост, шекилли", деб қўйишибди. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас ёввойи отларни қўлга ўргатишга уриниб юрган чолнинг ёлғиз ўғли йиқилиб, оёғи синибди. Оила таъминотини юритиб турадиган йигит энди узоқ вақт оёққа туролмайдиган бўлиб ётиб қолибди. Қўни-қўшнилар қарияга: "Яна сиз ҳақ бўлиб чиқдингиз, ана шу отлар туфайли ўғлингизга қаттиқ шикаст етди. Ҳолбуки, сизларни боқадиган бошқа ҳеч ким йўқ. Афсус, энди олдингидан ҳам баттар аҳволга тушиб қоласизлар", дейишибди.

Қария: "Сизлар ўзи шошиб хулоса чиқариш касалига чалинганмисиз дейман, бунча ошиқасиз?! Ўғлимнинг оёғи синди, шуниси ҳақиқат. Қолгани сизларнинг ваҳимангиз. Аммо у қанчалик тўғри-нотўғри, буни вақт кўрсатади", деб жавоб берибди.

Орадан бир муддат ўтиб, кутилмаганда мамлакатга қўшни қироллик кўпсонли қўшин билан ҳужум қилибди. Подшоҳ дарҳол юртдаги қўли қурол тута оладиган барча ёшларни ватан ҳимоясига отланишга фармон берибди. Қишлоққа келган подшоҳ одамлари чолнинг оёғи синган ўғлидан бошқа барча ёшларни аскар қилиб олиб кетишибди. Қишлоқни мотам кайфияти чулғабди. Чунки урушда ғалаба қозонишга умид йўқ экан. Кетган ёшлар ё ўлиб кетишлари ёки асир тушиб, қул бўлишлари мумкин эди. Қишлоқ аҳли яна чолнинг олдига келишибди.

- Сизнинг ҳақли эканингизга шубҳа қолмади, - дея сўз бошлашибди. - Ўғлингиз оёғи синган бўлса ҳам олдингизда. Бизнинг фарзандларимиз бўлса, бағримизга қайтиб келмасликлари ҳам мумкин. Ўғлингизнинг оёғи синиши бахтсизлигидан эмас, балки омади борлигидан экан.

Чол уларнинг бу мулоҳазаларига ҳар галгидек хотиржамлиги билан жавоб қилибди:

- Сизлар доимгидек хулоса чиқаришда шошқалоқлик қилаверинг. Кўриниб турган ҳақиқат эса олдинда бўладиган ишлар ҳеч кимга аён эмаслиги. Ҳозирги маълум ҳолат менинг ўғлим ёнимда, сизларники аскарда эканлиги, холос. Аммо буларнинг қай бири омад, қай бири бахтсизлик эканини фақат Аллоҳ билади.


​​​​Гапдан қайтарканман, ҳовлига киришим билан ҳайратдан ёқа ушладим. Том баравар бўй чўзган ток новдасида бирорта ҳам барг қолмаганди. Ортимдан қисқа-қисқа йўталиб келган умр йўлдошим гап қотди:
– Нима бўлди, хотин? Келинга нима девдинг?
– Хом…ток… қилинг дегандим… – тилим айланмай аранг гапирдим.
– Э, ўл, айтмай! Ўзим қилардим, ишдан келиб. Бу кўп қаватли уйда ўсган бўлса, хомтокни биладими? Баргларини юлиб ташлаш керак, дебсан, ҳаммасини битта қўймай юлиб ташлабди, бунинг, – деди эрим тишларини ғичирлатиб. – Бу йилги узумни тушингда кўрасан, энди!
– Асалхон! – чақирганимда овозим баландлаганини пайқадим. Ошхона тарафдан югуриб келган келиним қўли кўксида эгилиб таъзим билан салом берди.
– Бу нима қилганингиз?!
– Ойижон, хомток қилинг, деганингизга… сўрасам баргларини юласиз, дедингиз, юлиб…
– Ўлдирибсизку-у, узумни… э… – қарғишим ичимда қолди. Чиндан ҳам айб ўзимда эди. Тушунтирмаган ўзим нодон.
Орадан бир ой ўтди. Дугоналарим билан дийдор фурсати етди.

– Асалхон, мен гапга кетяпман. Анави товуқларни қаранг, кир сувга боришганми, ҳамма ёғи ифлос бўлиб кетибди. Би-ир патларини тозаланг, хўпми?
Келиним яна қўли кўксида “Хўп бўлади, яхши бориб келинг”, дея кузатиб қолди.
“Гап”дан қайтиб, дарвозадан кирарканман, не кўз билан кўрайки, чаққон келиним катакдаги тўртта товуқнинг патини юлиб, бўғзига пичоқ тортиб, қозонга босишга тайёр қилиб қўйибди. Бошимдан тутун чиқиб кетгандек бўлди.
– Нима қилдингиз? – бақириб юбордим бу гал.
– Ўзингиз патини тозаланг, деб…
– Э-э, бефаросат! Тозаланг дегани, патини юл, деганими?! Ювинтириб қўйиш керак эди, ахир. Вой мангина ўлай, тушунмаган ғалчани келин қилибман-ку! Ёш болани келин қилмай ўлай… ғирт ёш бола-я, бу… – жағим-жағимга тегмай жавраётганим устига синглим келиб қолди.
– Ҳа, опа, тинчликми, бунча жиғибийронсиз?
– Қара, тўртта товуғимнинг бошига етибди. Тозала, десам бир йўла патини юлиб ташлабди. Сўйиб…
– Мен айтгандим, сизга, ёшини келин қилманг, кўп нарсани билмайди, қийналасиз, деб. Мана, энди, ўзингиздан кўринг.
Синглим шу гап билан оғзимни ёпди-қўйди. Эрим билан ўғлим кула-кула товуқ-кабоб қилиб беришди. Мен эса… заҳри-маҳримга кабоб едим.
Орадан бир неча ой ўтди. Бу орада келиним “юк”ли бўлганини эшитиб, ўзимда йўқ қувондим. Товуқ воқеасидан кейин унга тушунмайдиган ишларини буюрмай қўйгандим.
Кузнинг сўнгги ойи. Дадаси ва ўғлим шаҳар марказига иш билан кетишган. Кенжам ўқишда. Бироз тобим қочиб, лоҳас бўла бошладим. Кўрпа-тўшак қилиб ўраниб ётиб олдим.

Бир маҳал қўрадаги қўйларнинг маъраши асабимга тега бошлади. Чидолмадим.
– Асал, – деб чақирдим.
– Лаббай, ойижон?
– Анави қўйхонанинг ёнида қопда буғдой кепак турибди. Олинг-да, қўйларга беринг. Устига сув солинг. Қорни очган шекилли, тинмай маърашяпти.
– Хўп бўлади, – деганча келиним ишга тутинди.
Орадан анча вақт ўтди. Ҳеч дараги бўлавермади. Нима гап экан, деб секин қўйхона томон бордим. Не кўз билан кўрайки, қўйлар ҳансираб оғир-оғир нафас олар, битта-битта ерга ағанай бошлаганди. Нақ бешта қўй…
– Вой, шўрим қурсин! Вой, мангина ўла-ай!!! Нима қиб қўйди-инг?!
– Қопдаги буғдойни бердим. Еб бўлишгач, идишига (охурни ҳам билмайди) шлангда сув солиб бердим.
– Вой, ўлдирдингизку-у, дадангиз келса, мени нақ сўяди-я! Боринг дарвозани очинг, бўктириб қўйибсиз!
Касаллигим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Қўшнининг ўғлини чақирдим. Иккимиз бутун маҳаллада томоша бўлиб бешта қўйни югуртирдик… Э, ёш келин қилмай мангина ўлай… Чиндан ҳам бола экан, бола!
Дадасидан эшитмаган сўкишим қолмади, ўзиям. Бош эгганча туравердим, айб ўзимда, ахир…
Э, хуллас, дугоналаримнинг сўзига кириб, 17 ёшли қизни келин қилганимга пушаймон бўлдим. Келиним ёмонмас, аммо синглим айтганидек ҳали жуда ёш. Мана, тунов куниям, саккиз ойлик ҳомиласи билан нарвондан томга чиқиб кетибди. Ҳай-ҳайлаб аранг тушириб олдим.
– Вой ойижон, антенна яхши кўрсатмай қолувди-да… тузатай дегандим, – дейди қорнини қашлаб.
Хуллас, иккинчи ўғлимга 20 ёшдан ошганроқ қизлардан излаяпман. Қайнона бўлишга ҳозирлик кўраётганларга айтар сўзим, келин қилмоқчи бўлсангиз, йигирмага етмаганини олманг. Ёшгина қизни келин қилиб олиб, тағин менинг ҳолимга тушиб юрманг…


✍ЁШГИНА КЕЛИН КИЛМАЙ МЕНГИНА УЛАЙ...
(ибрат учун ёзилган хикоя)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! “Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим. Ахир, уч эркакнинг ош-овқати, кийим бошидан ташқари қўрадаги қўйлару катакдаги товуқларнинг ташвиши ҳам менинг бўйнимда бўлгач, қайноналик мартабасини орзу қиламан-да…
Ҳай, майли чалғимай, аслида, гап бу ҳақда эмас.
Ҳамкасб дугоналар бир ойда бир дийдорлашамиз – “гап”да! Ўғлим институтни тамомлашига бир ой қолганида шулардан маслаҳат сўрадим. “Қандай қизни келин қилган маъқул?” дея.
– Вой, Сожидахон, келин қилсангиз, ёшгинасидан танланг. Ўн олтими, ўн етти ёшда бўлсин. Эгиб олишингиз осон-да, ўргилай. Ўқимишли, сал ёши каттароғи ақлини таниб қўйган бўлади, бўйин эгиши қийин. Ёшгинаси ҳали ғўр, ўзингиз пишитиб, мактабингизда ўқитиб оласиз. Ҳамма айтганингизни бир зумда бажаради, – деб маслаҳат бера бошлади бўйни марваридга тўла гапбошимиз Турсуной. – Мана, мен Камолахонниўн олти ёшида келин қилганман. Шукур, кўз қарашимдан нима дейишимни сезади. Ёшроғини қўлга ўргатиш осон-да, айланай.
– Ҳм, менгаям онам шундай дегандилар, – гапни илиб кетдитўрт ўғли бор Лазокатхон, – икки келинимни ўн олти ёшида туширганман. Энди учинчисига навбат, яна ёшгинасини излаяпман.
– Вой, ўргилайлар, ҳатто 18 ёшли қиз ҳам ҳали бола-ку! Ўзингизни қийнаб нима қиласиз? Ўқиган, ишлаган, паст-баландни кўрган, муомалани билганидан олиш керак. Унга иш ўргатаман, деб ўзингиз тамом бўлманг тағин, – гапга аралашди Сапурахон.

– Ҳеч-да, менинг келинимни кўргансиз-ку, ҳамма ишни ўзи билиб-билиб қилади. Қайтанга ёши каттаси, ўқимишлиси, бир гап айтсангиз ўнтасини қайтариб туради, – тағин ўзиникини маъқуллади Турсуной.
Хулоса шу бўлдики, ёшроқ келин танлаган маъқул экан. Дугоналаримнинг маслаҳатидан сўнг қайнсинглимга ёшроқ қизлардан топинг, дедим. Ўғлим ҳам 22га кириб қўйди, ахир.
Қайнсинглим топган номзодни кўргани бордик. Келин бўлмиш Асал исмли қиз экан. Уйида икки фарзанднинг тўнғичи. У менга бир кўришдаёқ манзур бўлди. Майингина жилмайиб, салом беришидан бошим айланди-ей! Ота-онаси ҳам бамаъни одамлар экан. Энг муҳими, ёши ўн еттида!
– Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам қизингиз бизники, энди. Келинойим роса яхши аёл. Ўғиллари тилла, – деб таърифимизни келтирди қайнсинглим.
Бу ёғи тезлашиб ҳам кетди. Ўғлимга мен танлаган қиз ёқди. Болам билан дидимиз бирлигидан қувониб тўйни бошлаб юбордик. Каттаю кичикнинг менга ҳавас билан боқишини ўйлаб, ич-ичимда ширин энтикиб қўярдим.
Тўй маросимлари якунига етгач, Асални ёнимга ўтқаздим-да, оиламиздагиларнинг одату феъл-атворини бирма-бир ўргата бошладим.
– Кимга нима ёқишини билиб олинг, қизим. Хўжайинингиз эрталаб қаҳва ичади. Кичик қайнингиз эса ширчой. Қайнотангизга ҳам ширчой тайёрлайсиз. Мен танлаб ўтирмайман. Нонуштага ширинлик бўлиши шарт! Ошхонада ҳамма нарса бор. Пишир-куйдирга эринманг.
Келинимдан ўргилай, қўлини кўксига қўйиб, “хўп бўлади”, деди ибо билан. Адашмабман-а, қайнона бўлиш қийин эмас экан-у… Чиндан ҳам, ёшгина бўлса, кўниктириш осон кечаркан. Вой, қўлимдан юмушимни олди-я, ҳар кунги уй тозалаш, идиш ювиш, кир ювиш ташвишидан қутулдим.
Навбатдаги “гап”имизга кетарканман, келинпошшага уй ишларидан ташқари яна бир вазифани топширдим.

– Эркакларнинг ҳаммаси банд. Мана бу узумни хомток қилиб қўйинг, хўпми?
– Ойижон, хомток нима дегани-и? – аста сўради келиним. Ҳовлида катта бўлмаган-да, барибир…
– Ҳа, баргларини тозалаб ташлайсиз, – деганча соллана-соллана дарвозадан чиқдим.
Кутганимдек дугоналарим келиним ҳақида сўрашди.
– Қалай, янги келин? Ўргатиб олдингизми? – гап бошлади Турсуной.
– Ҳа-а, кўз тегмасин! Ҳаммасини бажаряпти, – дедим бироз керилиб (келинли тўкисман-да!).
– Мен сизга ёшидан танланг, адашмайсиз, девдим-ку! Барибир тажрибамиз борда-а…


​​✍🏼 БЕШИК
(даҳшатли воқеа)

Хилола эрта сахардан кирларни тўплаб ювмоқчи бўлдию, негадир ўғли инжиқланиб ҳеч иш қилишга қўймасди. Қайнона болани баҳона қилмаслигини айтиб, дахлизда турган бешикни олиб кириб беришини буюрди. Келин бешикни олиб кирди, бешикни тўғрилаган киши бўлдию, иш билан эшикка чиқиб кетди. Ойижониси болани ечинтириб бешикка қаттиққина қилиб белаб қўйди. Хилола эшикдан кириб болани эмизиб, ухлатмоқчи бўлди, бола негадир ижиргаланиб ҳеч ухлолмасди. Қайнона келинига бемалол кирини ювиб, ховлини супуриб, ишларини қилиб олишини, болани ўзи тебратиб ухлатиб қўйишини айтди. Хилола ўчоққа ўт ёвиб сув исита бошлади, сув исигунга қадар, ховли ишларини қилиб олди. Уй ичидан болани йиғи овози эшитилиб турарди. Хилола кирни кир машинасига солиб уйга кириб болани бешикдан ечиб олишни ойижонисидан илтимос қилди. Қайнона:
- Биз ҳам бешикда беш олтита бола катта қилганмиз. Бир кун кечгача ётса хеч нарса қилмайди, болани эмизиб, ишингизни билиб, билиб қилаверинг, деди кесатиб. Хилола болани яна эмизиб кирини ювгани чиқиб кетди. Бола йиғидан тўхтамас, бувижониси бешикни қаттиқ қаттиқ тебратишни тўхтатмас эди. Хилола уч соат ичида бутун бошли оила кирини ювиб тугатолмай, болани йиғисига чидолмай яна уйга кирди. Бола йиғидан толиб кўзлари сузилиб қолганди. Келин яна ойижонисига юзланди:
- Ойижон неварангизни ҳеч бунака одати йўқ эди, келинг бир ечиб, орқаларини силаб яна бошидан бешикка боғлаб қўямиз, йўқ деманг ойи, деб ялинар эди.
Ойижон наилож рози бўлдилар. Хилола бешикдан болани ечаётиб қўли хўл бўлганини сезди, сийдик ёйиб ухлолмабдида деб ҳаёлланиб не кўз билан кўрсинки, бу сийдик эмас, қон эди! Болани белаётиб бешикни кўздан кечирмаганди. Бешикнинг тувагига каламуш кириб олган эди. Хилола шок ҳолатига тушиб қолди. Бу ҳолатни кўрган ойижон бақир чақир қилиб қўшниларни чақирди. Кимдир тез ёрдамни чақириб қўйди. Тез ёрдам келиб она болани касалхонага олиб кетди. Бола кўп қон йўқотгани ва каламушнинг заҳарли тишларидан заҳарлангани учун уч кун реанимация бўлимида ётиб, тўртинчи куни оламдан кўз юмди. Онаизор савдои бўлиб қолганди. Қайнона қилган ишидан минг пушаймон бўлмасин, неварасини ортга қайтаришни иложиси йуқ эди. Бу тўқима ҳикоя эмас, балки шу кунларда бўлиб ўтган воқеа. Илтимос онажонлар болани бешикка белашдан аввал бешикни зимдан кўздан кечиринглар, кейинги пушаймон ўзингга душман деб бежизга айтилмаган.

Показано 20 последних публикаций.

321

подписчиков
Статистика канала